Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ҳарбий суд Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарди: раҳбар 10 йил 6 ойга, журналист эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Ёпиқ суд мажлиси тафсилотлари.
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва собиқ ходимларига оид жиноят иши бўйича ҳукм чиқарди. Суд мажлиси ёпиқ тартибда ўтказилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Ишдаги яна икки нафар вакил, шунингдек ДХХнинг собиқ ходимларига ҳам 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ташановнинг билдиришича, ҳукмга кўра маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияларда ўтайди.
Судланувчиларга Жиноят кодексининг 139-моддаси — туҳмат, 165-моддаси — товламачилик, 168-моддаси — фирибгарлик ҳамда 244⁶-моддаси — ёлғон ахборот тарқатиш бўйича айбловлар қўйилган. Қайси шахс қайси айблов бўйича айбдор деб топилгани ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган.
Иш 2026 йил январь ойида бошланган. Ўша пайтда Тошкент шаҳар ИИББ Taftish.uz билан боғлиқ беш нафар шахс — Ғайрат Абераев, Азизжон Юлдашев, Сардор Хамидов, Маржона Эшқувватова ва Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланганини маълум қилган эди. Ўшанда уларга нисбатан товламачилик ва фирибгарлик бўйича гумонлар илгари сурилган, шунингдек туҳмат ва ёлғон ахборот тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар текширилаётгани айтилган эди.
Ички ишлар вазирлиги кейинчалик Taftish.uz номидан тайёрланган айрим материаллар орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг шаъни ва обрўсига зарар етказиш билан таҳдид қилиниб, материалларни олиб ташлаш эвазига пул талаб қилингани даъво қилган ва бу ҳаракатларни жиноий гуруҳ фаолияти сифатида баҳолаган.
Taftish.uz эса ҳибслар ортидан ўз фаолиятини давом эттиришини билдирган.
мавзуга оид янгиликлар

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?
Иқтисодиёт
14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди
Жаҳон
14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади
Сиёсат
14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади
Фан-технология
14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади
Иқтисодиёт
14.10.2026, 12:22
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
