Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 18:51

Июль ва август ойидан иш ҳақи ва пенсиялар оширилади

2025 йил 1 июль ва 1 август саналаридан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Президент фармони қабул қилинди.

Iyul va avgust oyidan ish haqi va pensiyalar oshiriladi

Фармонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, даромадлар ўсишини таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза тизимини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб қўйилди.

 

Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

Ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 918 000 сўм;

Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — 1 012 000 сўм этиб белгиланади.

 

Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам суммалари қайта кўриб чиқилди:

3 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун — 360 000 сўм,

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола учун — 275 000 сўм,

Иккинчи фарзанд учун қўшимча — 165 000 сўм,

Учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун — 110 000 сўм,

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам — 420 000 сўм этиб белгиланди.

 

Шунингдек, 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендияси 10 фоизга оширилади. Бу эса давлат муассасаларида меҳнат қилаётган минглаб ходимларнинг даромадларига бевосита ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

 

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 1 июлдан бошлаб 471 000 сўм этиб белгиланган.

 

1 августдан эса:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 271 000 сўм,

Базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм бўлади.

 

Бу кўрсаткичлар турли давлат хизматлари, жарималар ва бошқа молиявий ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Фраммонинг ижросини таъминлаш учун Бош вазир Абдулла Арипов тайинланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг кучаяётган ҳарбий таҳдидларига қарши туриш учун атом сувости кемаларини қўлга киритишга интилмоқда.

Жаҳон

28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Каъбанинг ички тузилиши, Кисванинг яратилиши ва  асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналари ҳақидаги 10 та қизиқарли факт билан танишинг.

Маданий

27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди

Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида 1200 дан ортиқ маҳбус оммавий исён кўтариб, муассаса ҳудудини назорат остига олди. 

Жаҳон

26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади

Эквадор президенти Даниэль Нобоа Миллий ассамблеядаги чиқишида мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган чоралар натижаларини маълум қилди.

Жаҳон

26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади

Шунингдек, энди тадбиркорлар кредит олиш учун барча банк таклифларини ягона платформада кўра олиши мумкин. Гаровсиз микрокредит лимитини эса 200 миллион сўмгача оширилиш таклиф этилди.

Иқтисодиёт

26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →