Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 18:10

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Улашиш:

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

Ливерпул шаҳрида ўтган World Boxing ташкилотининг тарихдаги илк жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 6 та олтин медаль қўлга киритди. Бу натижа мусобақа тарихида ҳам, жаҳон бокси миқёсида ҳам рекорд сифатида баҳоланди.

Дубай шаҳрида IBA ташкил этган жаҳон чемпионати эса яна бир тарихий воқеа билан ёдда қолди. Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Муйдинхўжаев катталар ўртасида уч карра жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбек спортчисига айланди.

Бунга қадар айрим боксчиларимиз икки мартадан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Жумладан, Руслан Чагаев, Аббос Атоев, Баходир Жалолов, Абдумалик Холоқов ва Ҳасанбой Дусматов икки карра жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Аммо Асадхўжа Муйдинхўжаев 2023 йил Тошкентда ва 2025 йилда ҳар икки ташкилот ўтказган жаҳон чемпионатларида олтин медаль қўлга киритиб, янги тарих яратди.

Қайд этиш жоизки, Олимпия дастурига киритилган спорт турлари бўйича ҳам Ўзбекистон катта ютуқларга эришмоқда. Ҳозиргача уч карра жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчилар сони тўрт нафарга етди. Асадхўжа Муйдинхўжаевдан аввал бу натижага спорт гимнастикаси вакили Оксана Чусовитина, шунингдек, оғир атлетикачилар Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев эришган эди.

Хулоса қилиб айтганда, ўзбек спорти янги тарих яратиш арафасида. Мавжуд салоҳият ва натижалар келгусида янада катта ғалабаларга умид уйғотмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

«Оскар–2026»: энг яхши фильм учун асосий даъвогар аниқ

Америка Киноакадемиясининг 98-«Оскар» мукофоти учун номзодлар эълон қилинди. Дунё бўйлаб кино ишқибозлари кутиб олган ушбу тадбир бу йил ҳам энг яхши фильм, режиссёр, актёр ва актрисалар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Маданий

23.01.2026, 15:20

Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш рекорд даражага етди

Ҳозирда мамлакатда 5 582 мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари фаолият юритмоқда. “Яшил” энергия ҳисобига 2,7 миллиард куб метр табиий газ тежалган ва атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4,4 миллион тонна зарарли моддалар олди олинди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 14:40

“World Boxing” рейтинги: 6 та вазнда ўзбек боксчиси тенгсиз

Бокс бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этувчи “World Boxing” ташкилоти ўзининг 10 та вазн тоифаси бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди.

Спорт

28.10.2025, 19:21

Шаҳрам Ғиёсовнинг промоутерлари чемпионлик жанги учун охиригача курашишга тайёр

Яримўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовнинг “Matchroom Boxing” жамоаси америкалик чемпион Роландо Ромеро томони билан музокараларни олиб бормоқда.

Спорт

22.10.2025, 14:47

Мужибилло Турсунов WBC Гран-приси ярим финалида жанг қилди

Саудия Арабистонида бокс бўйича WBC Гран-присининг ярим финал жанглари ўтказилди.

Спорт

20.10.2025, 11:03

Лазизбек Мулложоновнинг 14 ноябрь кунги рақиби маълум бўлди

Париж олимпиадаси чемпиони Лазизбек Мулложонов 14 ноябрь куни Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Спорт

16.10.2025, 13:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди

Ташиевнинг Қирғиз футбол иттифоқи президенти сифатидаги ваколат муддати тугади ва ўз ихтиёри билан лавозимини топширди. У “Ўз вазифамни бажариб бўлдим” деди.

Жаҳон

16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ботир Зарипов “Leapmotor” компанияси витсе-президенти Лей Минг бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вилоятда 2026 йилда Leapmotor автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур

Эрон бугунги музокаралар фонида камида 6 миллиард долларини қайтаришни талаб қилмоқда, умумий музлатилган активлар эса 100 миллиарддан ошади.

Жаҳон

16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради

575 миллион евролик кескин тежамкорлик, 2000 тагача иш ўрни қисқариши ва Трампнинг 10 миллиард долларлик суд даъвоси — BBCнинг турли муаммолари бир нуқтада жамланмоқда. 

Жаҳон

16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →