updated: 22.03.2026, 16:33

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?

Америкалик дипломатларнинг яқинда Кобулга қилган ташрифи Қўшма Штатлар ва Толибон ҳаракати ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги илк эҳтиёткор қадамлар бўлиши мумкинлигини англатади.

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?

2025 йил 21 март куни АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Ҳалилзод бошчилигидаги америкалик делегация Кобулга келди. Делегация Толибоннинг ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки билан учрашув ўтказиб, икки томонлама муносабатлар, ҳибсга олинганлар масаласи ва АҚШдаги афғонлар учун консуллик хизматлари ҳақида музокара олиб борди. Музокаталар натижасида Толибон икки йилдан ортиқ қамоқда бўлган АҚШ фуқароси Жорж Глезманни озод қилди.

Ташрифдан сўнг дарҳол бир нечта воқеалар юз берди, улар ташқи томондан ўзаро боғлиқ бўлмагандек кўринса-да, АҚШнинг Афғонистондаги сиёсатини қайта кўриб чиқиш бошланганидан дарак беради.

Биринчи ва энг рамзий воқеа – АҚШнинг Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи ва Ҳаққоний тармоғи етакчиларидан бири Сиражуддин Ҳаққонийни қўлга олишга олиб келадиган маълумот учун белгиланган 10 миллион долларлик мукофотни бекор қилиш қарори бўлди. Гарчи АҚШ томони бу қарорни расмий равишда тасдиқламаган бўлса-да, бу мукофот ҳақидаги маълумотнинг расмий манбалардан олиб ташлангани Толибон томонидан АҚШнинг мулоқотга тайёрлигига ишора сифатида қабул қилиниши мумкин. Айниқса, бу ҳолат америкалик фуқарони озод қилишдан сўнг содир бўлгани эътиборга моликдир.

Иккинчи муҳим воқеа – 2021 йилда АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан кейин Кобулдаги собиқ АҚШ элчихонаси деворларига ёзилган антиамерикача шиорларнинг олиб ташланиши бўлди. Толибон бу ишни режавий таъмирлаш дея изоҳлади, аммо бу ишнинг америкалик дипломатлар ташрифи билан бир пайтда содир бўлиши тасодиф деб бўлмайди. Бу, аксинча, Толибоннинг муносабатларни яхшилашга тайёрлигини кўрсатиш ниятидан далолат беради.

Учинчи воқеа – Исломий Давлат жангарилари томонидан Тахор вилоятида бир хитойлик фуқарони ўлдирилиши, Афғонистондаги ички беқарорлик ва ташқи таҳдидларга нисбатан заифликни билвосита кўрсатади. Бу ҳодиса мамлакатдаги мураккаб вазиятни ёритиб беради ва Хитойнинг Афғонистонни глобал “Бир камар — бир йўл” ташаббусига қўшиш режалари тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Хитой фойдасига Афғонистонни бой бериш таҳдиди – айниқса, АҚШ бу мамлакатга йигирма йиллик даврда катта миқдорда молиявий ва инсон ресурсларини сарфлагани фонида – Вашингтонни эҳтиёткорлик билан яна фаол ҳаракатларга ундамоқда. Афғонистон ер ости бойликлари, хусусан, тахминан 1,4 миллион тоннани ташкил қилувчи камёб ер металларининг 3 триллион долларгача баҳоланган захиралари билан жаҳон кучлари учун ҳануз жозибали бўлиб қолмоқда. АҚШ эса, Афғонистонда ҳарбий кампания ва барқарорлаштиришга 2 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган ҳолда, бу ресурсларнинг бутунлай Пекин назоратига ўтиб кетишига йўл қўйишни истамайди.

Бундан ташқари, АҚШ Афғонистонга таъсир ўтказиш учун ҳали ҳам муҳим воситаларга эга. Энг муҳим восита – АҚШ молиявий муассасаларида сақланаётган ва қиймати қарийб 7 миллиард долларга тенг музлатилган Афғонистон активларидир. Ушбу маблағларнинг музлатилишини бекор қилиш Афғонистоннинг иқтисодий аҳволини сезиларли даражада яхшилаши мумкин бўлиб, Толёибон билан музокараларда муҳим савдолашув картаси сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари, АҚШ халқаро ташкилотлар орқали ва инсонпарварлик ёрдами кўринишида ҳам Толибонга босим ўтказиш воситаларига эга бўлиб қолмоқда. Бу эса ҳозирги афғон ҳокимияти учун ниҳоятда муҳимдир.

Шу билан бирга, АҚШ дипломатияси Толибон билан яқинлашув имкониятларини эҳтиёткорлик билан ўрганмоқда. АҚШнинг бу борадаги қарори Толибоннинг инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик каби асосий масалаларда муросага бориш ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигига боғлиқ бўлади.

Яна бир муҳим омил – бу Толибоннинг гиёҳванд модда ишлаб чиқаришга қарши кураши ҳисобланади. Кўкнори етиштиришни тақиқловчи чоралар сўнгги йилларда экин майдонларининг кескин қисқаришига олиб келди. Гарчи 2024 йилда бу кўрсаткич 12,8 минг гектарга кўтарилган бўлса-да (2022 йилдаги 232 минг гектарга нисбатан), бу барибир сезиларли ютуқдир. АҚШ бу курашни Толибон билан босқичма-босқич яқинлашиш учун асос сифатида кўрсатиши мумкин.

Шундай қилиб, АҚШнинг ҳозирги стратегияси эҳтимол Афғонистонга эҳтиёткорлик билан қайтишни ўз ичига олади. Мақсад – мамлакатнинг тўлиқ Хитой назоратига ўтиб кетишининг олдини олиш. Бу ҳали фақат илк қадамлардир. Хитой билан фаол рақобат ҳақида гапиришга эрта, бироқ янги дипломатик ўйин бошланиши учун замин аллақачон яратилган.

Жалолиддин Ибрагимов, 

Халқаро илғор тадқиқотлар институти

мавзуга оид янгиликлар

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири

Халқаро муносабатлар бугунги кунда бир нечта чуқур ўзгаришлар таъсирида шаклланмоқда - бу эса сиёсатчилар учун жараённи англаш ва зарур чораларни кўришда жиддий синов бўлиб қолмоқда. Жаҳон сиёсати барқарорлик доирасидан чиқиб, тобора кўпроқ тартибсизлик сари ҳаракатланмоқда, хусусан, Трамп маъмуриятининг Оқ Уйга қайтиши билан бу янада яққол кўзга ташланмоқда. Айни ўзгаришлардан бири - технологик марказларнинг анъанавий ҳудудлардан чеккароқ, ноанъанавий минтақаларга силжиши бўлиб, бу глобал тенглик ва куч мувозанатини ўзгартириб юбормоқда. Шу билан бирга, ўта ўнг ва ўта чап сиёсий кучлар ўртасидаги тафовут кескин ортиб бормоқда - бу эса сиёсий тизимларда радикаллашув хавфини кучайтиради.

Сиёсат

24.04.2025, 15:36

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади

Канада ва Буюк кўллар минтақасидаги ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун АҚШ шимоли-шарқигача етиб бориб, Нью-Йорк шаҳрини қоплади — бу эса икки кундан сўнг усти очиқ стадионда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финали арафасида ҳаво сифати билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. 

Жаҳон

17.07.2026, 14:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Х (тwиттер) Австралиянинг ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунини танқид қилди

Маскнинг Х компанияси: Австралиянинг ижтимоий тармоқларни тақиқлашга қаратилган қатъий чораси халқаро ҳуқуққа путур етказади.

Жаҳон

29.07.2026, 13:01

Зеленский Вашингтонда Трамп билан учрашди

Трамп ва Зеленский "Патриот" келишуви ҳамда Россия билан музокараларни қайта тиклаш масалаcини муҳокама қилди. Уларнинг муносабати яхшиланмоқда.

Сиёсат

29.07.2026, 11:38

Павел Дуров терроризмга кўмаклашишда айбланмоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) 29 июль куни Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берганини эълон қилди.

Жаҳон

29.07.2026, 11:24

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди

6 июлда премера қилинган Кристофер Ноланнинг “Одиссея” филми Гомернинг қадимий достонини ўқиш ва юнон тилини ўрганишга қизиқувчилар сонини кескин ошириб юборди. Бироқ, айрим пуристлар ушбу кинодан унчалик хурсанд эмас...

Маданий

28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин

Уттар-Прадеш ҳукумати университетнинг 40 та биносидан 38 таси қонунбузарлик билан қурилганини иддао қилмоқда. Талабалар эса қарорга қарши норозилик акцияларини бошлади.

Жаҳон

28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?

Самарқанд бу йил FIDE президенти сайловига мезбонлик қилади. Бироқ шахматдаги сўнгги йирик ютуқларга қарамай, Ўзбекистон бу гал ҳам ўз номзодини илгари сурмади.

Спорт

28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди

Исроилнинг юзлаб собиқ ҳарбий, разведка ва дипломатик амалдорлари Ғарбий соҳилда кўчманчилар зўравонлиги кучайиб бораётганини хавфли деб баҳолаб, Дональд Трампга мурожаат қилди.

Жаҳон

28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда

Яманда ҳусийларга қарши кучлар шаклланиши мумкин. Чунки урушнинг қайта авж олишидан дарак берувчи аломатлар мавжуд.

Жаҳон

28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади

Табиий газ етиб бормаган маҳаллалар учун янги ечим тайёрланмоқда. Энди бундай ҳудудлардаги хонадонлар босқичма-босқич электр иситиш тизимига ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон

27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида яшовчи бир аёлдан юракни эзадиган мурожаат келиб тушди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи оила давомида унинг номига бир нечта кредит расмийлаштирган.

Маданий

27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун янги субсидия тизими ишга туширилди. 

Ўзбекистон

27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди

Тўқаевга кўра, можарони музлатиб, Истанбул формуласининг 2.0 талқинига қайтиш керак. Аммо Путиннинг истакларини инобатга олсак, бу имконсизга ўхшайди.

Сиёсат

27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.

Маданий

27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи

Эрон ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2022 йилдан буён кескинлашган. Бунга Эрон Россияга Shahed дронларини етказиб бергани сабаб бўлган.

Сиёсат

27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг қарийб 95 фоизи Вашингтон жорий этган қўшимча импорт божлари таъсирига тушмайди. 

Иқтисодиёт

27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →