Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.
Жаҳон
08.11.2026, 09:46
Улашиш:

Ғазо секторида 7 ноябрь куни кузатилган кучли ёмғир оқибатида кўчирилган аҳоли яшаб турган тахминан 70 мингта чодир сув остида қолди. Бу ҳақда Al Jazeera Ғазо ҳукумати Матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, мавсумнинг биринчи қишки бўрони бошланганидан кейин дастлабки 12 соат ичида кўплаб вақтинчалик бошпаналарни сув босган. Дастлабки зарар миқдори 3 миллион доллар атрофида баҳоланган. Шунингдек, ёмғир ва кучли шамол оқибатида ўнлаб шикастланган бино деворлари қулаб, одамлар жароҳатланган.
Фавқулодда хизматларга 1,5 мингта мурожаат келиб тушган
Ғазо Фуқаро мудофааси хизмати маълумотига кўра, ёмғир бошланганидан кейинги 10 соат ичида аҳолидан тахминан 1 500 та ёрдам сўрови келиб тушган.
Айрим вақтинчалик бошпана ҳудудларида сув сатҳи 30–40 сантиметрга кўтарилган. Натижада баъзи бошпана марказлари бутунлай сув остида қолган ва у ердаги одамлар бошқа жойга чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Фуқаро мудофааси вакили Маҳмуд Басалнинг таъкидлашича, вазият айниқса чала туғилган чақалоқлар, кексалар ва беморлар учун хавфли. Унинг айтишича, хизмат ходимлари кўплаб оилаларга ёрдам беришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Секторда 200 мингта чодирга эҳтиёж бор
Ғазо фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда бир миллиондан ортиқ кўчирилган аҳоли қиш мавсумини оғир шароитда ўтказиш хавфи остида. Ҳудудга зудлик билан тахминан 200 мингта чодир ва иситиш воситалари зарур.
Ғазо Фуқаро мудофааси раҳбари Раед ад-Даҳшон Al Jazeera'га берган интервьюсида хизмат ихтиёрида ҳатто битта ҳам чодир ёки сув ўтказмайдиган қоплама материали йўқлигини билдирган.
Фаластин нодавлат ташкилотлари тармоғи раҳбари Муҳаммад Салҳа эса Ғазога ҳар куни 180–200 та юк машинаси кириб келаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувда кунига 600 та юк машинасини киритиш кўзда тутилган эди. Мавжуд оқимнинг фақат 40 таси атрофидагиси гуманитар ёрдам ташиган.
Касалхоналар фаолиятига ҳам зарар етди
Кучли ёмғир Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди. Al Jazeera маълумотига кўра, Ғазо шаҳридаги Аш-Шифо тиббиёт мажмуасининг шошилинч ёрдам бўлими сув остида қолган ва тахминан тўрт соат давомида ишламаган.
Мутахассислар ёмғир сувларининг канализация оқовалари билан аралашиши натижасида ошқозон-ичак, нафас йўллари ва тери касалликлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Фаластинлик гуманитар ташкилотлар бошпаналар учун зарур материаллар ва қурилиш техникасининг Ғазога киритилишидаги чекловлар вазиятни оғирлаштираётганини таъкидламоқда.
Шу тариқа, қишки ёмғир Ғазода уруш оқибатида уй-жойидан айрилган аҳолининг гуманитар аҳволини янада мураккаблаштирди. Бошпаналар, иситиш воситалари ва тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Жаҳон
08.11.2026, 09:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди
Жаҳон
21.09.2026, 12:23

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Ғазодаги энг йирик оммавий жаноза маросими бўлиб ўтди
Жаҳон
05.08.2026, 09:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
