Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 04:47

Венесуэла мухолифатчиси Трампга Нобель мукофоти медалини совға қилди

15 январь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо билан учрашди. Учрашувда Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотининг олтин медалини Трампга рамзий совға сифатида топширди.

Венесуэла мухолифатчиси Трампга Нобель мукофоти медалини совға қилди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Трамп ушбу учрашувни юқори баҳолаб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Мачадо билан кўришишни катта шараф деб атади. Унинг сўзларига кўра, Мачадо ушбу совғани Трампнинг Венесуэла халқи озодлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларига нисбатан ўзаро ҳурмат белгиси сифатида тақдим этган.

Оқ уй расмийсининг маълум қилишича, Трамп медални ўзида сақлаб қолиш ниятида. Мачадо эса бу учрашувни “жуда самарали” дея таърифлаб, совға Трампнинг Венесуэлада демократияни қўллаб-қувватлаётганига берилган эътироф эканини таъкидлади.

Шу билан бирга, қайд этилишича, Нобель мукофоти расман бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. Норвегия Нобель институти қоидаларига кўра, мукофотни топшириш, бўлишиш ёки қайтариб олиш имкони йўқ. Шу сабабли, Мачадо медални берган бўлса-да, лауреат мақоми унинг ўзида қолади.

Бу учрашув Трамп ва Мачадонинг илк юзма-юз мулоқоти бўлди. Учрашувдан сўнг Мачадо Капитолийда бир қатор америкалик сенаторлар билан ҳам учрашди. Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливиттнинг айтишича, Трамп Мачадони ҳурмат қилса-да, ҳозирча унинг Венесуэлада етарли сиёсий қўлловга эга эмас, деган фикрда.

мавзуга оид янгиликлар

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Трамп Гренландия бўйича даъволарини кучайтирди

Трамп 21 январь куни Швейцарияда бўлиб ўтадиган форумда иштирок этиб, Гренландия билан боғлиқ масалани бир қатор “манфаатдор томонлар” билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Жаҳон

21.01.2026, 08:36

АҚШ тарихидаги энг узоқ — 43 кунлик шатдаун якунланди

АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган — 43 кунлик ҳукумат фаолиятининг тўхташи (шатдаун) якунланди. Президент Дональд Трамп бюджетни имзолади, ҳужжат аввал Сенат, сўнгра Палата вакиллари томонидан маъқулланди. Шатдаун мамлакатга $1,5 трлн атрофида иқтисодий зарар келтирган.

Жаҳон

13.11.2025, 11:59

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Ўзбекистон етакчисининг АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Ўзбекистон

07.11.2025, 08:44

Обама: “Дунёдаги муаммоларнинг 80 фоизига ўлишдан ва кераксиз бўлиб қолишдан қўрқадиган қари эркаклар сабабчи”

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама «дунёнинг энг йирик инқирозлари, одатда, ҳокимиятга ёпишиб олган эркаклар томонидан қўзғатилган» дея таъкидлади.

Жаҳон

04.10.2025, 18:39

Tramp Erondagi vaziyat boʻyicha xabar bergan nashrlarni sudga bermoqchi

Трамп Эрондаги вазият бўйича хабар берган нашрларни судга бермоқчи

Президенти Доналъд Трамп АҚШнинг Эронга уюштирилган авиазарбалари ҳақидаги хабарларини ёзгани учун CNN ва "The New York Times"ни судга бериш бериш таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар қилди.

Жаҳон

27.06.2025, 14:37

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти

Telegram фойдаланувчилари орасида жиддий техник муаммо кузатилмоқда. Айрим ҳолларда янги хабарлар ҳақида билдиришномалар умуман келмаяпти ёки фақат илова очилгандан кейингина пайдо бўлмоқда.

Жаҳон

04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Бирлашган Араб Амирлиги ўз ҳаво ҳудудида одатий авиақатновлар тўлиқ тикланганини эълон қилди. Бу ҳақда БАА Фуқаро авиациячи бош бошқармаси маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди

Суд ҳужжатларига кўра, у дастлабки терговда қўйилган айбловларнинг бир қисми бўйича оқланган.

Ўзбекистон

04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →