Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?

Бугунги кунда иқлим ўзгариши, пластик чиқиндилар, сув танқислиги ва биологик хилма-хилликнинг камайиши каби муаммолар инсоният олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айланган. Бироқ экологик муаммолар ҳақида фақат рақамлар ва статистик маълумотлар орқали гапириш ҳар доим ҳам одамларни ўйлантира олмайди.

Маданий

11.06.2026, 18:05

Улашиш:

Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?

Шу сабабли санъат ва экология туташган янги йўналиш – Eco Art (Экологик санъат) пайдо бўлди. 

Eco Art нима?

Eco Art (экологик санъат) — атроф-муҳит муаммоларини ёритиш, экологик онгни шакллантириш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ғояларини тарғиб этишга қаратилган замонавий санъат йўналишидир. Ушбу йўналиш 1960–1970 йилларда Ғарбда шаклланган Land Art ҳаракатидан ривожланган. Бироқ оддий ландшафт санъатидан фарқли равишда Eco Art аниқ экологик ва ижтимоий мақсадларни кўзлайди. 

Eco Artнинг асосий ғояси инсон ва табиат ўртасидаги узилиб бораётган алоқани қайта тиклашдир. Шу боис кўплаб мутахассислар уни "табиат ҳақидаги санъат" эмас, балки "табиат учун санъат" дея таърифлайдилар. 
 

Eco Artнинг асосий йўналишлари

1. Land Art (Ер санъати)

Land Art табиий муҳитнинг ўзида яратилади. Бунда тупроқ, тош, қум, дарахт шохлари каби табиий материаллардан фойдаланилади. Ушбу йўналиш инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни кўрсатишга хизмат қилади. 

Намуна: Spiral Jetty

Image
 

2. Recycled Art (Қайта ишланган санъат)

Бу йўналишда чиқиндилар, пластик идишлар, металл бўлаклари ва бошқа ташлаб юборилган буюмлардан санъат асарлари яратилади. Ушбу йўналиш истеъмол маданияти ва чиқинди муаммосига эътибор қаратади.

Намуна: Пластик чиқиндилардан ясалган кит

Image
 

3. Bio Art (Био санъат)

Тирик организмлар, биологик материаллар, ДНК, ҳужайралар, бактериялар ва биотехнологиялардан фойдаланиб яратиладиган замонавий санъат йўналишидир. Био рассомлар илм-фан ва санъатни бирлаштириб, ҳаёт, генетика, технология ва ахлоқий масалалар ҳақида саволларни ўртага ташлайдилар.
 

Намуна: Эдуардо Каснинг " GFP Bunny"(2000 й.) лойиҳаси Image
 

Эдуардо Кас генетик муҳандислик ёрдамида Алба исмли қуённи яратган. Қуённинг ДНКсига медуза гени киритилганлиги сабабли, у ультрабинафша нурлари остида яшил рангда ёришган. Асар генетика, инсоннинг табиатга аралашуви ва биоэтика масалалари ҳақида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
 Bio Artнинг энг машҳур намуналаридан бири бўлиб, генетик модификация қилинган қуён орқали биология, генетика ва санъат ўртасидаги боғлиқликни намойиш этади.

4. Sustainable Art (Барқарор санъат)

Атроф-муҳитга зарар етказмайдиган материаллардан яратиладиган ва барқарор ривожланиш ғояларини тарғиб қиладиган санъат шаклидир.
 

Намуна: Бамбук ва қайта тикланувчи материаллардан яратилган экологик инсталляциялар
Image

Бундай асарлар табиий ёки қайта тикланувчи материаллардан яратилади ҳамда барқарор ривожланиш ғояларини тарғиб қилади. Улар санъатнинг экологик масъулият билан уйғунлашган кўринишидир.

Дунёдаги машҳур Eco Art намуналари

Роберт Смитсон — америкалик рассом  томонидан 1970 йилда яратилган "Spiral Jetty" Ланд Артнинг энг машҳур намуналаридан биридир. Асар Буюк Туз кўли қирғоғида тош ва тупроқдан спирал шаклда қурилган. 



Энди Голдсуорти — британиялик рассом бўлиб, у гул япроқлари, барглар, қор, муз, тошлар ва новдалар каби табиий материаллардан фойдаланган ҳолда очиқ ҳавода ҳайкаллар яратган. 
 

Magical Land Art By Andy Goldsworthy | Bored Panda

 

Андрес Амадор – америкалик рассом қум устида яратиладиган ноодатий санъат асарлари билан танилган. У соҳилни улкан тувал, тирмаларни эса мўйқалам сифатида ишлатиб, геометрик ва гулсимон нақшлардан иборат улкан композициялар яратади.

Рассом қум юзасида ҳаракатланиб, асбобларини моҳирлик билан бошқаради ва оддий қирғоқ манзарасини кўзни қамаштирувчи “Earthscapes” — “Ер манзаралари”га айлантиради. Табиат бағрида яратиладиган бу асарлар узоқ сақланиб қолмайди: денгиз тўлқинлари уларни ювиб кетади. Шу жиҳати билан Амадор ижоди санъатнинг гўзаллиги билан бирга, унинг ўткинчи табиатини ҳам акс эттиради.

Picture
Жефф Ҳонг — Нью-Йорклик анимация рассоми бўлиб, у машҳур мультфильм қаҳрамонларини замонавий экологик муаммолар билан юзма-юз тасвирлайдиган ишлари билан танилган.

У ўз асарларида The Walt Disney Company'нинг оммабоп қаҳрамонларини иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ифлосланиши ва экологик инқирознинг аянчли оқибатлари билан тўқнаш келаётган ҳолатда тасаввур қилади

Жефф Ҳонгнинг таъкидлашича:

"Агар биз сайёрамизни асраб-авайламасак, бу эртакларнинг албатта бахтли якуни бўлмайди."

Жеффнинг ишлари эртаклар олами билан ҳақиқат ўртасидаги кескин зиддиятни кўрсатиб, экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақиради. У санъат орқали иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг оқибатлари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини оширишни мақсад қилган. У табиатнинг ўзида асар яратмайди, балки оммавий маданиятдаги таниш қаҳрамонлар орқали экологик муаммоларни танқидий ёритади. Шу сабабли Жефф Ҳонг ижодини шартли равишда «Environmental Narrative Art» (атроф-муҳит ҳақидаги огоҳлантирувчи ҳикояларни визуал образлар орқали ифодаловчи йўналиш) намуналари қаторига киритиш мумкин.

ImageImageImagePicture

Бернард Прас — француз рассоми бўлиб, у анаморфоз усулидан фойдаланган ҳолда ижод қилади. Анаморфоз — бу турли буюмларни бир юзага жойлаштириб, уларга ҳажм бериш ва фақат маълум бир нуқтадан қаралганда яхлит тасвирни кўрсатадиган санъат усулидир.

Прас кундалик ҳаётда кераксиз деб ҳисобланадиган буюмлар, эски жиҳозлар ва чиқиндилардан фойдаланиб, таъсирчан портретлар ҳамда композициялар яратади. У ташлаб юборилган нарсаларни санъат асарига айлантириб, уларга янги ҳаёт бахш этади.

Шу боис унинг ижоди кўпинча “чиқиндини асарга айлантириш” ғояси билан изоҳланади. Рассом истеъмолчилик, ортиқча чиқиндилар ва қайта фойдаланиш масалаларига эътибор қаратиб, оддий буюмларда ҳам гўзаллик ва маъно яширинганини кўрсатади.




 

Саяка Ганз — япон рассоми бўлиб, унинг ижоди японларнинг “барча буюмларнинг руҳи бор” деган эътиқодидан илҳом олади. Ушбу қарашга кўра, ташлаб юборилган буюмлар тунда ахлат қутиларида йиғлайди, чунки улар ўз вазифасини якунлай олмаган деб ҳисобланади.

Шу ғоядан таъсирланган рассом турли чиқинди ва фойдаланилмай қолган буюмлардан ҳайвонлар шаклидаги ҳайкаллар яратади. У бу асарлар орқали ташлаб юборилган нарсаларга гўё яна бир бор ҳаёт бахш этади.

Саяка Ганзнинг санъати қайта фойдаланиш ва экологик масъулият ғояларини тарғиб этиб, томошабинларни истеъмолчилик маданияти ва буюмларга бўлган муносабат ҳақида чуқурроқ ўйлашга ундайди. Унинг ҳайвон тасвирлари ҳаракат ва ҳаётийлик ҳиссини уйғотиб, «кераксиз» деб қаралган буюмлар ҳам янги маъно касб этиши мумкинлигини намоён этади.


 Sayaka Ganz - Expo Mer Fujisawa Sayaka Ganz: Reclaimed Creations – Morikami Museum and Japanese Gardens

 

Бордало II (ҳақиқий исми Артур Бордало) — португалиялик рассом бўлиб, у ҳайвонлар шаклидаги чиқинди ҳайкаллари орқали жамиятимиздаги чиқиндиларни назоратсиз ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш муаммосига эътибор қаратишни мақсад қилади.

Кўча санъати устаси бўлган Бордало II шаҳар кўчаларидан топилган ташландиқ буюмлар — металл парчалари, эски шиналар, пластик буюмлар ва бошқа чиқиндилардан фойдаланиб, улкан деворий ҳайкаллар яратади. У гўё жонсиз чиқиндиларга яна ҳаёт бахш этиб, уларни таъсирчан ҳайвон образларига айлантиради.

“Катта ҳайвонларни яратиш учун чиқиндилардан фойдаланаман, чунки айнан бизнинг чиқиндиларимиз уларни йўқ қилмоқда.”- дейди у.

Рассомнинг асарлари инсон фаолияти натижасида табиатга етказилаётган зарарни ёритади ҳамда томошабинларни ортиқча истеъмол, чиқиндилар муаммоси ва атроф-муҳитни асраш масалалари ҳақида ўйлашга ундайди. Бордало  санъати экологик огоҳлантириш ва ижтимоий танқидни бирлаштирган замонавий эко-санъатнинг ёрқин намуналаридан биридир.



 


Жошуа Аллен Ҳаррис — Нью-Йорклик кўча рассоми бўлиб, у шаҳар кўчаларидаги ҳаво чиқариш вентиляция панжараларидан фойдаланиб, оддий қайта ишлатилган пластик пакетларга гўё жон бағишлайди.

Фақатгина ёпишқоқ лента (скотч) ва чиқиндилардан фойдаланган ҳолда, у ҳайвонлар ҳамда маҳлуқлар кўринишидаги кинетик ҳайкаллар яратади. Ушбу ҳайкаллар ер ости вентиляция тешикларидан чиқадиган ҳаво таъсирида ҳаракатланиб, тирик мавжудотлардек таассурот уйғотади.

Жошуа Аллен Ҳарриснинг ижоди ташлаб юборилган буюмларнинг ҳам янги мақсад ва қиймат касб этиши мумкинлигини намойиш этади. Унинг асарлари қайта фойдаланиш ғоясини тарғиб қилиб, томошабинларни истеъмол маданияти ва чиқиндилар муаммоси ҳақида ўйлашга чорлайди. 

Шу билан бирга, у кундалик шаҳар инфратузилмасини ижодий санъат майдонига айлантиради.

 

Халил Чиштий — “Plastic Bag Sculptures” (“Пластик пакет ҳайкаллари”) туркуми қайта ишлатилган пластик пакетлардан яратилган ўзига хос санъат асарларидан иборат.

Рассом фойдаланиб бўлинган пластик пакетлардан турли текстурали ҳайкаллар ясаб, улар орқали инсон қиёфасини тасвирлайди. У оддий ва арзон материални бадиий ифода воситасига айлантириб, инсоннинг нозиклиги, ёлғизлиги ва замонавий жамиятнинг истеъмолчилик одатлари ҳақида мушоҳада юритади.

Халил Чиштий ижоди чиқиндиларни қайта фойдаланиш ғоясини илгари суриш билан бирга, ташлаб юборилган буюмларда ҳам чуқур маъно ва эстетик қиймат мавжудлигини кўрсатади. Унинг пластик пакетлардан ясалган инсон сиймолари томошабинни атроф-муҳит муаммолари ва инсониятнинг табиат олдидаги масъулияти ҳақида ўйлашга ундайди. 


 Неле Азеведо — бразилиялик рассом бўлиб, у муздан ясалган ҳайкаллари орқали глобал муаммоларга эътибор қаратади.

Унинг энг машҳур лойиҳаларидан бири “Melting Men” (“Эриётган одамлар”) туркумидир. Рассом ушбу асарда муздан ясалган кичик инсон ҳайкалчаларидан фойдаланиб, инсоният олдида турган долзарб муаммоларни рамзий тарзда акс эттиради.

2009 йилда Неле Азеведо Германиядаги бир бозор майдонига 1 000 та муздан ясалган инсон ҳайкалчасини жойлаштирди. Қуёш таъсирида аста-секин эриб бораётган бу ҳайкалчалар иқлим ўзгаришининг инсониятга кўрсатаётган таъсирини таъкидлаш мақсадида яратилган эди.

Рассомнинг ушбу асари табиатнинг нозиклиги ва инсоннинг атроф-муҳит олдидаги масъулиятини эслатиб, томошабинларни глобал исиш ва экологик инқироз оқибатлари ҳақида чуқурроқ ўйлашга ундайди. Муз ҳайкалчаларнинг эриб кетиши эса вақтнинг ўтиши ва зудлик билан чора кўриш заруратининг кучли рамзига айланади.




Ўзбекистонда Eco Art

Ўзбекистонда Eco Artнинг энг таъсирли тимсолларидан бири – Орол денгизи фожиасидир. Мўйноқдаги кемалар қабристони нафақат тарихий ёдгорлик, балки глобал экологик муаммоларни эслатиб турувчи улкан визуал образга айланган. 

Ўзбекистонда Eco Art фақат табиий ландшафтлар билан боғлиқ образлар билангина чекланмай, замонавий шаҳар маконларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Надежда Рихсиева — 2025 йил март ойида Тошкентнинг Сергели туманида ҳавони тозалаш хусусиятига эга экомурал яратилди. Рассом Надежда Рихсиева томонидан TBC Банк ҳамкорлигида ишланган ушбу деворий тасвир Ўзбекистонда Airlite бўёқлари қўлланган биринчи мурал бўлди.

Италиянинг “The Blue Planet” компанияси ишлаб чиққан Airlite бўёқлари таркибидаги титан диоксиди ҳаводаги зарарли моддалар билан реакцияга киришиб, уларни хавфсиз бирикмаларга айлантиради. Шу боис бу технология ҳавони тозалаш хусусиятига эга бўлиб, 2019 йилда БМТнинг Атроф-муҳит дастури томонидан ҳаво ифлосланишига қарши курашда қўлланиши мумкин бўлган инновацион ечимлардан бири сифатида эътироф этилган.

250 квадрат метр майдонни эгаллаган муралда шарқона қиёфадаги қизнинг тоза ҳаводан баҳра олиб, завқланиб нафас олаётгани тасвирланган. Сергели каби аҳоли зич ва жадал ривожланаётган ҳудудда жойлаштирилган ушбу асар экологик муаммоларга эътибор қаратиш, жамоатчиликни атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ундаш ҳамда санъатнинг ижтимоий аҳамиятини намоён этишга хизмат қилади.

Экологик мавзуларни ёритишда мурал санъати муҳим воситалардан бирига айланиб бормоқда. Бу йўналишда фаолият юритаётган яна бир рассом Inkuzart ҳисобланади.

Inkuzart —  кўча рассоми, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳавонинг ифлосланиши муаммосига бағишланган мурал яратган. Асарда газниқоб тақиб, кўчани кесиб ўтаётган инсонлар тасвирланган бўлиб, у пойтахтдаги экологик вазият ва атмосфера ҳавоси сифати билан боғлиқ муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратади.
Inkuzart представил граффити ко Дню государственного флага Узбекистана —  Афиша Ташкента

Мазкур деворий тасвир экологик стрит-артнинг Ўзбекистондаги намуналаридан бири сифатида эътиборга лойиқдир. Рассом ўз ижоди орқали атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаво ифлосланишининг инсон саломатлигига таъсири ҳамда экологик масъулият масалаларини бадиий талқин этади.

Eco Art намуналари нафақат кўча санъатида, балки анъанавий амалий санъат турларида ҳам учрайди. Бунга Мадина Исхакованинг ижоди ёрқин мисол бўла олади.

 

Мадина Исхакова —  “Kashtadoz” бренди асосчиси, ҳунарманд ва эко-фаол. У миллий каштадўзлик анъаналарини экологик ёндашув билан уйғунлаштириб, қайта ишланган пластик пакетлардан тайёрланган иплар ёрдамида матоларга миллий нақшлар туширади. Исхакова томонидан ташкил этилган “Ерни боғловчи иплар” экологик-бадиий лойиҳаси ва кўргазмаси чиқинди материалларни санъат воситасида қайта талқин этиш орқали экологик муаммоларга эътибор қаратади ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ғояларини тарғиб этади. 


Лойиҳа экологик маданиятни ошириш, қайта ишлаш амалиётини оммалаштириш ва миллий ҳунармандчиликни замонавий экологик қадриятлар билан уйғунлаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, Мадина Исхакова “Кашта: табиат ва экология уйғунлиги” китобининг ҳам муаллифи ҳисобланади. 

 

Нима учун Eco Art муҳим?

Олимларнинг таъкидлашича, инсон мияси визуал ахборотни матнга қараганда анча тез қабул қилади. Шу сабабли экологик муаммоларни санъат орқали кўрсатиш одамларнинг ҳиссиётларига таъсир қилади ва уларни ҳаракатга ундайди. Eco Art нафақат муаммони кўрсатади, балки экологик масъулият ҳиссини ҳам шакллантиради. 

Бугунги кунда Eco Art шунчаки санъат йўналиши эмас. У экологик таълим, ижтимоий фаоллик ва оммавий коммуникациянинг самарали воситасига айланиб бормоқда. Табиатни асраш ҳақидаги энг кучли чақириқлар баъзан мақола ёки ҳисоботларда эмас, балки битта таъсирчан санъат асарида мужассам бўлиши мумкин. Чунки санъат инсонни нафақат ўйлашга, балки ҳаракат қилишга ҳам ундай олади.

                                                        Мафтуна БАХТИЁРОВА

мавзуга оид янгиликлар

“РЕС 2026” саммити: Шавкат Мирзиёев экологик ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирди

Остона шаҳри мезбонлигидаги 22–24 апрель кунлари бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит — “РЕС 2026” ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон

22.04.2026, 17:15

Ўзбекистон сув танқислиги хавфи юқори давлатлар қаторидан жой олди

"World Population Review" нашри қайси давлатлар энг кўп сув танқислигига дуч келаётгани ҳақидаги таҳлилий рейтингни тақдим этди.

Фан-технология

02.07.2026, 18:49

Қорақалпоғистонда 672 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Қушлар Қозоғистонда махсус парвариш қилиниб, зарур тайёргарликдан сўнг Оролбўйи ҳудудидаги табиий яшаш муҳитига қайтарилди. 

Ўзбекистон

01.07.2026, 12:21

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 11:11

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди

Хитой сўнгги йигирма йил ичида темирйўл соҳасида дунёда мисли кўрилмаган ютуққа эришди. Бугунги кунда мамлакат нафақат энг катта тезюрар темирйўл тармоғига, балки энг тез ҳаракатланувчи поездларга ҳам эга давлатлардан бири ҳисобланади.

Жаҳон

13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?

The Times нашри Финляндия пойтахти Хельсинкининг эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги таҳлилий материалини эълон қилди. Унда мамлакатнинг кўп йиллар давомида шакллантирилган фуқаро муҳофазаси тизими ва ер ости инфратузилмаси ҳақида сўз боради.

Жаҳон

13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди

Бразилиянинг Форталеза шаҳри яқинидаги элита турар-жой мажмуасидан 62 ёшли аёл қутқариб олинди. Тергов маълумотларига кўра, у етти ёшидан бошлаб бир оиланинг уч авлодига қарийб 55 йил давомида маошсиз уй хизматчиси сифатида ишлатилган.

Жаҳон

13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади. Шу тариқа мамлакатда халқаро молия марказини ташкил этиш ҳуқуқий жиҳатдан Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланди.

Иқтисодиёт

11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

«Сунъий интеллект мустақил киберҳужум уюштирди: тарихда илк бор

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди

Сунъий интеллект тарихда илк бор киберҳужум уюштирди. У инсон иштирокисиз серверга кириб маълумотларни шифрлаб товон ҳам талаб қилган.

Фан-технология

10.07.2026, 14:43

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда

Ташаббуснинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон

10.07.2026, 12:05

Туркий давлатлар иқтисодиёти 673,6 миллиард долларга етди

Туркий давлатлар ташкилоти эълон қилган "Турк иқтисодий шарҳи" ҳисоботида иқтисодий ўсиш, савдо айланмаси ва саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинди. 

Иқтисодиёт

10.07.2026, 11:34

Россияни ким ўзгартириши мумкин?

Путинга яқин бўлган миллиардер Андрей Мелниченко Россиянинг чуқур инқирозга юз тутаётгани, Хитойга қарамлиги кучаяётгани ва ёпиқ давлатга айланиш хавфи ҳақида очиқ огоҳлантирди.

Сиёсат

10.07.2026, 11:20

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кешбекка оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Иқтисодиёт

10.07.2026, 11:00

NATOнинг Анқара саммити: Трамп, Эрон ва Украина бўйича қарорлар

Украинага 70 млрд евролик ёрдам, Туркияга оид санкциянинг бекор қилиниши, Эрон ва Гренландия масаласи — NATOнинг Анқара саммитидаги  муҳим воқеалар тафсилоти.

Жаҳон

10.07.2026, 10:46

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, давлат байроғини кийим-кечак, реклама ёки маиший буюм сифатида ишлатишга рухсат берилмайди.  

Жаҳон

10.07.2026, 10:12

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп

“Биз сизга “Патриот”ларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермоқчимиз. Бу жуда зўр”  деди Трамп Зеленский билан учрашувда.

Жаҳон

09.07.2026, 16:34

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди

Депутатлар фикрича, турнир давомида қизил карточка бўйича қоидани ўзгартириш қарори Трампнинг Инфантино билан телефон мулоқотидан сўнг қабул қилинган. 

Спорт

09.07.2026, 16:07

Трамп Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқармоқда

Трампнинг бу қарори йиллар давомида  санкциялар остида қолган Суриянинг халқаро майдондаги мавқейини тубдан ўзгартириши  мумкин.

Жаҳон

09.07.2026, 12:38

“ANOR BANK” жаримага тортилди

Акция доирасидаги рекламасида бир нечта муҳим маълумотларни яшириб, Реклама қонунчилигини бузгани учун “Анорбанк”ка нисбатан жарима қўлланилди.

Ўзбекистон

09.07.2026, 11:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →