2025 йилнинг энг яхши фотосуратлари эълон қилинди
National Geographic журнали 2025 йил учун сайёрамизнинг турли бурчакларида олинган энг яхши ёввойи табиат фотосуратларидан иборат анъанавий йиллик тўпламини тақдим этди.
Маданий
15.12.2025, 10:06
Улашиш:

Нашр маълум қилишича, танлаб олинган ҳар бир сурат табиатнинг бетакрор гўзаллиги, унинг нозик экотизими ва инсон олдида турган масъулиятни акс эттиради.
«Ҳар бир сурат табиатнинг гўзаллиги ва унинг нозик тузилишини намоён этади. Уларни биргаликда томоша қилар эканмиз, йўқолиб кетиш хавфи остида турган флора ва фауна бойликларини асраш нақадар муҳим эканини яна бир бор ҳис қиламиз», — деди National Geographic бош муҳаррири Натан Ламп.
Тўпламдан жой олган суратлар орасида Бразилиянинг Рио-Досе миллий боғида олинган ягуар тасвири алоҳида эътиборга лойиқ. Ушбу суратни ҳаваскор фотограф Фернандо Фасиоле мукаммал кадрга олган. National Geographic маълумотларига кўра, бу турга мансуб ёввойи мушуксимонлар Бразилияда ўнтадан кам қолган.

Шунингдек, фотограф Брайан Скари АҚШнинг Мэн штати қирғоқларида уч метрга яқин оқ акулани суратга олишга муваффақ бўлган. Мутахассислар бу ҳудудда акула ва бошқа денгиз ҳайвонлари сонининг кўпайишини 1972 йилда қабул қилинган «Денгиз сутэмизувчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун билан боғламоқда.

Калифорния штати, Дэвис шаҳрида фотограф Карин Айгер гул устида дам олаётгандек кўринган асаларини тасвирга олган. Сурат ўзининг соддалиги ва табиийлиги билан ажралиб туради.

Яна бир диққатга сазовор фотосурат Жанубий Суданда миллионлаб антиполаларнинг мавсумий кўчишини акс эттиради. Африка миллий боғлари ва Жуба университети тадқиқотларига кўра, бу дунёдаги энг йирик қуруқлик миграцияси ҳисобланади. Ушбу манзарани фотограф Маркус Вестберг суратга олган.

Фотограф Стивен Уилкс эса 18–36 соат давомида олинган юзлаб кадрларни бирлаштириб, Ботсванадаги сув ҳавзасининг бетакрор бадиий тасвирини яратган. Унинг Day to Night («Тонгдан тунгача») техникасидаги яна бир асари Канададаги Маласпина бўғозида денгиз шерларини тасвирлайди. Илгари йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ушбу тур ҳимоя чоралари натижасида аста-секин тикланмоқда.
National Geographic ўқувчилар эътиборига ушбу тўпламдан яна бир қатор бетакрор фотосуратларни ҳавола этган.
Маданий
15.12.2025, 10:06
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

