Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 17:56

Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига юборилди

Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Корея аэрокосмик университети ҳамкорлигида имзоланган қўшма таълим бўйича Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига жўнаб кетди.

Улашиш:

Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига юборилди

Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Жанубий Кореянинг Корея аэрокосмик университети ҳамкорлигида учувчиларни тайёрлаш бўйича имзоланган қўшма таълим бўйича (1+2+1 дастури) биринчи курсни муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи жорий йил 30 август куни Корея аэрокосмик университетига жўнаб кетди.

Мазкур дастур 2023 йилда Транспорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, замонавий талаблар асосида хорижий тажрибага асосланган ҳолда учувчилик бўйича Ўзбекистон миллий кадрлари захирасини яратишга қаратилган.

Парвоз эксплуатацияси йўналишида учувчилик бўйича 1-курс билимларини Тошкент давлат транспорт университетида олган ушбу талабалар 2 ҳамда 3-курсларда таҳсил олишни Корея аэрокосмик университетида давом эттириб, назарий билимларга қўшимча равишда парвоз амалиётларини бошлашади.

Талабаларга Корея аэрокосмик университети профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда “Кореан Аир” ҳамда “Ациана Аирлинес” авиакомпаниялари учувчи-инструкторлари томонидан билим берилади. Корея аэрокосмик университети “Кореан Аир” авиакомпанияси тасарруфида бўлиб, “Кореан Аир” ва “Ациана Аирлинес” авиакомпаниялари ҳамда Корея Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари учун учувчилар тайёрлаш бўйича таянч олий билим юрти ҳисобланади.

Корея аэрокосмик университетида 3-курсни муваффақиятли битирган талабалар Ўзбекистонга қайтиб 4 курсда парвоз амалиётларини давом эттиришади. Ўқишни муваффақиятли тугатган талабаларга учувчилик гувоҳномаси, Транспорт университети дипломи ҳамда Корея аэрокосмик университетлари дипломлари топширилади.

Маълумот учун: Корея аэрокосмик университети 1952 йилда ташкил этилган бўлиб университетда Кореялик талабалар билан бир қаторда АҚШ, Хитой ва Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари, Миср, Лотин Америкаси мамлакатлари ҳамда Европа мамлакатларидан келган талабалар таҳсил олади.

Университет учувчилар тайёрлаш бўйича ўзнинг Сусек, Улжин ҳамда Жежу-до ўқув машқ марказларига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг аэродромлари, 60 дан ортиқ симуляторлари ҳамда 50 дан ортиқ бир ва икки моторли кичик авиация ҳаво кемалари ва 5 та реактив двигателли ҳаво кемалари эга.

Университет нафақат учувчилар, шунингдек, борт кузатувчилари, авиация муҳандислари, авиация менежменти, халқаро авиация ҳуқуқи ва шу каби бошқа йўналишларда ҳамда мутахассисларни тайёрлаб келади. Университет илм-фан соҳасида бир қатор йўналишларда фаолият юритиш билан бирга илғор технологиялар соҳасидаги KAI-Korea Aerospace industry, KARI-Korea Aerospace Resesrch institute, Samsung, LG, Hyundai, KIA ва шу каби бир қатор йирик компанияларнинг янги маҳсулотларини лойиҳалаштириш ва уларга муҳандислик эчимларини бериш, Корея ва хорижий мамлакатлар ҳудудида аэропортлар, космодромлар, улар атрофидаги шаҳар инфратузилмаси, йўл ва кўприклар қурилишини лойиҳалаштириш ва уларга муҳандислик эчимларини бериш билан ҳам шуғулланиб келади.

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди

Франциялик профессор Флорент Монтаклер филология бўйича сохта мукофот жорий этганликда айбланмоқда. У. шунингдек, сохта “Халқаро филология жамияти”ни тузган ва америкалик тилшунос Ноам Чомскийни ҳам мукофотлаган.

Жаҳон

09.05.2026, 16:06

11 май куни мактабларда дарс бўладими?

Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни беш кунлик иш ҳафтасида фаолият юритувчи ходимлар учун шанба кунига тўғри келгани сабабли, дам олиш куни 2026 йил 11 май – душанбага кўчирилди.

Таълим

08.05.2026, 18:12

Нега “Пиво ўлкаси”да ичкилик даражаси пасайиб кетди?

Пиво истеъмоли бўйича жаҳон чемпиони бўлган Чехияда рекорд даражадаги пасайиш қайд этилди. Пиво заводлари хавотирда бўлса-да, мутахассислар бу ўзгаришга ижобий баҳо бермоқда.

Жаҳон

08.05.2026, 17:11

Саҳродаги тарсаки: Саудия Арабистони Трамп учун «осмонни» ёпди

Саудия Арабистони АҚШга Эронга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун ўз ҳаво ҳудудидан ва Шаҳзода Султон авиабазасидан фойдаланишни расман тақиқлади.

Жаҳон

08.05.2026, 16:36

Оҳангарондаги видеомурожаат Омбудсман назоратига олинди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи фуқаро Е.Халиқованинг ўғли А.Халиқов билан боғлиқ видеомурожаати тарқалди. Унда овқат берилмаётгани айтилган.

Ўзбекистон

08.05.2026, 15:35

Шакира Жаҳон чемпионатининг расмий “Dai Dai” қўшиғини тақдим этди

Колумбиялик хонанда Шакира пайшанба куни 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг расмий “Dai Dai” қўшиғини оммага намойиш қилди.

Спорт

08.05.2026, 10:48

Диний материалларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди

Дин ишлари бўйича қўмита Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда диний мазмундаги материалларни текшириш имконини берувчи Хавфсиз бот Telegram ботини ишга туширди.

Ўзбекистон

08.05.2026, 10:27

Дунёни бирлаштирган неъмат ёхуд қайси миллат кўпроқ чой ичади?

Дунёда сувдан кейин энг кўп истеъмол қилинадиган ичимлик чойдир. Замон шиддати кўплаб қадимий анъаналаримизни еб битирган бўлса-да, чойхўрлик маданиятимизнинг энг мустаҳкам ва омон қолган бўғини бўлиб қолмоқда.

Маданий

08.05.2026, 09:57

Сурхондарёда ногиронлик нафақаси билан боғлиқ муаммо Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди

Ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинча рўйхат ҳақидаги маълумот электрон тизимда акс этмагани сабабли ногиронликни узайтириш жараёни кечикиб кетган. Натижада фуқаро ногиронлик нафақасини ҳам ололмаган.

Ўзбекистон

08.05.2026, 09:20

«Эркин бўлиш», «Эркин гапириш»: Тошкентда журналист аёллар подиумга чиқди

Media Ayvon форуми доирасида Тошкент шаҳрида “Эркин бўлиш", "Эркин гапириш” номли намойиш бўлиб ўтди.

Маданий

07.05.2026, 16:22

Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин

Марказий Осиё коридорлари денгиз йўлларига нисбатан узунроқ ва қимматроқ бўлса-да, барқарорликни таъминлай олади. Йўлнинг арзонлиги муҳим эмас. Муҳими – йўлнинг ишончлилиги.

Жаҳон

07.05.2026, 13:30

Ўзбекистон ва Покистон саноат, инвестиция ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш ҳамда Хунжароб довони орқали ўтувчи “Покистон–Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” йўлаги бўйлаб ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. 

Иқтисодиёт

07.05.2026, 12:06

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Ҳунан провинциясидаги саноат корхонасида юз берган фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Жаҳон

07.05.2026, 11:19

Блогерлар солиқ тўлаяптими?

Маълум қилинишича, блогерлар фаолиятини ўрганиш доирасида соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили таҳлил қилинган.

Иқтисодиёт

07.05.2026, 10:45

Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди

Уларга босмачилик ҳаракатларига ёрдам бериш, қуролли тўда тузиш, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонларда иштирок этиш ва аксилинқилобий ҳаракатларда қатнашиш каби айбловлар қўйилган эди.

Ўзбекистон

07.05.2026, 09:39

Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида: «Адолат» мaркази янги платформани ишга туширди

Бугун Адолат миллий ҳуқуқий ахборот маркази (МҲАМ) фаолиятига бағишланган илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

06.05.2026, 21:36

Эронлик Нобел мукофоти совриндори Наргес Муҳаммадий ўлим ёқасида

Қамоқда сақланаётган  тинчлик бўйича Нобел мукофоти  совриндори Наргес Муҳаммадий юрак хасталиги туфайли оғир аҳволда.

Жаҳон

06.05.2026, 17:11

FIFA раҳбари Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилди

Мухлисларнинг танқидлари кучайиб бораётган бир пайтда Инфантинонинг айтишича, жуда баланд нархлар Жаҳон чемпионатини томоша қилишга бўлган талабни акс эттиради.

Спорт

06.05.2026, 16:09

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 18 миллиард долларга етди

Жорий йилнинг илк чорагида Ўзбекистон жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Иқтисодиёт

06.05.2026, 14:58

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вакиллари Украинадаги йирик компаниялар раҳбарлари ва инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 14:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →