Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғли Дубайда 8 млн. долларлик мулкка эгалик қилиши маълум бўлди
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн.долларлик кўчмас мулк объектларига эгалик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистонлик собиқ амалдорнинг ўғлига тегишли мулклар Дубайнинг энг қиммат ҳудудларидан бири Марина регионида жойлашган.
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Улашиш:

Сын бывшего узбекистанского чиновника владеет недвижимостью в Дубае стоимостью 8 млн долларов
Ўзбекистон ҳукумати томонидан Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан ЖК 165-м. 2-қисм а-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан товламачилик), 3-қисм а-бандлари (жуда кўп миқдорда товламачилик) ва 168-м. 3-қисм а-банди (кўп миқдорда фирибгарлик), 4-қисм а-банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) содир этганликда айбланиб халқаро қидирув эълон қилинган.
2018 йил 22 февралда эса Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Рашиқ Қодиров ҳибсга олинган эди. Бу ҳолат ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Андижонга қилган ташрифида шундай фикр билдирган.
«Мана, Рашид Қодиров гуруҳи билан қамоқда ўтирибди. Миллион-миллион долларларни қайтаряпти. 2-3 ойдан кейин унинг ўзи телевидение орқали барчани қандай порахўр қилганини айтиб беради. Ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг АҚШ доллари олган. Ҳозир у барчасини қайтаряпти. Биргина ўғли миллиардер. Бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам, МХХ (ҳозирги ДХХ)нинг 5 собиқ ўринбосарлари ҳам қамоқда. Уларнинг ҳаммаси ўғри. Қандай бўлмасин, мен ҳаммасини жойига қўяман.
Уларнинг ҳаммаси Болтиқбўйида уйлар қурган. Ҳатто Амир Темур бунақа уйларда яшамаган. Бу кимнинг пуллари – халқники. Шу боисдан ҳам прокуратурада 70 фоиз ходим алмашди. Мен ҳаммани кечираман, аммо ўғри ва хоинларни кечирмайман. Мана шуни халқим билиши керак», - деган эди Президент.
«Давлат сирлари тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, Рашид Қодировга нисбатан суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилиб, 6 ойга яқин вақт давом этган. Суд тергови жараёнида барча судланувчиларнинг кўрсатмалари текширилган, 200 га яқин гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, иш бўйича ўтказилган экспертиза ва хизмат текширувлари хулосалари, шунингдек, жиноят ишида тўпланган далиллар, уларнинг қонунийлиги ва асослилиги нуқтаи назаридан тафтиш қилинган.
Собиқ прокурорга суд ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган эди. Шунингдек, Рашид Қодиров 2014 йилда собиқ президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан айблов эълон қилинганда масъул прокурор бўлган.
Маълумотларга кўра, Алишер Қодировнинг Марина Плаза мажмуасида 4 та офиси бор, уларнинг қиймати 1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача ҳисобланади.
Сиёсат
16.05.2024, 17:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Рус сиёсатчиларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак — Алишер Қодиров
Сиёсат
11.12.2024, 10:40

Ўзбекистондаги партияларнинг лидери Алишер Қодировми? (сўровнома)
Ўзбекистон
17.09.2024, 17:36
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35
сўнгги янгиликлар

Оҳангарондаги ҳолат: ППХ ходимига қўйилган айбловлар рад этилди
Ўзбекистон
29.04.2026, 12:13

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда
Ўзбекистон
29.04.2026, 11:04

АҚШда Трамп тасвири туширилган махсус паспортлар чиқарилади
Жаҳон
29.04.2026, 08:43

Сунъий интеллект ва журналистика: Беруний Алимовдан янги давр китоби
Маданий
28.04.2026, 17:37

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади
Фан-технология
28.04.2026, 16:20

"Ҳудудга қаровчи шахс" 10 суткага қамалди
Ўзбекистон
28.04.2026, 12:57

“Каркидон” сув омборида 635 миллиард сўмлик туризм мажмуаси қурилмоқда
Ўзбекистон
28.04.2026, 12:10

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Ўзбекистон корхоналарига қарши санкциялар: Европа Иттифоқи қарор чиқарди
Иқтисодиёт
28.04.2026, 09:11

Полша ва Украина биргаликда “дронлар флоти”ни яратади
Жаҳон
27.04.2026, 17:45

Технология – даромад эмас, ечим: Токио сунъий интеллектга янги ёндашувни танламоқда
Фан-технология
27.04.2026, 16:51

Исроил президенти Қозоғистонга ташриф буюрди
Жаҳон
27.04.2026, 16:23

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди
Жаҳон
27.04.2026, 13:04

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

“Ёш эколог” кўкрак нишони таъсис этилади
Ўзбекистон
27.04.2026, 12:05

Ажримлар статистикаси ҳудудлар кесимида фарқ қилмоқда
Ўзбекистон
27.04.2026, 11:32

Колумбияда уюштирилган теракт оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.04.2026, 11:03

Тошкент зилзиласига 60 йил: машъум тонг ва қайта туғилган шаҳар
Ўзбекистон
27.04.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35
