updated: 22.03.2026, 10:26

Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Кеча, 18 февраль куни Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари мамлакат Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан кўришиб, унга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сиёсат

19.02.2025, 10:09

Улашиш:

Kanada hamda Ispaniyaning Oʻzbekistondagi yangi elchilari tayinlandi

Kanada hamda Ispaniyaning Oʻzbekistondagi yangi elchilari tayinlandi

Қайд этилишича, кечадан бошлаб Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси, Рикардо Мартинес Васкес эса Испаниянинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасига киришган. 

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-саҳифасида элчилар билан учрашганини ёзар экан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бораётганини ҳамда минтақанинг глобал роли кенгайиб бораётганини айтиб ўтган.

"Биз Ўзбекистон ҳамда Канада алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳиятни кўрмоқдамиз. Жаноб элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз", дея ёзган вазир.

Шунингдек, у элчи Рикардо Мартинес Васкес билан кўришганини баён қилган постда Ўзбекистон ҳамда Испания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар динамикаси юқорига қараб кетаётганлигини маълум қилган.

"Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари биргаликда ҳаётга татбиқ этиши лозим бўлган улкан имкониятларни алоҳида эътироф этдик. Жаноб элчига Ўзбекистон ҳамда Испания ҳамкорлигининг янги йўналишларини ривожлантиришда ва самарали фаолият олиб боришида омад тилаймиз", дея қайд этган у. 

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқининг Канада билан муносабатларни янада чуқурлаштириш режасини танқид қилиб, Европа товарларига юқори тарифлар жорий этиши ёки савдони қисқартиришини айтди.

Сиёсат

17.09.2026, 17:20

Трамп Онтарио кўли номини “Америка кўли” деб ўзгартирди

52 фоизи Канадага қарашли Онтарио кўли 400 йилдан ошиқроқ тарихга эга. Дональд Трамп энди баъзи океанлар номини ҳам ўзгартиришни таклиф қилмоқда.

Жаҳон

28.08.2026, 12:58

Испаниянинг Сеута анклавига 72 минг муҳожир бостириб кирган

Сеутага ноқонуний кирган муҳожирлар сони кутилганидан анча юқори бўлиб чиқди. Испания ҳукумати 72 минг кишидан 70 минг нафари аллақачон ҳудудни тарк этганини маълум қилди.

Жаҳон

04.08.2026, 18:26

Испания: Чегарадаги тартибсизликларда 57 киши ҳалок бўлди

Испания ҳукумати Шимолий Африкадаги испан анклавига бостириб келган муҳожирлар оқимини тўхтатганини маълум қилди. Қайд этилишича, кесиб ўтган 50 мингдан ортиқ кишининг аксарияти аллақачон ихтиёрий равишда ортга қайтмоқда.

Жаҳон

01.08.2026, 11:08

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди

Трамп ва Инфантино Жаҳон чемпионати кубогини топшириш маросими учун майдонга кириб келганда, томошабинлар уларни норозилик ҳайқириқлари билан кутиб олди.

Спорт

20.07.2026, 11:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қиймати $2,6 млрд ва қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:45

“Давлат бюджети катта зарар кўрди” – Расул Кушербоев 186 млрд сўмлик жиноят иши ҳақида гапирди

Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов 186 миллиард сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш бўйича судланган эди. Расул Кушербоев мазкур иш оқибатида давлат бюджетига етказилган зарар ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:38

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди

Ҳарбий машғулотда 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин нималар содир бўлди? Тафсилотлар — мақолада. 

Жаҳон

28.09.2026, 11:10

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

28–29 сентябрь кунлари инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми ўтказилади

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган V Самарқанд форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

28.09.2026, 10:28

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади

Нархлар қанчага ошади?

Иқтисодиёт

28.09.2026, 09:49

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

Қозоғистонда денгизда оқиб кетган сўнгги аскарлар жасади топилди

Каспий денгизида 24-сентябрь куни юз берган фожиа вақтида бедарак йўқолган яна икки қозоғистонлик ҳарбийнинг жасади топилди.

Жаҳон

26.09.2026, 13:30

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар савдо, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:48

Тошкентда 30 сентябрь куни Европа Иттифоқининг икки тадбири бўлиб ўтади

30 сентябрь куни Тошкентда Транскаспий транспорт йўлаги конференцияси ва Европа тиллари куни ўтказилади. Журналистлар тадбирларни ёритишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистон

26.09.2026, 10:08

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида яна пешқадам бўлди

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси Олимпиаданинг 9-турида АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 16 очко билан турнир пешқадамлигига қайтди.

Спорт

26.09.2026, 09:41

Жуд Беллингем иккинчи бор Англиянинг йил футболчиси бўлди

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем иккинчи йил кетма-кет Англия терма жамоасининг йил футболчиси деб топилди.

Спорт

25.09.2026, 17:31

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилиб, 4700 доллар олаётганда ушланди

Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 600 млн сўмлик кредит ва автомобиль масаласини ҳал қилиш учун 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон

25.09.2026, 15:47

Қозоғистонда 25 сентябрь — миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши муносабати билан 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Жаҳон

25.09.2026, 14:57

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди

Ҳарбий суд Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарди: раҳбар 10 йил 6 ойга, журналист эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ёпиқ суд мажлиси тафсилотлари.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:38

Шомуродовнинг дубли: Ўзбекистон Фарғонада Эрон устидан 3:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйинида Эрон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўртоқлик учрашуви 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди.

Спорт

25.09.2026, 08:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →