updated: 22.03.2026, 19:44

Жаҳон банки яна Ўзбекистонга имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини яхшилаш учун 35 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит ажратганини маълум қилди.

 

Улашиш:

Jahon banki yana Oʻzbekistonga imtiyozli kredit ajratdi

Foto: Jahon bank

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришга ёрдам беради ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудларни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

 

Келтирилган маълумотга кўра, лойиҳага Ўзбекистон ҳукумати тахминан 5,7 миллион АҚШ доллар ажратади.

"Давлат органлари ва хусусий сектор ўртасида фазовий маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш, кадастр базаси хариталарини яратишни якунлаш, коммунал линиялар реестрини шакллантириш, ҳудудий ҳокимият органларининг геофазовий маълумотларни бошқариш соҳасидаги салоҳиятини кучайтириш устувор вазифалардан иборат. Жаҳон банки ҳукуматга ушбу соҳаларда муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган ушбу янги лойиҳани қўллаб-қувватлашдан мамнун", деган Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова.

Лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2025-2030 йилларда амалга оширилади ва қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:

 

1-компонент: Миллий фазовий маълумотлар инфратузилмасини ( NSDI) марказий даражада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш . Лойиҳа НИДПни Ўзбекистон электрон ҳукуматининг рақамли экотизимига янада интеграциялашуви бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш имконини беради.

 

2-компонент: Минтақавий ва шаҳар даражасида геофазовий инфратузилмани мустаҳкамлаш. Лойиҳа минтақавий ва муниципал даражадаги хариталаш ва геодезия тизимларини такомиллаштириш ҳамда миллий геодезия ва хариталаш ускуналари ва дастурий таъминотини янгилайди, жумладан, GPS маълумотларини олиш учун 80 та янги доимий ишлайдиган маълумот станцияларини (CОRС) ўрнатишни ўз ичига олади. Ушбу чора-тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб маълумотлар ва ер ресурслари маълумотларини хариталашнинг аниқлигини оширади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистондаги электр тармоқларини модернизация қилиш учун 100 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит ажратган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ривожлантириш ва халқаро савдони кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 800 миллион долларлик имтиёзли молиявий пакетни маъқуллади.

Иқтисодиёт

17.10.2025, 19:24

Oʻzbekistonliklarning katta qismi oʻrtacha kredit tarixiga ega — K

Ўзбекистонликларнинг катта қисми ўртача кредит тарихига эга — КАТ

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон бўйлаб 950 мингдан ортиқ фуқаро ўз кредит тарихини текширган. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) хабар қилди.

Иқтисодиёт

19.08.2025, 17:37

Jahon banki Oʻzbekistonda elektr tarmoqlarini modernizatsiya qilish uchun 100 mln AQSh dollar kredit ajratdi

Жаҳон банки Ўзбекистонда электр тармоқларини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш электр тармоқларига интеграция қилиш ва мамлакатнинг устувор ҳудудларида электр таъминоти ишончлигини оширишга қаратилган дастурни амалга ошириш учун 100 миллион долларлик кредит ажратди.

Ўзбекистон

19.05.2025, 14:30

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37