FIFA раҳбари Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилди
Мухлисларнинг танқидлари кучайиб бораётган бир пайтда Инфантинонинг айтишича, жуда баланд нархлар Жаҳон чемпионатини томоша қилишга бўлган талабни акс эттиради.
Спорт
06.05.2026, 16:09
Улашиш:

FIFA президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилиб, АҚШдаги чипталарни номинал қийматидан минглаб доллар қимматроққа қайта сотишга рухсат берувчи қонунлардан фойдаланишга мажбур эканлигини таъкидлади.
ФИФА Жаҳон чемпионати чипталари нархи юзасидан кескин танқидларга учради. Жумладан, “Football Supporters Europe” (FSE) номли футбол ишқибозлари ташкилоти нарх сиёсатини “товламачилик” ва “катта хиёнат” деб атади.
Ўтган ҳафта FIFAнинг Жаҳон чемпионати чипталарини қайта сотишга мўлжалланган “FIFA Marketplace” веб-сайтида 19 июль куни Ню-Ёркда бўлиб ўтадиган финал ўйинига нархи 2 миллион доллардан ошадиган тўртта чипта сотувга қўйилгани эълон қилинди.
“Агар айримлар финал чипталарини қайта сотиш бозорига 2 миллион доллардан қўйган бўлса, биринчидан, бу чипталарнинг асл нархи 2 миллион доллар дегани эмас”, — деди Инфантино.
“Иккинчидан, бу чипталарни кимдир сотиб олишини ҳам англатмайди. Борди-ю кимдир финалга 2 миллион долларга чипта сотиб олса, у ажойиб таассуротлар олишига ишонч ҳосил қилиш учун шахсан ўзим унга ҳот-дог ва кола олиб келаман”.
Бу ёзги чипталар нархлари 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати нархлари билан солиштирилди.
2022-йилги финалнинг энг қиммат чиптаси номинал қийматда тахминан 1600 доллар турган бўлса, 2026-йилги финалнинг энг қиммат чиптаси дастлабки нархда қарийб 11 000 долларни ташкил этади.
Инфантино чипталарнинг номинал қиймати кескин оширилганини асосли деб қатъий таъкидлади.
У АҚШ дунёдаги кўнгилочар соҳа энг ривожланган бозорга эгалиги, шу сабабли, бозор нархларини қўллаш лозимлигини таъкидлади.
“АҚШда чипталарни қайта сотишга ҳам рухсат берилган. Демак, агар чипталарни жуда арзон сотсангиз, улар анча юқори нархда қайта сотилади” – сўзини давом эттирди Инфантино. – “Аслида, айримлар чипталаримиз нархини баланд деяётган бўлса-да, улар қайта сотиш бозорида бундан-да қимматроқ, бизнинг нархимиздан икки баравар юқори баҳода сотилмоқда”.
Инфантинонинг билдиришича, FIFA 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун 500 миллиондан ортиқ чипта сўрови олган, бироқ 2018 ва 2022-йилги чемпионатлар учун жами 50 миллиондан кам сўров келиб тушган.
FIFA раҳбари гуруҳ босқичи чипталарининг 25 фоизи 300 доллардан арзонроқ нархда эканлигини қўшимча қилди.
“АҚШда 300 доллардан камига нафақат юқори даражадаги профессионал ўйинни, балки ҳатто коллеж ўйинини ҳам томоша қила олмайсиз”, — деди Инфантино. “Бу эса Жаҳон чемпионати”.
Гуруҳ босқичининг аксарият ўйинлари учун жойлар, гарчи жуда қиммат нархларда бўлса-да, ҳали ҳам мавжуд.
Чипталар ҳозирча FIFAнинг расмий веб-сайтида, “ласт-минуте sales” бўлимида сотилмоқда.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
