Нима учун Гренландия Данияга тегишли: тарих, сиёсат ва география
Биласизми, Дания Қироллиги майдони бўйича Европада (Россиядан кейин) энг йирик давлат, дунёда эса 12-ўринни эгаллашини? Бундай юқори кўрсаткичга Шимолий Америка қирғоқлари яқинида жойлашган улкан музли орол — Гренландия туфайли эришилган.
Жаҳон
09.04.2026, 19:03
Улашиш:

Шу ерда табиий савол туғилади: нима учун географик жиҳатдан анча узоқда жойлашган ва Европанинг кичик бир қисми бўлган Дания бундай улкан ҳудудга эгалик қилади? Расман Гренландия мустақил давлат эмас, балки Дания Қироллиги таркибидаги автоном ўлкадир. Йиллар давомида унинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқлари кенгайиб борган бўлса-да, тўлиқ мустақилликка ҳали эришилгани йўқ.
Шундай қилиб, майдони Гренландиядан қарийб 50 баравар кичик бўлган Дания, аслида Саудия Арабистони билан тенг улкан оролни назорат қилади. Хўш, бунга қандай эришилган? Бугун кичик Дания қандай қилиб дунёнинг энг йирик оролини ўз тасарруфига олгани ҳақида гаплашамиз.
Викинглар ва илк европалик аҳоли пунктлари
Замонавий Гренландия тарихи тахминан минг йил аввал, X асрнинг иккинчи ярмида бошланган. Ўша даврда норвег викинглари Атлантика океанини кесиб ўтиб, оролда илк аҳоли пунктларини барпо этган. Бу жараёнда асосий шахс Эрик Қизил бўлган — у қотиллик учун Исландиядан қувилган викинг бўлиб, айнан у оролни кашф этган ва унга «Гренландия» деб ном берган. Бу ном «Яшил ер» деган маънони англатади ва эҳтимол, кўпроқ кўчманчиларни жалб қилиш мақсадида қўйилган.
Бироқ ўша пайтда орол бутунлай бўш эмас эди: уни тахминан 4500 йил аввал Аляскадан аввал Канадага, кейин эса Гренландияга кўчиб келган инуитлар яшаб келган. Инуитлар қаттиқ арктик шароитларда тирик қолиш ва ов қилиш усулларини яхши билган. Айнан викинглар ва инуитлар анъаналарининг уйғунлашуви Гренландиянинг келажакда Дания билан боғланишида илк асос бўлиб хизмат қилган.
Автономия ва Дания-Норвегия иттифоқи
Гренландия қарийб уч аср давомида амалда мустақил давлат сифатида фаолият юритган. Кейинчалик шаклланган мустамлакачилик империяларидан фарқли равишда, бу ерда янги ҳудудлар марказ томонидан қатъий назорат қилинмаган. Скандинавия колониялари кўпинча хусусий шахслар — қувғинга учраганлар ёки янги имкониятлар излаган одамлар томонидан ташкил этилган. Бундай аҳоли пунктлари мустақил тарзда яшаган ва баъзан ўз ватанлари билан низоларга ҳам киришган.
Умуман олганда, Гренландия 1261 йилгача суверен республика бўлган. Фақат оролдаги оғир яшаш шароитлари сабабли у норвег қиролларининг ҳомийлигини қабул қилишга мажбур бўлди. Шу билан бирга, орол ички автономияни сақлаб қолган.
Бироқ ортидан юз йилдан ортиқ вақт ўтиб, Норвегиянинг ўзи ҳам иқтисодий қийинчиликлар туфайли аввал Швеция билан иттифоққа кирди, кейин эса ҳар икки давлат Дания билан биргаликда Кальмар иттифоқини тузди. Шартномага кўра, Норвегия яна ички автономияга эга бўлиб қолган.
Шу тариқа, Гренландияни тўлиқ мустақил давлат деб аташ қийин эди, чунки у дат қироллари ҳукмронлиги остидаги бошқа бир автономия таркибидаги автоном ҳудудга айланган эди.
Бир аср ўтиб эса Гренландия автономияси масаласи ўз-ўзидан аҳамиятини йўқотди. Қаттиқ иқлим, Европанинг қолган қисмларидан узоқлиги ва янги кўчманчиларнинг кам келиши натижасида XVI асрнинг биринчи ярмига келиб оролдаги скандинавия колониялари бутунлай бўшаб қолди.
Шу даврда Швецияда Дания қирол ҳокимиятига қарши қатор қўзғолонлар бўлиб ўтди ва натижада уч давлат иттифоқи парчаланди. Швеция Кальмар иттифоқидан чиқди, у эса Дат–Норвегия иттифоқига айланди ва унда асосий роль ҳамон Дания қўлида қолди.
XVI асрга келиб қаттиқ иқлим, яккалик, иқтисодий муаммолар ва аҳолининг кўчиб кетиши туфайли Гренландиядаги скандинавия аҳоли пунктлари бутунлай йўқолди. Скандинавлардан ҳеч ким қолмагани маълум бўлганидан сўнг, Дания оролни қайтадан мустамлака қилишга бир неча бор уриниб кўрди ва натижада оролда яна доимий аҳоли пунктлари пайдо бўлди.
Наполеон уруши ва Киль шартномаси
XIX аср бошларида Наполеон уруши туфайли вазият кескин ўзгарди. Дания Франция томонида чиқди ва шу орқали у Наполеонга қарши коалиция аъзолари бўлган Швеция ва Буюк Британия билан урушга тортилиб кетди.
Наполеон Францияси ва унинг иттифоқчилари мағлубиятга учраганидан сўнг, 1814 йилда тузилган Киль шартномасига биноан Дания Норвегияни Швецияга берди.
Албатта, бу ҳолат Норвегияда катта норозиликка сабаб бўлди, чунки шартнома тузилишда норвег халқи манфаатлари инобатга олинмаган. Бироқ швед армиясининг босими натижасида Норвегия бу шартларга рози бўлишга мажбур бўлди.
Ўша пайтда Гренландия Буюк Британия ва Швеция учун деярли қизиқарли эмас эди. Шунинг учун улар Даниянинг оролни сақлаб қолишига қарши чиқмади.
Натижада, Дания Гренландия билан бирга Исландия ва Фарер оролларини ҳам сақлаб қолди.
Норвегия билан низолар
1905 йилда мустақилликка эришган Норвегия кейинчалик Гренландияга нисбатан даъво билдирди. 1931 йилда норвег фаоллари оролнинг бир қисмини «Эрик Қизил ерлари» деб эълон қилди.
Бироқ масала халқаро судда кўриб чиқилди ва қарорга кўра Гренландия Данияга тегишли деб тан олинди. Шундан сўнг Норвегия ўз даъвосидан воз кечди.
Замонавий мақом
1814 йилдан бери Гренландия Дания томонидан бошқариб келинмоқда. 1953 йилда у расман Дания таркибига киритилди.
1979 йилда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилди, 2009 йилда эса ваколатлари янада кенгайтирилди.
Шунга қарамай, ташқи сиёсат, мудофаа ва молиявий қўллаб-қувватлаш ҳали ҳам Дания зиммасида қолмоқда.
Америка режалари
1867 йилда АҚШ Аляскани сотиб олган пайтда Гренландияни ҳам харид қилишни ўйлаб кўрган. Бироқ иқтисодий ва амалий сабабларга кўра бу режа амалга ошмади.
Бугунги кунда Гренландия — аҳолиси тахминан 56 минг киши бўлган улкан оролдир. Унинг Данияга тегишли бўлиши асрлар давомида шаклланган тарихий, сиёсий ва ҳуқуқий жараёнлар натижасидир.
Орол автоном бўлса-да, ҳали тўлиқ мустақил эмас. Унинг стратегик аҳамияти эса ҳали-ҳамон жаҳон давлатлари эътиборида қолмоқда.
Муаллиф: Азиз Солиев
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
