АҚШ Марказий Осиё ахборот майдонида таъсирини йўқотмоқда — Россия ва Хитой устунлиги ортяпти
Жума куни Йель университетида АҚШнинг Ўзбекистон (2019–2022) ва Қозоғистондаги (2022–2025) собиқ элчиси, 1984 йилда шу университетни тамомлаган Дэниел Розенблюм маъруза билан чиқиш қилди. У Россия ва Хитой дезинформацияси Марказий Осиёда тобора кучайиб бораётгани, АҚШ эса бу минтақада ахборот урушида деярли «таслим бўлгани» ҳақида огоҳлантирди.
Жаҳон
16.09.2025, 10:03
Улашиш:

«Ёлғон оқимига қарши кураш: Марказий Осиёда Россия дезинформациясига қарши туриш» номли маъруза Йель университетининг гуманитар корпусида бўлиб ўтди. Тадбирни Макмиллан маркази ҳузуридаги Марказий Осиёни ўрганиш ташаббуси, Эдвард ва Дороти Кларк хотира фонди ҳамда Asian Crossroads at Yale талабалар ташкилоти уюштирди. Залдан тахминан 45 киши жой олган бўлса, яна 35 киши эса Zoom орқали иштирок этди.
Ўзининг олти йиллик дипломатик тажрибасига таяна туриб, Розенблюм Россия томонидан олиб борилаётган АҚШга ишончни бузишга қаратилган кенг қамровли ва узлуксиз дезинформация кампанияси ҳақида сўзлади. Хусусан, у 2023 йилдаги воқеани эслади: ўша пайтда Россия оммавий ахборот воситалари уни Қозоғистонда НАТО базасини очишда айблаган эди. Аслида эса у АҚШ кўмагида қурилган тинчликпарварлик институти учун конференц-зал очилиш маросимида қатнашган.
«Бундай абсурд айбловларга кулиш мумкин, – деди Розенблюм. – Лекин бундай ахборот операцияларининг мақсади жуда жиддий».
Дезинформацияга жавоб сифатида Америка элчихоналари соғлиқни сақлаш (айниқса COVID-19 пандемияси даврида), аграр алмашинувлар, таълим бўйича ташаббуслар ва маҳаллий аҳоли билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа дастурларни кўрсатишга ҳаракат қилган.
Бироқ Розенблюмнинг сўзларига кўра, бу инфратузилманинг катта қисми 2023 йилдан кейин йўқ қилинган. У Трамп маъмурияти даврида Давлат департаментида 1300 дан зиёд ходим қисқартирилгани, минтақада USAID дастурлари тугатилгани, шунингдек «Америка овози» ва «Озодлик»/«Эркин Европа» радиоларига маблағ қисқартирилганини танқид қилди.
«Марказий Осиёдаги ахборот уруши Россия ғалабаси билан эмас, балки биз майдонни тарк этганимиз учун тугади, – дея урғулади Розенблюм. – Қадрсизланган ва обрўсизлантирилган Америка – бу кучсиз Америка».
У шунингдек, Хитойнинг минтақада фаол тарзда ўз манфаатларини илгари суришини қайд этди. Бу «Бир камар – бир йўл» ташаббуси орқали амалга ошмоқда, у фақат инвестициялар ва инфратузилма лойиҳаларини эмас, балки хитой тилини ўқитиш дастурларини ҳам ўз ичига олади.
Розенблюм талабаларни содир бўлаётган воқеаларнинг жиддийлигини англашга чақирди, аммо АҚШнинг янгича стратегиясига умид билан қарамаслигини билдирди.
«Бу урушда ҳеч ким цинк тобутларда уйга қайтмайди, – деди у. – Лекин ҳақиқий жабрдийд бор: улар – бизнинг мамлакатимиз обрўси, дипломатларимиз самарадорлиги ва бошқа давлатларни миллий манфаатларимиз йўлида ҳамкорликка кўндириш қобилиятимиз».
Маърузадан кейин талабалар нашрига берган интервьюсида Розенблюм АҚШ нафақат ташқи, балки ички муаммоларга ҳам дуч келаётганини таъкидлади.
«Бугунги энг катта муаммо – бу ўзимиз, – деди у. – Биз ўзимиз учун қарор қилишимиз керак: дунё жараёнларида иштирок этамизми ёки йўқ?»
«Агар ўзимизни қолган дунёдан узиб қўйсак, натижада камроқ хавфсиз ва камроқ фаровон мамлакатга айланамиз», – деб қўшимча қилди у.
мавзуга оид янгиликлар

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 17:25

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди
Жаҳон
28.02.2026, 10:03

Жеффри Эпштейн иши: асосий воқеалар ва янги ошкоралик
Жаҳон
05.02.2026, 09:29

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

АҚШ ЖССТдан расман чиқди
Жаҳон
23.01.2026, 18:10
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
