АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.
Сиёсат
05.11.2026, 19:44
Улашиш:

Ал-Сайед 1984 йил 3 октябрда Мичиган штатида туғилган. Мичиган университетида таҳсил олгач, нуфузли Родс стипендиясига сазовор бўлиб, Оксфорд университетида докторлик даражасига эришган. Шундан сўнг Ал-Сайед Колумбия университетининг тиббиёт факультетида ўқиб, тиббиёт доктори даражасини қўлга киритган. Кейинчалик эпидемиология кафедрасида доцент сифатида ҳам фаолият юритган.
Детройт шаҳри банкротлигини эълон қилганидан сўнг, 2015 йилда Ал-Сайед шаҳарнинг хусусийлаштирилган соғлиқни сақлаш департаментини бошқариш учун ишга қабул қилинди ва 2017 йил февралигача ушбу лавозимда ишлади.
Кейинчалик губернаторлик сайловида қатнашиш учун лавозимини тарк этган Ал-Сайед тўлиқ вақтини сайлов кампаниясига бағишлади. Губернаторлик учун муваффақиятсиз кечган сайлов кампаниясидан сўнг эса бир қатор ташкилотлар бошқарув кенгашларида ишлади, сиёсий маслаҳатчи ва шарҳловчи сифатида танилди.
2022–2025 йилларда у Уэйн округи Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва фахрийлар хизматлари департаменти директори ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича бош мутахассиси лавозимларида ишлаган. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат хизматчиси, эпидемиолог ва подкаст бошловчиси бўлган.
2026 йил 4 август куни Мичиган штатида Демократик партиянинг Сенат сайловлари учун номзодини аниқлаш мақсадида праймериз ўтказилди. Унда Ал-Сайед АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Хейли Стивенс билан рақобатлашди. Ал-Сайед 48,5 фоиз овоз олиб, Стивенсни ортда қолдирди ва Демократик партиянинг Сенат сайловидаги расмий номзодига айланди.
Диний эътиқодга қаратилган ҳужумлар
Сайлов олди пойгаси ниҳоятда мураккаб кечди. Республикачилар ва Трамп тарафдорлари томонидан Ал-Сайедга нисбатан шафқатсиз риторика ва унинг эътиқодига қаратилган агрессив ахборот ҳужумлари уюштирилди.
25 октябрь куни Порт-Ҳуронда ўтказилган митингда Трамп Ал-Сайедни АҚШ Сенатига киришидан олдин металл детектордан ўтказиш кераклигини, бу номзод АҚШда шариат қонунларини жорий этишни исташини даъво қилди.
Трамп, шунингдек, Рожерс ҳам Ал-Сайедни ҳеч қандай асоссиз «Мусулмон биродарлар» ҳаракатига алоқадор деб атаган.
«Мусулмон биродарлар» — бу 1928-йилда Мисрда ташкил этилган, ҲАМАС билан алоқадорлиги айтиладиган исломий сиёсий ҳаракатдир. Турли давлатлар уни террорчилик ташкилоти сифатида баҳолаган.
Кутилмаган айбловлар ва кескин риторикага қарамай, Мичиган сайловчилари якунда прогрессив ислоҳотлар ва ижтимоий кун тартибига овоз беришни афзал кўришди.
Рожерснинг сиёсий йўли
Ал-Сайеднинг асосий рақиби бўлган Майк Рожерс сиёсатда улкан тажрибага эга шахс эди. Рожерс 2001–2015 йилларда Мичиган штатининг 8-конгресс округи вакили сифатида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида фаолият юритган. Шунингдек, 1995–2000 йилларда Мичиган штати Сенатининг 26 округи вакили бўлган.
Рожерснинг бошқа иш тажрибаси АҚШ армиясидаги хизмат, Федерал қидирув бюросида махсус агент ва киберхавфсизлик соҳасидаги фаолиятни ўз ичига олади.
Бироқ, сиёсий таҳлилчилар фикрича, Рожерснинг Трамп билан яқин алоқалари ҳам унинг мағлубиятига сабаб бўлган. Чунки охирги пайтлар амалдаги президентнинг рейтинги фақат пасаймоқда. Аслида Рожерс республикачилар орасида қўллаб-қувватловни сақлаб қолиш ва Трампнинг ёрдами кераклиги учунгина Трампга яқин бўлишга ҳаракат қилган. Чунки Рожерс илгари Трампнинг сиёсатини очиқ қўллаб-қувватламаган.
Таҳлилчилар таъкидлашича, Ал-Сайеднинг АҚШнинг Исроилга ёрдамини танқид қилиши ва Рожерснинг Трамп билан яқинлашуви сайлов натижаларига бевосита таъсир кўрсатди.
Ал-Сайеднинг Исроил ва Америка–Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитасига нисбатан танқидий позицияси яҳудий демократлар овозидан маҳрум қилиши борасида хавотирлар бор эди. Умуман, АҚШ яҳудийлари орасида ҳам турфа хиллик кузатилди. Айрим демократик ва мустақил яҳудий жамоат ташкилотлари Рожерсни, «Мичиган яҳудийлари демократия учун» каби бирлашмалар эса Ал-Сайедни қўллаб-қувватлади.
Бошқа томондан, Ал-Сайед ғалабасини таъминлаган афзалликлардан яна бири у «Ҳамма учун тиббий суғурта» дастуридир. У бу дастурни қўллаб-қувватлашини қуйидагича изоҳлаган:
«Мен “Ҳамма учун тиббий суғурта” бўйича том маънода китоб ёзганман, чунки тиббий хизматдан фойдаланиш имтиёз эмас, балки инсон ҳуқуқидир. Дунёдаги энг бой давлатда ҳеч ким ўзига зарур тиббий ёрдамни олиш ёки қарзга ботиш ўртасида танлов қилишга мажбур бўлмаслиги керак. Мен “Ҳамма учун тиббий суғурта” дастурини жорий этиш ва мамлакат бўйлаб тиббий қарздорликка барҳам бериш учун қонун лойиҳасини илгари сураман. Ушбу дастур ҳар томонлама тиббий қамровни кафолатлайди, қўшимча тўлов ва франшизаларни бекор қилади, шунингдек, маъмурий исрофгарчиликни қисқартириш ҳамда дори-дармон нархларини музокара қилиш орқали умумий харажатларни камайтиради».
Сайлов кампанияси давомида Ал-Сайед Вашингтон сиёсатидан норози бўлган оддий фуқароларнинг кайфиятини ҳамда АҚШнинг Исроил билан алоқаларига нисбатан норозиликни ўз кампаниясининг асосий мавзуларига айлантирди. У сиёсатдаги пул таъсирига қарши чиқди ва штатдаги сайловчилар харажатларининг ошишига сабаб бўлаётган Трамп сиёсатини танқид қилди.
Ал-Сайед партия номзодига айланганидан кейин собиқ президент Барак Обама ҳам уни қўллаб-қувватлай бошлади. У 24 октябрь кунги сайловолди митингида сайловчиларни Ал-Сайедга овоз беришга чорлади: «У биз бошлаган ишни охирига етказади», деган Обама.
Овоз бериш натижаларига кўра, Абдул Ал-Сайед асосий рақиби – республикачӣ Майк Рожерс ҳамда учинчи томон номзодлари бўлмиш Дуглас П. Марш, Лидия Кристенсен, Уолтер Кристи ва Тимоти Лонг устидан ишончли ғалаба қозонди.
АҚШ сенатидаги янги саҳифа
АҚШ Сенати жами 100 нафар аъзодан иборат. Сенаторлар олти йил муддатга сайланади ва уларнинг барчаси бир вақтда қайта сайланмайди.
2026 йилда Сенатдаги 33 та ўрин учун навбатдаги сайлов, яна иккита ўрин учун эса муддатидан олдин сайлов ўтказилиши белгиланган эди. Сайловда демократларга тегишли 13 та, республикачиларга тегишли 20 та ўрин учун кураш олиб борилди. Муддатидан олдин ўтказиладиган икки сайловни ҳам ҳисобга олганда, жами 35 та ўрин бўйича овоз бериш режалаштирилган эди.
Сайловгача республикачилар Сенатда кўпчиликни ташкил қилган: улар 53 та, демократлар эса 45 та ўринга эга эди. Қолган икки сенатор мустақил бўлса-да, демократлар билан бирга ҳаракат қилган.
3 ноябрь кунги сайловлардан сўнг демократлар Сенат устидан назоратни қайтариб олди. Бу уларга қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва овозга қўйиш жараёнида устунлик беради.
Ал-Сайеднинг ғалабаси Демократик партия ичидаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи кучларнинг мавқеини мустаҳкамлади. Шунингдек, у АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон америкалик сифатида мамлакат сиёсий тарихида янги саҳифа очди.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди
Ўзбекистон
05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
