Жосуслар ҳақидаги ҳақиқат: махфий хизматлар қандай ишлайди?

Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этган расмий банкетда Хитой томони хорижий делегацияларни яширин кузатиш учун айрим ҳарбийларни официант сифатида жойлаштирган, деган даъволар тарқалди.

Сиёсат

08.06.2026, 17:17

Улашиш:

Жосуслар ҳақидаги ҳақиқат: махфий хизматлар қандай ишлайди?

Расмий тасдиқ ҳам, инкор ҳам берилмаган бу хабар интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бундай даъволар бугун пайдо бўлгани йўқ. Тарихга назар ташласак, давлатлар ўртасидаги кураш нафақат очиқ дипломатия ёки ҳарбий майдонларда, балки яширин кузатув, ахборот тўплаш ва махфий операциялар орқали ҳам олиб борилганини кўрамиз. Фильм ва сериалларда қора костюм кийиб, дунёни қутқарадиган «агентлар» реал ҳаётда ҳам мавжудми? Жосусларнинг вазифалари нималардан иборат?

Аслида, оммавий маданият агентлар ҳақидаги тасаввурларимизни жиддий шакллантириб юборган. Жеймс Бонд ёки Итан Хант каби қаҳрамонлар сабаб кўпчилик жосусликни қимматбаҳо костюмлар, футуристик гаджетлар ва хавфли операциялар билан боғлайди. Аммо реал ҳаётдаги разведка тизимлари бундан анча мураккаб.

Ҳақиқий разведканинг асосий вазифаси одамларни йўқ қилиш эмас, балки ахборот йиғиш, уни таҳлил қилиш ва сиёсий қарор қабул қилувчиларга стратегик устунлик беришдир. Замонавий агентларнинг энг муҳим қуроли қурол эмас, балки маълумотдир.

Официант, қоровул, ҳайдовчи: жосуснинг ҳақиқий ниқоби

Тарихда жосуслар кўпинча ўзларини мутлақо бошқа касб эгалари сифатида кўрсатган. Шу жиҳатдан «жосус офитсиантлар» ҳақидаги даъво ҳам мутлақо фантастика эмас. Разведка тарихида дипломатлар, бизнесменлар, таржимонлар, илмий ходимлар, журналистлар ва хизмат кўрсатувчи персонал ниқоби остида ишлаган агентлар кўп учрайди.

Масалан, Исроилнинг афсонавий агенти Эли Коэн 1960 йилларда Суриянинг юқори сиёсий доираларигача кириб борган. У буни махсус гаджетлар ёрдамида эмас, балки инсон психологиясини чуқур тушуниш ва ишонч қозониш орқали амалга оширган. Кейинчалик у етказган маълумотлар Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатига сезиларли таъсир кўрсатган.

Тарихдаги энг машҳур жосуслик операциялари

Кембриж бешлиги

XX асрнинг энг катта жосуслик можароларидан бири сифатида танилган «Кембриж бешлиги» гуруҳи аъзолари Британиянинг давлат хизматларида юқори лавозимларда ишлаган ҳолда махфий маълумотларни Совет Иттифоқига етказиб турган. Уларнинг фаолияти ўнлаб йиллар давомида «ёпиқ сир» бўлиб қолган.

Олег Пенковский иши

Совуқ уруш даврида совет ҳарбий разведкаси полковниги Олег Пенковский Ғарб давлатларига муҳим стратегик маълумотларни узатган. Айрим тарихчилар унинг маълумотлари 1962 йилги Кариб инқирози пайтида ядровий можаро хавфини камайтиришга ёрдам берган деб ҳисоблайди.

«Инигма» сири

Иккинчи жаҳон уруши даврида Британия мутахассислари Германиянинг машҳур «Энигма» шифрлаш тизимини бузишга муваффақ бўлган. Бу операция уруш тақдирига сезиларли таъсир кўрсатган энг муҳим разведка ютуқларидан бири сифатида тарихга кирган.

Дунё шахмат тахтаси: энг кучли разведка тизимлари

Бугунги кунда дунёдаги энг кучли разведка хизматлари қуйидагилардир:

  • CIA / NSA (АҚШ) — чекланмаган молиявий ресурслар, глобал киберкузатув ва технологик устунликка эга.
  • MOSSAD (Исроил) — кам ресурс билан юқори самарадорликка эришувчи, нуқтали операциялар ва инсоний разведка (HUMINT) бўйича етакчилардан.
  • FSB / SVR (Россия) — Совуқ уруш давридан шаклланган кучли мактаб, дезинформация ва гибрид уруш усуллари билан машҳур.
  • MSS (Хитой) — «Қум доначалари» стратегияси асосида талабалар, тадбиркорлар ва бошқа фуқаролар орқали иқтисодий ҳамда технологик жосусликни амалга ошириши билан танилган.
  • MI6 (Буюк Британия) — классик жосуслик анъаналари, кучли дипломатик алоқалар ва таҳлил мактабига эга.

XXI аср: костюмдаги эмас, сервер ортидаги жосус

Бугунги кунда разведка фаолиятининг катта қисми кибермаконга кўчиб ўтган. Давлатлар энди фақат инсоний разведка (HUMINT) эмас, балки электрон кузатув (SIGINT), сунъий йўлдош маълумотлари (GEOINT) ва очиқ манбалар таҳлили (OSINT) орқали ҳам ахборот тўпламоқда.

Шу сабабли XXI асрнинг энг хавфли «жосуси» қўлида тўппонча ушлаб юрган одам эмас, балки сервер хонасида ўтирган дастурчи ёки миллионлаб фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилаётган мутахассис бўлиши мумкин.

«Жосус официантлар» воқеаси нимани англатади?

Пекиндаги банкет ҳақидаги даъво расман тасдиқланмаган бўлса-да, у жамоатчиликнинг жосуслик мавзусига бўлган қизиқишини яна бир бор намоён этди. Чунки одамлар ҳанузгача махфий хизматларни кино қаҳрамонлари орқали тасаввур қилади. Бироқ официантларнинг жосус бўлганини тасдиқлайдиган бирор расмий манба ҳозирча мавжуд эмас.

«Жосус официантлар» ҳақидаги миш-мишлар омма қизиқишини уйғотган навбатдаги шов-шув бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Зеро, махсус хизмат агентлари «кўринмас» бўлиш учун йиллар давомида тайёрланади ва ҳар бир операция пухта режалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Аммо бир нарса аниқ: урушлар генераллар туфайли бошланиши мумкин, лекин тинчлик (ёки ғалаба) кўпинча сояда қолган, исми ҳеч қачон сарлавҳаларга чиқмайдиган инсонлар меҳнати туфайли сақлаб қолинади. Ана шу доимо саҳна ортида қоладиган инсонлар эса «жосуслар» деб аталади.

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди

Тарқалган кадрларда 109 қаватли CITIC Tower биносидан парчаланган бўлаклар қулагани акс этган. Полиция тафсилотларни яширяпти, олинган тасвирларни эса ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташламоқда.

Жаҳон

27.06.2026, 10:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →