АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди
Эроннинг айтишича, АҚШ вақтинчалик сулҳ келишувини йўққа чиқарган. Трамп эса Эронни “Биринчи бўлиб ўқ узиш”да айблади.
Сиёсат
15.07.2026, 15:11
Улашиш:

АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик яна кучайди. Вашингтон Эрон портларига қаратилган денгиз блокадасини тиклади. Бу ҳаракатлар эса икки томон ўртасидаги вақтинчалик тинчлик келишуви барбод бўлганини кўрсатмоқда.
АҚШ ҳарбийлари 14 июль куни соат 20:00 дан бошлаб Эрон портлари ва унинг қирғоқ ҳудудларида кираётган ҳамда чиқаётган кемаларга блокада жорий этилганини маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) билдиришича, Эронга қарши янги ҳаво ҳужумлари бошланган.
Сўнгги зарбалар Эроннинг Ҳормуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужум қилиш салоҳиятини пасайтиришга қаратилган.
14 июль куни Эрон ОАВ АҚШ Абадон шаҳри, Маҳшаҳр порти, Қешм ва Киш оролларига зарба берганини маълум қилган.
CENTCOM 13 июль оқшомида ҳам Эрон бўйлаб кенг кўламли ҳужумлар уюштириб, Бушер ва Бандар-Аббос шаҳарларини нишонга олган эди.
Эрон бунга жавобан Ҳормуз бўғозининг Уммон сувларида иккита кемага зарба берди. Ҳужум оқибатида экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган. Эрон сешанба куни Қувайт, Баҳрайн ва Иорданияга ҳам жавоб зарбалари йўллади.
Можаронинг янги босқичи
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси сешанба куни иккита супертанкерга зарба берганини тан олди. Уларнинг таъкидлашича, кемалар бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, ҳаракатни давом эттирган ва натижада куч билан тўхтатилган.
Эрон Иорданиядаги Amerika ҳарбий объектларига ҳам зарба берганини даъво қилди. АҚШ ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Баҳрайн эса Эроннинг ҳаво ҳужумини қайтарди.
Кескинлик фонида Дональд Трамп аввалроқ эълон қилган Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи кемаларга 20 фоизлик йиғим жорий этиш режасидан воз кечганини айтди. Унинг ўрнига Форс кўрфази давлатлари билан савдо ва инвестиция битимлари тузилишини маълум қилди.
«Биринчи бўлиб улар ўқ узди»
Оқ уйда сўзга чиққан Трамп 7 июлдан қайта бошланган ҳарбий кескинлик учун Эронни айблади.
«Биринчи ўқ узган улар. Бу жуда катта хато бўлди, чунки биз уларга қақшатқич зарбалар бермоқдамиз. Улар билан ишлаш жуда қийин», — деди Трамп.
Дональд Трамп ўтган ҳафта 17 июнда имзоланган АҚШ–Эрон меморандуми амалда тугаганини айтиб, АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаганини Конгрессга расман билдирган эди.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий давлат ОАВга берган интервьюсида АҚШ меморандумни бузиб, ундаги барча мажбуриятларини поймол қилганини таъкидлади.
Эрон эндиликда меморандум бўйича, айниқса Ҳормуз бўғозига оид ҳеч қандай мажбуриятга эга эмас. Унинг сўзларига кўра, АҚШ блокада орқали Теҳронни музокараларга қайтараман деб ўйласа, қаттиқ адашади.
Сиёсат
15.07.2026, 15:11
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди
Жаҳон
28.09.2026, 09:09

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди
Жаҳон
30.07.2026, 15:30

Эрон ва АҚШ бир-бирига зарба берди
Жаҳон
08.07.2026, 10:21
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
