Комил Алламжонов Президент администрациясининг АҚШдаги вакили этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг фармойишига мувофиқ, Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Сиёсат
25.11.2025, 10:19
Улашиш:

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шу билан бирга, Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Бундан аввал Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти (IERES)нинг Марказий Осиё дастури (CAP) жаноб Комил Алламжоновнинг мазкур дастурнинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинланганини эълон қилган эди.
Ўзбекистон президенти администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими
Ташқи сиёсий ва давлат ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи — Президент администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Президентнинг 12 ноябрдаги фармонига кўра, маслаҳатчи-элчини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек унинг фаолияти регламентини тасдиқлаш Президент администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади.
Маслаҳатчи-элчи ўз фаолиятида Президент администрацияси раҳбарига ҳисобдор ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари фаолиятини икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўналишида қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.
Маслаҳатчи-элчи зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
- Ўзбекистон ва АҚШда йирик ва стратегик инвестиция ҳамда савдо лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича бевосита ташаббус кўрсатиш ва муҳокама олиб бориш;
- Ўзбекистон томонидан Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ишини комплекс мувофиқлаштириш.
Фармонга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари штат бирлигини кўпайтириш тўғрисида таклиф киритиши лозим.
Бир ой муддатда АҚШ ҳудудида қўшимча консулхоналар очиш масаласи ишлаб чиқилади. Бунда географик қамровни таъминлаш мақсадида АҚШнинг асосий транспорт ва иқтисодий марказлари, шунингдек ватандошлар диаспораси кўп жойлашган ҳудудлар (Филадельфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл шаҳарлари) инобатга олинади.
Шунингдек, АҚШнинг барча штатларида яшаётган ўзбек диаспоралари билан самарали ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш ва уни муваффақиятли амалга ошириш — АҚШда янгидан ташкил этилаётган консулхоналарнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгилаб қўйилган.
Сиёсат
25.11.2025, 10:19
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди
Жаҳон
01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон
01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди
Жаҳон
01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи
Жаҳон
01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди
Ўзбекистон
30.04.2026, 11:29
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
