Adidas Исроилдаги реклама кампанияси ортидан узр сўради

Adidas компаниясининг Исроилдаги маҳаллий реклама кампаниясида собиқ ҳарбий Шалев Битоннинг иштирок этиши ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Улашиш:

Adidas Исроилдаги реклама кампанияси ортидан узр сўради

Германиянинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси Adidas Исроилда ўтказилган реклама кампанияси ортидан танқидлар ва бойкот чақириқларига дуч келди. Баҳс компаниянинг оёқ-қўлида фарқ бўлган мижозлар учун мўлжалланган Single Shoe Service хизматини тарғиб қилган реклама материаллари сабаб юзага келган.

Рекламада Шалев Битон ҳам иштирок этган. У 2021 йилда Исроил армиясида хизмат қилган вақтида жароҳат олган ва чап оёғидан айрилган. Кейинчалик у чап оёғига протез кийган ва югуриш спорти билан шуғулланган. Битон реклама видеосида Adidas дўконида битта кроссовкани кийиб кўриши ва кейинчалик югуриши тасвирланган. Видео иброний тилида тайёрланган.

Single Shoe Service нима?

Single Shoe Service (Ягона поябзал хизмати)ни Adidas 2026 йил бошида Европанинг 23 давлатида ишга туширган. Дастур доирасида оёқ-қўлида фарқи бўлган мижозлар тўлиқ жуфтлик ўрнига ўзига керак бўлган битта оёқ кийимини жуфтлик нархининг 50 фоизига сотиб олиши мумкин. Компания хизмат ногиронлиги бўлган инсонларнинг спорт ва кундалик ҳаётда қулайроқ иштирок этишига ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилганини билдирган.

Adidasнинг расмий маълумотига кўра, хизмат 2026 йил 19 январдан компания дўконлари фаолият юрита бошлаган. Дастур ишлаб чиқилишида ногиронлиги бўлган инсонлар ҳамда Паралимпия ҳаракати билан боғлиқ ташкилотлар иштирок этган.

Нега кампания баҳсга сабаб бўлди?

Баҳсга сабаб бўлган асосий омил — рекламада собиқ исроиллик ҳарбийнинг иштирок этиши ва кампаниянинг ампутация билан боғлиқ хизматни тарғиб қилиши бўлди.

Фаластинни қўллаб-қувватловчи фаоллар реклама кампаниясини Ғазодаги уруш ва у ерда жароҳатлар ҳамда ампутациялар сонининг ортиши фонида танқид қилди. Айрим гуруҳлар Adidas маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди.

Шу билан бирга, Битон рекламадаги ягона ногирон спортчи бўлмаган. Анадолу агентлиги маълумотига кўра, у Исроилдаги Adidas дўконларида намойиш этилган кампанияда қатнашган 11 нафар ногирон спортчидан бири бўлган.

Adidas қандай муносабат билдирди?

Adidas кампанияни компаниянинг Исроилдаги маҳаллий жамоаси томонидан амалга оширилган маҳаллий ташаббус сифатида таърифлади. Компания реклама материалларидан бири кучли реакциялар ва хавотирларга сабаб бўлганини тан олиб, юзага келган ҳолат учун узр сўради.

Компания, шунингдек, танқидларни жиддий қабул қилаётганини билдирди. Шу билан бирга, Adidasнинг расмий маълумотларига кўра, Single Shoe Service дастури Исроилга хос лойиҳа эмас, балки аввал Европада йўлга қўйилган кенгроқ инклюзив хизмат ҳисобланади.

Баҳснинг икки томони

Кампания атрофидаги мунозарада икки хил ёндашув шаклланди. Танқидчилар рекламада собиқ ҳарбийдан фойдаланишни Ғазодаги уруш ва ногирон бўлиб қолган фаластинликлар муаммоси билан боғлаб, буни ноўрин деб баҳолади. Adidas эса хизматнинг асосий мақсади оёқ-қўлида фарқи бўлган инсонлар учун спорт поябзалидан фойдаланишни осонлаштириш эканини таъкидламоқда.

Шундай қилиб, можаро Adidasнинг ногиронлиги бўлган инсонлар учун ишлаб чиққан хизматининг ўзидан кўра, уни тарғиб қилишда танланган реклама образи ва кампаниянинг сиёсий жиҳатдан сезгир контекстга тўғри келиб қолгани билан боғлиқ бўлди.

 

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

Шахмат Олимпиадасида Исроил терма жамоаси техник мағлубиятга учради

Самарқанддаги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари Йом-Киппур сабаб 6-тур учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон

23.09.2026, 15:52

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу

“NAZA” ҳужжатли фильми атрофидаги кескин баҳслар фонида Биньямин Нетаняху аскарларни танқид қилган шахсларни фуқароликдан маҳрум қилиш лойиҳасини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 16:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди

"Brasserie Park" ресторани ходими ва курер ўртасида содир бўлган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Ўзбекистон

19.10.2026, 11:38

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Самарқандга кириш беш кун давомида чекланади

18–22 октябрь кунлари Самарқандга кириш йўлларида ҳамда шаҳарнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бунга C5+1 учрашуви ва болалар фаровонлигига бағишланган халқаро саммит сабаб бўлади.

Ўзбекистон

19.10.2026, 09:41

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →