updated: 22.03.2026, 16:25

Ўзбекистон "Толибон" ҳукумати билан иқтисодий алоқаларини кучайтирмоқда — Фирдавс Азимқулов

Мулла Абдул Ғани Бародарнинг расмий ташрифи Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни янги даражага кўтарди. Толибоннинг яқинда "қўшни Ўзбекистон давлати АҚШ ишлаб чиқарган ҳарбий вертолётларни Қўшма Штатларга қайтариши" тўғрисидаги дипломатик баёнотига қарамай, икки ҳукумат ўртасидаги муносабатлар аслида юқори даражада ривожланишда давом этмоқда ва бу иштирокчи томонлар ўртасидаги муҳим тараққиёт ва ҳамкорликни кўрсатади.

Улашиш:

Oʻzbekiston "Tolibon" hukumati bilan iqtisodiy aloqalarini kuchaytirmoqda — Firdavs Azimqulov

Oʻzbekiston "Tolibon" hukumati bilan iqtisodiy aloqalarini kuchaytirmoqda — Firdavs Azimqulov

Ҳозирги глобал вазиятда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, Афғонистонга нисбатан ягона ва изчил стратегия ишлаб чиқишга чақириб келмоқда. Бироқ, турли сабаблар туфайли жаҳон ҳамжамияти, кучли таъсирга эга давлатлар Афғонистон масаласига етарлича эътибор қаратмаяпти. Айнан шундай шароитда Ўзбекистон Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги вақтда бу муносабатлар ҳукуматлар даражасидаги расмий дипломатик алоқаларга айланяпти. 

Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Афғонистон Ислом Амирлиги Иқтисодий масалалар бўйича Бош вазир ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Гарчи Ўзбекистон "Толибон" ҳукуматини, Афғон Ислом Амрилигини, давлат сифатида расман тан олмаган бўлса ҳам, бу алоқалар минтақада "de facto" нормаллашув жараёнининг намоён бўлишидир. 

Масалан, Тошкентга келган "Толибон" ҳукумати вакиллари Тошкент халқаро аэропортида илгари ўзлари томонидан тайинланган элчиси Шайх Абдул Ғаффор Баҳор ҳамроҳлигида кутиб олинди. Афғон Ислом Амирлиги номидан хориждаги давлатларга элчи тайинлашнинг ўзи ҳам муҳим дипломатик ютуқдир, чунки ҳозиргача фақат Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитой каби давлатлар "Толибон" томонидан тайинланган элчиларни қабул қилган эди. 

"Толибон" вакилларининг сўнгги ташрифи, эҳтимол, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ориповнинг 2024 йил 17 августда Кобулга қилган ташрифига стратегик сиёсий жавоб бўлиши мумкин. Бу ташриф "Толибон" ҳокимиятга қайтганидан кейин чет эл расмий дипломатининг энг юқори даражадаги биринчи ташрифи ҳисобланади. 

Кобулда Абдулла Арипов ва "Толибон" вакиллари 2,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномаларини имзоладилар. Ўзбекистоннинг савдо ва инвестициялар бўйича Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг "Толибон" вакиллари билан бўлган яқиндаги музокараларини ҳисобга олсак, бу рақам янада ошиши мумкин. 

Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон Марказий банкига икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш учун банк тизимида ёрдам кўрсатишга чақирди. Шунингдек, у молиявий операцияларни соддалаштириш мақсадида ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланишни таклиф қилди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон расмийлари Амирлик билан биргаликда савдо зонаси ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Бу зона, биринчи навбатда, қарағай ёнғоғи, пахта ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва ташишга қаратилган. 

Савдодан ташқари, Ўзбекистон Афғонистоннинг табиий ресурсларига сармоя киритишга ҳам тайёрлигини билдирди. Бунга Саманган вилоятида цемент заводи қуриш ва Тоти Майдон газ кони лойиҳасини бошлаш киради. 

Яқиндаги музокараларнинг яна бир асосий мавзуси "500 кВ қувват узатиш лойиҳаси" бўлиб, музокаралар натижасида унинг қиймати дастлабки 252 миллион доллардан 222 миллион долларгача қисқартирилди. Энергиянинг асосий қисми Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидан Афғонистоннинг Дашт-и Алвон ҳудудига узатилади. 

Мулла Абдул Ғани Бародар бундай лойиҳаларни жадаллаштиришнинг аҳамиятини таъкидлади. У Ўзбекистон ҳукумати томонига Афғон Ислом Амирлиги бу лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун тўлиқ қўллаб-қувватлашини ваъда қилиб, лицензиялаш ва виза жараёнларини соддалаштириш, савдо-иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, шунингдек, Транс-Афғон ташаббусининг имкониятларини ўрганиш учун муҳандисларни юбориш каби чораларни кўришга тайёрлигини билдирди. Икки томон ўртасида савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва уни изчил ривожлантириш масалалари бўйича кенг қамровли фикр алмашинуви бўлиб ўтди. 

"Толибон" ҳукуматининг глобал миқёсда тан олиниши ва легитимлигини қўлга киритиши, асосан, иқтисодий ҳамкорлик дастурлари ва глобал иқтисодий боғлиқ тармоғда ўзининг иқтисодий ва геосиёсий таъсирини кўпайтириш билан амалга оширилиши мумкин. Шу муносабат билан Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистонда яшовчи афғон инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. 

Учрашувга кўра, икки давлат тадбиркорлари бир-бирлари ҳудудидаги корхоналар, транспорт ва инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда. Бу борада, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон инвесторларнинг Афғонистондаги сармояларини 100 миллион долларгача оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлари бунинг яққол мисолидир. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги икки томонлама дипломатик муносабатлар янада мустаҳкамланди. 

Бунинг энг ёрқин мисоли, Ўзбекистон "Tолибон" делегатсиясининг ташрифи чоғида Афғонистон Ислом Амирлиги байроғини Ўзбекистон байроғи ёнида расман кўтарган биринчи давлат бўлди. Бу ҳаракат нафақат "Толибон" ҳукуматига бўлган ёндашувнинг ўзгаришини, балки Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик ва Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдаги прагматик сиёсатини ҳам кўрсатади. 

Хулоса қилиб айтганда, "Толибон" вакилларининг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро алоқаларни янада чуқурлаштирди ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун замин яратди. Гарчи бу фаолиятлар икки қўшни давлатнинг яқинлашувини қўллаб-қувватласа ҳам, бу ҳамкорликнинг кучайиши минтақадаги йирик геосиёсий ўйинчилар – Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Эроннинг Афғонистон ҳукуматига иқтисодий ва сиёсий ҳамкор сифатида кўпроқ эътибор қаратиши мумкин. Шунингдек, улар ўртасидаги Афғонистон учун бўлган рақобатни кучайтириш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Фирдавс Азимқулов

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →