Хорижий тил ўқитувчилари нега иш жойини йўқотяпти?
Сўнгги ойларда Ўзбекистонда хорижий тил фанидан дарс берувчи айрим ўқитувчилар иш ҳақисиз қолгани, вақтинча ишдан четлатилгани ёки ишдан бўшаш тўғрисида мажбурий ариза ёзгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда.
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:26
Улашиш:

Бу ҳолатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси расмий муносабат билдирди.
Таълим соҳасида баҳсли вазият
Маълумотларга кўра, инспекцияга келиб тушаётган мурожаатларнинг катта қисми тил сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар билан боғлиқ. Айрим таълим муассасалари раҳбарияти мазкур асосда меҳнат муносабатларини тўхтатишга уриниб, қонун талабларини четлаб ўтаётгани айтилмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси бундай ҳаракатлар меҳнат қонунчилигига зид эканини таъкидлаб, ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилиб, айбдорларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилишини билдирди.
Инспекция, шунингдек, ўз ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаган ўқитувчиларни расмий мурожаат қилишга чақирди.
Сертификат талаби қаердан келган?
Эслатиб ўтамиз, хорижий тил ўқитувчилари учун камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро тил сертификатига эга бўлиш талаби 2021 йилда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида жорий этилган.
Дастлаб ушбу талаб 2024 йилга қадар бажарилиши керак эди. Бироқ ўқитувчиларнинг барчаси белгиланган муддатда сертификат ололмагани сабабли, уни жорий этиш бир неча бор кечиктирилди.
Охирги қарорга мувофиқ, сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларга 2026 йил 1 январга қадар фаолият юритишга рухсат берилган.
Вазирлик ва касаба уюшмалари позицияси
2025 йил ёзида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши тегишли вазирликка мурожаат қилиб, сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларини ишдан бўшатмасликни сўраган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса ўз жавобида таълим муассасаларига бундай ўқитувчилар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш бўйича расмий кўрсатма берилмаганини маълум қилган.
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади
Ўзбекистон
03.03.2026, 17:25

Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди
Таълим
14.01.2026, 11:38

Тошкентда Греция элчихонаси очилди: виза, таълим ва туризм соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Ўзбекистон
03.01.2026, 16:59

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди
Ўзбекистон
15.12.2025, 18:22

Ўзбек—француз университети ташкил этилади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:38
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
сўнгги янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди
Ўзбекистон
18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди
Иқтисодиёт
18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Жаҳон
17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари
Жаҳон
17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради
Жаҳон
17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон
17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Жаҳон
17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50
машҳур янгиликлар

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
