“100 еврога 1 та Пикассо” – Парижда янги хайрия лотереяси ўтказилмоқда

Лотереяда 100 евролик чипта эвазига миллион долларлик Пикассо асари таклиф этилмоқда. Бу орқали Алтсгеймер тадқиқоти учун маблағ йиғиш мақсад қилинган.

Маданий

11.04.2026, 15:11

Улашиш:

“100 еврога 1 та Пикассо” – Парижда янги хайрия лотереяси ўтказилмоқда

Ташкилотчилар дунёнинг энг машҳур рассомларидан бирининг асарини хусусий коллекционерга эмас, балки оддий халққа соврин сифатида тақдим этмоқда.

Париждаги Christie’s аукцион уйида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими иштирокчиларга Пабло Пикассо асарини атиги битта чипта нархида қўлга киритиш имкониятини беради.

Ташаббус 120 000 тагача чипта сотишни режалаштирган.

Агар барча чипталар сотилса, лотерея 12 миллион еврогача даромад келтириши мумкин. Бу маблағнинг 1 миллион евроси расм эгаси бўлган Opera галереясига берилади.

Қолган қисми эса Алтсгеймер тадқиқот жамғармаси томонидан Франциянинг етакчи шифохона фондларидан бири орқали касалликка оид тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 

Бу йилги мукофот

Win a Picasso for €100: Paris raffle aims to raise millions for Alzheimer's  research | EuronewsЖорий йил совринга Пикассонинг 1941 йилда қоғозга гуашь услубида ишланган “Аёл боши” асари қўйилмоқда.

Ушбу портрет рассом ижодининг сўнгги даврига, яъни унинг илк кубизм тажрибаларидан ўнлаб йиллар кейинги пайтларга оид.

 

“Пикассо” лотереяси: аввалги ўйинлар

Forget The Lottery; You Have Better Odds Of Winning This Picasso | WUNC NewsАввалги ўйинларга ҳам Пикассо асарлари қўйилган. 2013 йилда ўтказилган биринчи лотереяда пенсилваниялик оддий ишчи 1914 йилда чизилган “Операдаги шляпали одам” асарини ютиб олган.

2020 йилдаги иккинчи ўйинда эса 1921 йилда мойбўёқда ишланган “Натюрморт” картинаси италиялик ҳисобчига насиб этди. 

Italian woman wins Picasso painting in raffle2020 йилдаги ушбу асар миллиардер коллекционер Девид Нахмаддан олинган бўлиб, ўша вақтда у Пикассонинг ўзи ҳам асарларини лотереяга қўйиш ғоясини қўллаб-қувватлаган бўларди, деб таъкидлаган.

“Пикассо жуда сахий инсон эди. У асарларини ҳайдовчисига, тикувчисига ҳам ҳадъя қиларди. Рассом ўз яратиқлари фақат бойлар томонидан эмас, балки ҳар хил тоифадаги одамлар томонидан тўпланишини истарди”. – деган Наҳмад.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, жами 10 миллион евродан ортиқ маблағ тўплаган аввалги икки лотерея Ливандаги маданий ташаббусларни ҳамда Африканинг айрим ҳудудларидаги сув таъминоти ва гигиена дастурларини молиялаштирган. 

Ютуқли ўйин 14 апрель, сешанба куни кечқурун Парижда бўлиб ўтади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташқил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади

Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.

Жаҳон

04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Фан-технология

04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади

Ҳиндистон фуқаролари айрим давлатларнинг амалдаги визаларига эга бўлган тақдирда Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга кирган.

Сиёсат

04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда

«Янги Тошкент»да қад ростлаётган аэропорт «минтақа дарвозаси» бўлиши мумкин. Бироқ бу мақомга қўшни Қозоғистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда

6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. 

Маданий

04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди

Россия Федерациясининг айрим аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейсларини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Операция Украинанинг 2014 йилга оид 4,2 миллиард долларлик даъвоси сабабли амалга оширилган.

Жаҳон

03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Таиландга кириш қоидалари ўзгармоқда.

Ўзбекистон

03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгиланди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 14:48

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради

Германияда сўнгги вақтларда содир бўлган дронлар билан боғлиқ ҳодисалар ва эҳтимолий диверсиялар Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Россияга нисбатан позициясини янада кескинлаштирди. 

Сиёсат

03.09.2026, 14:46

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасининг очилишида иштирок этди.

Маданий

03.09.2026, 14:28

Эрон ракета ва дронлари Қувайтга ҳужум қилди

Қувайт армиясининг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душман нишонларини тутиб қолгани учун мамлакатда кучли портлашлар эшитилган.

Жаҳон

03.09.2026, 11:53

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди

Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?

Фан-технология

03.09.2026, 09:57

Пентагон 30 ёшдан катта ҳарбийлар учун тестостерон текширувини жорий қилди

Бу чора-тадбирлар гормонал ва энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали ҳарбий тайёргарликни оширишга қаратилгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.09.2026, 09:55

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →