Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

Улашиш:

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Душанба куни Россия 8-9 май саналарида Украина билан бир томонлама сулҳ эълон қилди.

Бунга жавобан Украина 5-6 май кунлари ўз сулҳини эълон қилиб, Россиянинг ҳарбий байрами вақтида ўт очишни тўхтатишни кутиш “жиддий эмас”лигини таъкидлади.

Икки томон ўртасидаги бу келишмовчилик Вашингтон эътиборини Яқин Шарқдаги можарога қаратаётгани сабабли АҚШ бошчилигидаги урушни тугатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлар сусайган бир пайтга тўғри келмоқда.

“Россия Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони Владимир Путиннинг қарорига мувофиқ, 2026 йилнинг 8–9 май кунлари ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинди… Умид қиламизки, Украина томони ҳам бунга амал қилади”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг МАХ платформасида эълон қилган хабарида.

“Агар Киев режими Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги нишонланишини барбод қилишга қаратилган ўзининг жиноий режаларини амалга оширишга уринса, Россия Қуролли Кучлари Киев марказига жавобан оммавий ракета зарбасини беради”, – дея қўшимча қилинган хабарда. – “Биз Киевнинг тинч аҳолиси ҳамда хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимларини шаҳарни зудлик билан тарк этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирамиз”.

Украина Президенти Володимир Зеленский душанба куни байрамни нишонлаши учун Москванинг сулҳ таклиф қилиши "жиддий эмас"лигини ҳамда Россия Украина дронлари “Қизил майдон устида ғувуллаб учиши”дан қўрқаётганини айтди.

“Бугунги кунга қадар Россия ижтимоий тармоқларида даъво қилинаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тартиби бўйича Украинага ҳеч қандай расмий мурожаат бўлмади”, – деди Зеленский Хъдаги постида.

“Шу муносабат билан биз 5 майдан 6 майга ўтар кечаси соат 00:00 дан ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қиламиз. Бу вақтга қадар қолган муддатда сулҳнинг кучга киришини таъминлаш мумкин”, – дея қўшимча қилди у.

Кейинроқ Украина раҳбари “хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик” бўйича музокаралар ўтказиш учун Кўрфаз давлати Баҳрайнга келиб қўнган.

Украина расмийларининг хабар беришича, душанба куни Россиянинг Украина бўйлаб берган зарбалари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Душанба куни Россиянинг Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Харков яқинидаги Мерефа шаҳрига баллистик ракета билан ҳужум қилиши натижасида етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар яраланди, деб маълум қилди вилоят ҳокимияти.

AFP нашри журналистлари Мерефа кўчаларида адёл ва оқ чойшаблар билан ёпилган, сочилиб ётган бир нечта жасадни кўрганлар; ҳужумдан дўконлар, уйлар ва машиналар ҳам зарар кўрган.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилди. Айни пайтда Украина ҳам Саратов шаҳрига дрон ҳужуми уюштирган.

Жаҳон

08.09.2026, 10:07

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя мамлакатда ҳозирча оммавий сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини ва бундай режа мавжуд эмаслигини билдирди.

Жаҳон

21.08.2026, 09:41

Россияда мухолифатга босим кучайди: «Яблоко» сайловдан четлатилди

Россия Олий суди урушга қарши позицияси билан танилган «Яблоко» партиясининг сентябрь ойидаги парламент сайловларида иштирок этишини тақиқлаш ҳақидаги қарор устидан берилган апелляцияни рад этди.

Сиёсат

18.08.2026, 13:40

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди

Москвадаги барча аэропортларда парвозлар вақтинча чекланган. Минтақавий хатар ортгани учун Латвия ва Финляндия ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирди. 

Жаҳон

14.08.2026, 16:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →