Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?
Жаҳон
20.10.2026, 16:40
Улашиш:

Ташкилотнинг минтақавий бюроси зўравонлик оқибатида ҳар беш дақиқада бир бола ҳалок бўлишини маълум қилди.
Дунё бўйлаб ҳар йили 1 миллиардга яқин бола зўравонликка учрайди, ҳар беш дақиқада улардан бири вафот этади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақавий бюросига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
ЖССТ маълумотларига кўра, болалар жисмоний, жинсий ёки руҳий зўравонликка дуч келади. Бу уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига узоқ муддат зарар етказиши мумкин.
«Ҳар беш дақиқада зўравонлик оқибатида бир бола ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ўлимларнинг ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли етказадиган узоқ муддатли зарарнинг олдини олиш мумкин», дея таъкидлади минтақавий бюро.
Бюро Покистонда 2026–2031-йилларга мўлжалланган, болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича миллий стратегияга эътибор қаратди. Стратегия мамлакатда яшовчи 120 миллион болани ҳимоя қилиш ва профилактика чораларини кучайтиришга қаратилган.
Таъкидланишича, Покистондаги болаларнинг қарийб 80 фоизи тарбияда зўравонлик усулларига дуч келади. Интернетдан фойдаланувчи 12–17 ёшли ҳар 16 нафар ўсмирдан бири рақамли технологиялар орқали эксплуатация ёки шафқатсиз муносабатга учрайди. Шунингдек, 8,6 миллион бола меҳнатга жалб қилинган, беш ёшгача бўлган болаларнинг 57 фоиздан ортиғи эса фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларида рўйхатдан ўтмаган. Бу ҳолат уларнинг зўравонликдан ҳимояланишини қийинлаштириши ва асосий хизматлардан фойдаланишини чеклаши мумкин.
Миллий стратегиянинг мақсади ҳар бир боланинг ижтимоий ёки иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, профилактика, ҳимоя, тикланиш, жамиятга қайта мослашиш ва адолатли тизимни мустаҳкамлашдан иборат.
«Покистон болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича ўз мажбуриятларини амалга оширишда ЖССТ ёрдамига таяниши мумкин», деди ташкилотнинг Покистондаги вакили Ло Дапен.
Ўзбекистонда зўравонликка учраган бола қандай ҳимоя қилинади?
Ўзбекистонда болага нисбатан зўравонлик ҳолати ёки унинг хавфи аниқланса, бу ҳақда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли идораларга мурожаат қилиш мумкин. Бола ёки унинг қонуний вакили ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳолат аниқлангач, «Инсон» маркази ички ишлар органлари билан ҳамкорликда боланинг вазиятини ўрганади ва унинг ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид бор-йўқлигини баҳолайди. Хавф даражасига қараб, болани ҳимоя қилиш ва унга зарур ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланади. Бунда тиббий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам, зарур ҳолларда эса хавфсиз жойга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилади.
Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остидаги болага ҳимоя ордери ҳам берилиши мумкин. Уни ички ишлар органлари хавфни баҳолаш натижаларига кўра расмийлаштиради. Ҳимоя ордери 24 соат ичида берилиб, 30 кунгача амал қилади.
Ўзбекистон қонунчилигида жисмоний ва жинсий зўравонликдан ташқари, руҳий тазйиқ, болага ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва таъқиб қилиш (буллинг) каби ҳолатларга ҳам эътибор қаратилган. Демак, болани ҳимоя қилиш фақат унга жисмоний зарар етказилганидан кейин эмас, балки зўравонлик хавфи мавжуд бўлган вазиятларда ҳам чоралар кўришни назарда тутади.
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди
Президент Шавкат Мирзиёев болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. Қонун билан бешта кодекс ва олтита қонунга ўзгартиришлар киритилади. Ҳужжатда 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатига чеклов қўйилмайди.
Жаҳон
20.10.2026, 16:40
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Ўзбекистон
01.10.2026, 13:16

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?
Ўзбекистон
29.09.2026, 14:03

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
