Тошкентда Греция элчихонаси очилди: виза, таълим ва туризм соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

2025 йил 28 апрель куни Тошкент шаҳрида Грециянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расман очилди.

Улашиш:

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Параскеви Тзевелеки хонимнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилгани муносабати билан ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Шу муносабат билан «Paradigma Media» (Paradigma.uz) нашри элчи Параскеви Тзевелеки хонимни суҳбатга таклиф қилди. Интервью давомида Ўзбекистон ва Греция ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан таълим, маданият, туризм ва Шенген визалари масалалари муҳокама қилинди.

Элчи хоним Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқ ва кўп векторли ташқи сиёсатни, шунингдек, давлат раҳбариятининг халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширмоқда.

Туризм ва саёҳат имкониятлари

Элчига кўра, туризм ҳар икки мамлакат учун ҳам муҳим йўналиш ҳисобланади. Хусусан, ушбу соҳа Греция ялпи ички маҳсулотининг қарийб 15 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон ҳам туризм соҳасида катта мақсадларни олдига қўйган давлат сифатида баҳоланди.

“Греция Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлайди ва бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр”, — деди элчи.

Шенген визалари: нима ўзгариши мумкин?

Суҳбат давомида Paradigma Media асосчиси ва бош муҳаррири Хуршид Алимарданов томонидан Шенген визалари бўйича қарорлар қандай тартибда қабул қилиниши ҳақида савол берилди.

Бунга жавобан, элчи хоним Шенген визаси тизими ягона ва қатъий тартибга солинганини таъкидлаб, ҳозирда виза аризалари белгиланган аутсорсинг компаниялари орқали қабул қилиниб, кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Грециянинг Ўзбекистондаги консуллик бўлими тўлиқ фаолият бошлаганидан сўнг амалдаги тизим қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги айтилди.

“Дунёнинг кўплаб Греция элчихоналари амалиётига мувофиқ, айрим истиснолар жорий этилади ва баъзи ариза топширувчилар визани тўғридан-тўғри элчихонада топшириш имкониятига эга бўлади”, — деди элчи.

Бу эса келгусида Шенген визасини расмийлаштириш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари учун муайян енгилликлар яратилиши мумкинлигини англатади.

Қуйида тўлиқ интервьюни YouTube саҳифамизда кўринг!

 

 

Таълим ва академик ҳамкорлик

Интервьюда таълим соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Элчи хонимнинг сўзларига кўра, 1997 йилда имзоланган таълим, фан ва маданият соҳасидаги келишув доирасида уч йиллик икки томонлама дастурни имзолаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Грецияда таҳсил олишни истаган ўзбекистонлик талабалар учун стипендиялар ажратилаётгани, келгусида бу имкониятлар кенгайтирилиши маълум қилинди. Хусусан, бир нафар ўзбекистонлик талаба қизга тўлиқ грант асосида Грецияда таҳсил олиш имконияти яратилгани қайд этилди.

Суҳбатда университетлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, шунингдек, Ўзбекистонда онлайн грек тили курсларини жорий этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Инсонлар ўртасидаги алоқалар

Элчи хоним таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий муносабатлар ижобий бўлса-да, жамиятлар бир-бирини ҳали етарлича яхши танимайди. Шу боис, Тошкентда Греция элчихонасининг очилиши келгусида Афина шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг тўлиқ фаолият бошлашига замин яратиши мумкин.

Бу эса инсонлар ўртасидаги алоқаларни, таълим ва маданий алмашинувларни сезиларли даражада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Суҳбат ва интервью учун «Paradigma Media» жамоаси Грециянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Параскеви Тзевелеки хонимга миннатдорчилик билдиради.

 

📍 Манзил: Шаршара тор кўчаси, 131-уй, Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри, 100066 Ўзбекистон, 

🌐 Расмий сайт: mfa.gr/missionsabroad/en/uzbekistan.html

✉️ Электрон почта: gremb.tsk@mfa.gr

мавзуга оид янгиликлар

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Хорижий тил ўқитувчилари нега иш жойини йўқотяпти?

Сўнгги ойларда Ўзбекистонда хорижий тил фанидан дарс берувчи айрим ўқитувчилар иш ҳақисиз қолгани, вақтинча ишдан четлатилгани ёки ишдан бўшаш тўғрисида мажбурий ариза ёзгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.

Ўзбекистон

12.01.2026, 09:26

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди

Ҳолат Самарқанд вилояти ҳудудида содир бўлмаган. Шу билан бирга, тарқатилаётган видеода акс этган воқеа вилоятдаги таълим муассасаларига мутлақо алоқадор эмас, дейилади муносабатда. 

Ўзбекистон

15.12.2025, 18:22

Ўзбек—француз университети ташкил этилади

Ўзбекистон Президентининг 26 ноябрдаги қарорига мувофиқ, мамлакатда Ўзбек—француз университети ташкил этилади. Дастлабки босқичда таълим магистратура йўналишида йўлга қўйилади, кейинчалик эса босқичма-босқич бакалавриат ва докторантура таълим дастурлари очилади. Шунингдек, университетга кириш учун тайёрлов курси ҳам жорий этилади.

Ўзбекистон

27.11.2025, 09:38

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди

8 сентябр куни президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-275-сон қарори қабул қилинди.

Таълим

17.09.2025, 17:28

сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48