Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларга нисбатан янги чекловларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. 

Жаҳон

01.06.2026, 12:17

Улашиш:

Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади

Янги тартибга кўра, судлар чет элда яшаётган россияликларнинг мамлакат ҳудудида қолган мол-мулкини ҳибсга олиш имкониятига эга бўлади.

Қонун давлат манфаатларига зид деб баҳоланган оммавий баёнотлар учун тайинланган жарималарнинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Мол-мулк суд қароригача ҳибсга олиниши мумкин

Янги ўзгартишларга мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳали судда кўриб чиқилмасидан туриб ҳам фуқаронинг ҳар қандай қийматдаги мол-мулкига тақиқ қўйилиши мумкин.

Таъкидланишича, бу Россия қонунчилигида маъмурий ишлар бўйича биринчи марта мол-мулкни ҳибсга олиш механизмини жорий этаётган муҳим ўзгариш ҳисобланади.

Юристлар сиёсий босим хавфидан огоҳлантирмоқда

Ҳуқуқшунослар фикрича, янги қонун хорижда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар, мустақил ОАВ ва сиёсий муҳожирларга нисбатан босим ўтказиш имкониятларини кенгайтиради.

Қонун 1 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда. У Россияни тарк этган, аммо мамлакат сиёсати, Украинадаги уруш ёки давлат бошқаруви ҳақида танқидий фикр билдиришда давом этаётган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин.

Қайси ҳолатларда жазо кучайтирилади?

Янги тартиб доирасида ўндан ортиқ маъмурий моддалар бўйича жарима ва мол-мулкни ҳибсга олиш чоралари қўлланиши мумкин.

Жумладан:

  • «Хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун талабларини бузиш;
  • «Номаъқул ташкилотлар» фаолиятида иштирок этиш;
  • Россия армиясини «обрўсизлантириш»;
  • Давлат ҳокимиятига нисбатан ҳурматсизлик;
  • СССРнинг Европани нацизмдан озод қилишдаги ролини инкор этиш;
  • Россияга қарши санкциялар жорий этишга чақириш;
  • «Экстремистик» ёки «террористик» деб баҳоланган ташкилотлар билан алоқадорлик.

Сўз эркинлигига таъсири ҳақида баҳслар кучаймоқда

BBC билан суҳбатлашган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ошкор этилмаган юристнинг таъкидлашича, қонуннинг аксарият моддалари сиёсий характерга эга.

Унинг фикрича, мазкур ўзгартишлар сўз эркинлиги, журналистик фаолият ва жамоатчилик фикрини билдириш имкониятларини янада чеклаши мумкин.

Шунингдек, хорижда яшаса-да, Россияда банк ҳисоблари, кўчмас мулк, бизнес улушлари ёки мерос активларига эга бўлган фуқаролар ҳар қандай оммавий чиқишдан кейин сиртдан иш қўзғатилиши ва мол-мулки ҳибсга олиниши хавфини ҳисобга олишга мажбур бўлади.

мавзуга оид янгиликлар

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Элчи қароргоҳида “Mr. Nobody Against Putin” ҳужжатли фильмининг махсус намойишини ташкил қилди.

Маданий

06.06.2026, 12:30

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

ИИВ матбуот анжумани: тизимдаги шаффофлик масалалари муҳокама қилинди

11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон

11.04.2026, 20:35

Group photo of women journalists and diplomatic representatives

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим воқеаларни таҳлил қилган ҳолда, ўзбек журналистикаси ва медиа соҳасининг ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини эътироф этди. Таҳририят томонидан 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнлар таҳлил қилиниб, журналистика ва медиа соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари эътироф этилди.Тадбир 31.01.2026 йил куни «Paradigma Media» тақдимоти доирасида ўтказилди.

Маданий

02.02.2026, 19:18

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →