Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 15:50

Хайр, Honda Crider? Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда двигател ҳажми 1200 см³ гача бўлган енгил автомобиллар учун импорт божи ставкалари оширилди. Шу билан 2023 йилда жорий этилган имтиёзли тартиб ўз кучини йўқотди.

Хайр, Honda Crider? Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

Имтиёзли божлар қандай эди?

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 17 июлдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган янги енгил автомобиллар учун пасайтирилган бож ставкалари амал қилиб келган эди:

  • 1000 см³ гача бўлган автомобиллар — 0 фоиз;
  • 1200 см³ гача бўлган автомобиллар — 5 фоиз.

Ушбу имтиёзлар 2026 йил 1 январгача амал қилди, аммо уларни узайтириш бўйича қарор қабул қилинмади.

 

Янги бож ставкалари қандай?

2026 йил 1 январдан бошлаб кам литражли автомобиллар учун қуйидаги янги божхона божлари қўлланилмоқда:

  • 1000 см³ гача:
    • 15 фоиз + ҳар бир 1 см³ учун 0,4 АҚШ доллари;
  • 1200 см³ гача:
    • 15 фоиз + ҳар бир 1 см³ учун 0,6 АҚШ доллари.

       

Бу қайси автомобилларга таъсир қилади?

Янги тартиб биринчи навбатда Honda Crider, Toyota Corolla, Suzuki Celerio, Hyundai i10 каби кам ёқилғи сарфлайдиган ва нисбатан арзон сегментдаги автомобилларни импорт қилиш нархини оширади.

Натижада, кам литражли машиналарни олиб кириш иқтисодий жиҳатдан камроқ манфаатли бўлиши, бозорда эса уларнинг нархи кўтарилиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади

Хитой Президенти Си Цзинпиннинг баёнотига кўра, 1 майдан бошлаб Африка қитъасининг деярли барча мамлакатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божни олиб ташлайди. 

Жаҳон

16.02.2026, 15:19

“Муомаласи ёқмагани учун божни оширдим” - Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцарияга нисбатан жорий этилган бож тўловлари 39 фоизгача оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

11.02.2026, 16:48

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

Транспорт воситаларини экологик тоифа ва синфларга ажратиш ҳамда шу асосда эко-стикерлар бериш тартиби белгиланди. 

Ўзбекистон

20.12.2025, 10:22

Туризм учун олиб кирилган автобус, электробус ва микроавтобуслар бождан озод этилади

Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, туризм йўналишида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.

Иқтисодиёт

21.11.2025, 17:44

Yoʻllarni loyihalashtirishda aholi fikrini inobatga olish boʻyicha qatʼiy talablar oʻrnatiladi

Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. 

Ўзбекистон

08.07.2025, 17:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →