Молиявий инқироз фонида БМТ ислоҳ қилинмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунё бўйлаб асосий бўлинмаларни бирлаштириш ва ресурсларни қайта тақсимлашни назарда тутувчи кенг кўламли ислоҳот эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда БМТ тузилмасини ислоҳ қилиш билан шуғулланувчи масъуллар томонидан тайёрланган ички меморандумда маълум қилинди.
Сиёсат
05.05.2025, 10:39
Улашиш:

Фото: Reuters
Мазкур ислоҳот донорлар, жумладан АҚШ томонидан — Доналд Трамп маъмурияти даврида — молиялаштириш кескин камайгани фонида муҳокама қилинмоқда. Бу айниқса БМТнинг гуманитар агентликларига жиддий салбий таъсир кўрсатиши айтилмоқда.
"Reuters" агентлигининг ихтиёрида "қатъий махфий" белгиланган олти бетлик ҳужжат мавжуд. Унда бир қатор таклифлар келтирилган бўлиб, уларга кўра БМТнинг ўнлаб агентликларини тўртта асосий тузилма доирасида бирлаштириш кўзда тутилган:
- Тинчлик ва хавфсизлик
- Гуманитар масалалар
- Барқарор ривожланиш
- Инсон ҳуқуқлари
Хусусан, Жаҳон озиқ-овқат дастури, UNICEF, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги (УНҲCР)нинг амалий фаолиятини бирлаштириш орқали ягона гуманитар агентлик тузиш таклифи кўриб чиқилмоқда.
Бошқа ташаббуслар қаторида УНАИДСни ЖССТ билан интеграция қилиш ва йиғилишлардаги таржимонлар сонини қисқартириш ҳам мавжуд. Энг баҳсли таклифлардан бири эса Жаҳон савдо ташкилотини (БМТ тизимига кирмайди) ривожланиш бўйича агентликлар билан бирлаштириш масаласидир.
Жаҳон савдо ташкилоти вакили ташкилот мустақил фаолият юритишини ва БМТ ислоҳотларида иштирок этмаслигини таъкидлади. БМТ Қочқинлар агентлиги эса ўз навбатида "қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича ноёб мандатга" эга эканини эслатди.
Расман билдирилишича, мазкур меморандум ислоҳотларни муҳокама қилиш учун "бошланғич нуқта" ҳисобланади.
Ҳужжатда "бир-бирини такрорловчи мандатлар", "ресурсларнинг самарасиз тақсимланиши" ва "шишган маъмурий тузилма" мавжудлиги қайд этилган. Унда айтилишича, дастурлар ва миссиялар сони ортгани сари тизимли самарасизлик ҳам кучайиб бормоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш март ойида ташкилотни ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилган ва уни янада самарали қилиш заруратини урғулаган.
Женевада аккредитациядан ўтган дипломатлардан бири таклиф этилган чораларга ижобий муносабат билдирган: "Агар ҳозир жасоратли ва радикал чоралар кўрилмаса, ҳеч нарса ўзгармайди". У, шунингдек, ходимларни харажатлари паст шаҳарларга кўчириш имкониятини ҳам кўриб чиқишни таклиф қилган.
Сиёсат
05.05.2025, 10:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

БМТ Махсус Маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳисобот Тошкентда тақдим этилди
Жаҳон
05.05.2025, 15:44

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат
Сиёсат
29.04.2025, 17:39

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21

Америка бошқа мамлакатларга ёрдам беришни тўхтатди
Жаҳон
21.01.2025, 16:59

Трамп Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилди
Жаҳон
21.01.2025, 13:41

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни
Таълим
03.12.2024, 16:19
машҳур янгиликлар

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати
Сиёсат
12.04.2025, 13:43

Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир
Ўзбекистон
28.04.2025, 16:39

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири
Сиёсат
24.04.2025, 15:36

Қозоғистон Афғонистондан нима хоҳлайди?
Иқтисодиёт
29.04.2025, 15:53

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21
сўнгги янгиликлар

OCCRP: Журналистика жиноят эмас
Жаҳон
05.05.2025, 18:47

БМТ Махсус Маърузачисининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ҳисобот Тошкентда тақдим этилди
Жаҳон
05.05.2025, 15:44

Туркиянинг ҳарбий-техникага оид Текнофест кўргазмаси Кипрда ўтказилди
Жаҳон
02.05.2025, 15:20

Халқаро Амнитсия Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ёмонлигини ёзмоқда
Ўзбекистон
02.05.2025, 12:19

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат
Сиёсат
29.04.2025, 17:39

Қозоғистон Афғонистондан нима хоҳлайди?
Иқтисодиёт
29.04.2025, 15:53

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21

Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир
Ўзбекистон
28.04.2025, 16:39

Ким Чен Ин ўз аскарларини Россия учун Курскда жанг қилаётганини тан олди
Жаҳон
28.04.2025, 11:56

Ўзбекистон фуқароларини БАА кириши тақиқлангани рад этилди
Ўзбекистон
28.04.2025, 11:06

Эрондаги воқеада Хитойдан олиб келинган ракета ёқилғиси портлаб кетган бўлиши мумкин
Жаҳон
28.04.2025, 10:31
машҳур янгиликлар

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати
Сиёсат
12.04.2025, 13:43

Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир
Ўзбекистон
28.04.2025, 16:39

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири
Сиёсат
24.04.2025, 15:36

Қозоғистон Афғонистондан нима хоҳлайди?
Иқтисодиёт
29.04.2025, 15:53

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21