Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Улашиш:

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманганда бошланган 65-халқаро гуллар фестивали водийнинг асосий ҳаво дарвозаси – Наманган халқаро аэропорти ҳудудидан гуллар автопаради билан бошланди.

Унда давлатимиз байроғи билан безатилган енгил автомобиллар, юк машиналари, комбайн, трактор, ҳатто автокрангача анвои гулларга бурканган 300 дан зиёд транспорт воситаларидан иборат машиналар карвони Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Темир йўл вокзали айланма йўли – Амир Темур – Нодим Намангоний кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Бобур боғи томон саф бўлиб етиб келди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғининг ёнгинасидаги катта майдонда бўлиб ўтган расмий очилиш маросимида Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Хитой, Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Афғонистон, Эрон, Япония каби ўнлаб хорижий давлатларнинг дипломатик корпус вакиллари, чет эл компаниялари инвесторлари,  нуфузли меҳмонлар, маданият ва санъат намояндалари, сайёҳлар ва кенг аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилганларни юбилей байрами билан қутлаган Наманган вилоят ҳокими, сенатор Шавкат Абдураззоқов фестиваль доирасида 150 дан зиёд халқаро, республика ва маҳаллий миқёсдаги форумлар, маданий-маърифий, оммавий-спорт сингари тадбирлар ўтказилишини таъкидлади.

Ўтган 2025 йилда фестивалга тайёргарлик жараёнида вилоят бўйича жами 100 миллион туп гул кўчати экилган эди.

Бу йил эса ушбу миқдор 150 миллион тупга етказилди. Биргина Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бир ой давомида жамоа томонидан 29 миллион 600 мингдан зиёд гуллар экилди.

Бундай улкан лойиҳа натижасида яна бир тарихий ютуққа эришилиб, Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Фестивалнинг очилишида ушбу тарихий муваффақиятни тасдиқловчи махсус сертификатни “Guinness World Records” ташкилоти вакили Шейда Субаси хоним Наманган вилояти ҳокимлиги раҳбариятига тантанавор руҳда топширди.

65-халқаро гуллар фестивали, энг аввало, маҳаллалардан бошлангани билан аввалгиларидан ажралиб туради. Яъни бу йил вилоятдаги мавжуд 754 маҳалланинг барчаси иштирокчига айланди. Улар ўртасида "Энг гулзор, энг обод маҳалла" кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Анъана тусига кирган тадбирлар – Чуст туманида “Ош танлови”, Поп туманида “Лаванда сайли” қаторига эндиликда Мингбулоқ туманида “Патир фестивали” ҳам қўшилмоқда. 

Вилоят туризм бошқармасидан маълум қилинишича, 65-халқаро гуллар фестивалига эллик кун давомида 1 миллиондан зиёд хорижий, 7 миллионга яқин маҳаллий сайёҳларнинг ташриф буюриши кутилмоқда.

65-халқаро гуллар фестивали жорий йилнинг 12 июлига қадар давом этади. Байрамда фаол қатнашадиган гулчилар ва ташкилотлар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан мукофотланади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →