Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

Гамбия томонидан киритилган даъво 2017 йилдаги ҳарбий амалиётлар ва улар оқибатида юз минглаб рохинжаларнинг Бангладешга қочиб кетиши билан боғлиқ.

Бу Халқаро суднинг ўн йилдан ортиқ вақт ичида геноцид иши бўйича моҳиятан чиқарадиган биринчи қарори бўлади. Ҳуқуқшунослар унинг хулосалари Жанубий Африканинг Исроилга қарши Ғазо бўйича геноцид даъвосига ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Рохинжаларга қарши зўравонликлар

Гамбия 2019 йил ноябрь ойида Мьянмага қарши Халқаро судга мурожаат қилган. Мамлакат Мьянма 1948 йилги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва уни жазолаш тўғрисидаги конвенция мажбуриятларини бузганини таъкидламоқда. Иш Ислом ҳамкорлик ташкилоти кўмагида киритилган.

Мьянма ҳарбийлари 2016 йил октябридан Ракхайн штатида «тозалаш амалиётлари» деб аталган операцияларни бошлаган. 2017 йил август ойида эса рохинжа қуролли гуруҳининг полиция постларига ҳужумларидан кейин кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказилган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бу жараёнда тахминан 10 минг рохинжа ҳалок бўлган, 740 мингга яқин киши эса Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган. Терговчилар бу ҳаракатларда геноцид нияти аломатлари бўлиши мумкинлигини билдирган.

Мьянма эса ҳарбийлар ҳаракатларини қуролли гуруҳларнинг ҳужумларига қарши аксилтеррор амалиёти сифатида изоҳлайди ва геноцид айбловини рад этади. Мамлакат ҳукумати рохинжаларни йўқ қилиш нияти бўлганини тасдиқловчи бевосита далиллар йўқлигини таъкидлаган.

1982 йилда қабул қилинган фуқаролик тўғрисидаги қонун рохинжаларни Мьянманинг расман тан олинган 135 этник гуруҳи қаторига киритмаган. Натижада уларнинг аксарияти фуқароликдан маҳрум бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан фуқаролиги бўлмаган аҳолига айланган.

 

Суд қандай масалаларни ҳал қилади?

Халқаро суд Мьянма давлати рохинжаларга қарши геноцид содир этган-этмаганини ва бу ҳаракатлар давлат зиммасига юкланиши мумкинлигини баҳолайди. Геноцидни исботлаш учун муайян миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилишга қаратилган махсус ният мавжудлигини кўрсатиш талаб этилади.

Гамбия суддан айбдорларни жавобгарликка тортиш, жабрланганларга товон тўлаш ва рохинжаларнинг хавфсиз равишда ўз уйларига қайтиши учун шароит яратишни талаб қилмоқда. Шунингдек, уларнинг мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва рохинжа сифатида ўзлигини тан олиш ҳуқуқини таъминлаш масалалари ҳам кўтарилган.

Суд қарори якуний бўлади ва ундан апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин эмас. Бироқ Халқаро суднинг қарорларини бевосита мажбурий ижро эттириш имкониятлари чекланган. Агар Мьянма қарорни бажармаса, Гамбия БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиши мумкин. Аммо Кенгашнинг доимий аъзолари вето ҳуқуқига эга.

Бу ишнинг натижаси Жанубий Африканинг Исроилга қарши Ғазо секторида геноцид содир этилгани ҳақидаги даъвоси учун ҳам аҳамиятли бўлиши мумкин. Ҳуқуқшунослар Халқаро суднинг геноцид ниятини баҳолаш ва далилларни талқин қилиш бўйича ёндашуви бошқа халқаро ишлар учун ҳам ҳуқуқий мезонларни шакллантириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Халқаро суднинг қарори Мьянмадаги муайян шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилмайди. Бу ваколат Халқаро жиноий судга тегишли. Халқаро суд эса давлатлар ўртасидаги низоларни кўриб чиқади.

мавзуга оид янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →