"Толибон" аёлларга янги тақиқни ўрнатди. Нималар маълум?
"Толибон" ҳукумати аёлларга тегишли янги қонунни ишлаб чиқди. Энди Афғонистондаги аёллар дўконларга бориб, у ердаги савдогарлар билан савдолаша олмайди. Бу ҳақда "Hasht e Subh Daily" нашри маълум қилди.
Жаҳон
13.09.2024, 10:49
Улашиш:

"Tolibon" ayollarga yangi taqiqni oʻrnatdi. Nimalar maʼlum?
Қайд этилишича, "Толибон" ҳукумати "Фазилатни тарқатиш ва гуноҳларни олдини олиш" номли қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Ушбу қонун кириш, 4 та боб ва 35 та моддадан иборат бўлиб, ҳукумат етакчиси Хайбатулла Охундзода томонидан тасдиқланган. Қонунга барча жамоат жойларида амал қилиш ҳамда бутун Афғонистонда яшовчи фуқаролар бўйсуниши талаб қилинган.
Ҳукуматга кўра, бозорга чиқиб дўкондан нарса харид қилувчи аёл эркакларни овози билан ўзига жалб қилиб, савдолашаётган пайтида уларнинг ҳирсини уйғотади. Шу сабабли "Толибон" ҳукумати аёллар бозорда гаплашмаслиги ёки нархни музокара қилмаслиги кераклигини билдирган.
Айрим манбаларга кўра, юқорида келтирилган қонунга бўйсунмаганлар жазоланилмоқда. Ҳатто савдо расталарида аёлларга куч ишлатилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган. Бундан ташқари, ҳукумат вакиллари Ғазна вилоятига сафари вақтида журналистларнинг воқеани суратга олишларига рухсат бермаган.
Афғонистон фуқаролари "Фазилатни тарқатиш ва гуноҳларни олдини олиш" қонунининг жорий этилиши бўйича жиддий ташвишда эканлигини билдирмоқда. Уларга кўра, бу қонун репрессия, қасос олиш, зулм ва кенг кўламдаги суиистеъмол муҳитини яратади. Бундан ташқари, ҳукумат ушбу қонунни ишлаб чиқиб, танқидчиларини камситиш, ҳақорат қилиш ва ҳибсга олиш учун баҳона сифатида ишлатмоқда, дея фикр билдирган фуқаролар.
Бағлан вилоятидан олинган маълумотларга кўра, вилоят марказидаги масжидда ҳукумат полицияси аёллар ва қизларнинг бозорда бўлишини тақиқлаб, уйдан чиқмасликка чақирган.
"Аёллар эркак қариндошлари билан бозорда бўлишларига рухсат берилган, аммо улар нархни музокара қила олмайди. Аёллар бутун таналарини, юзларини ёпиб, дўкондор билан гаплашмасдан пулни бериб, маҳсулотни олишлари керак", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, "Фазилатни тарқатиш ва гуноҳларни олдини олиш" қонунининг эълон қилиниши билан "Толибон" фуқароларга, айниқса, аёлларга қарши янада қатъий чекловлар қўймоқда. Қонунга қарши бўлган кўплаб эркаклар ҳамда аёллар шанба намозлари ва масжид ваъзларида имомлар томонидан ҳақорат қилаётгани, уларнинг ижтимоий ҳолатини камситаётганини билдирган.
Ҳукумат эса ушбу қонуни ишлаб чиқишидан мақсад аёлларнинг жамиятда ижтимоий коррупцияни шакллантиришига йўл қўймаслик учун деб изоҳламоқда.
Жаҳон
13.09.2024, 10:49
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда?
Жаҳон
06.11.2025, 12:11

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Ўзбекистон "Толибон" ҳукумати билан иқтисодий алоқаларини кучайтирмоқда — Фирдавс Азимқулов
Сиёсат
04.03.2025, 12:38

Ўзбекистон Афғонистонга 200 млн долларлик инвестиция киритмоқчи
Жаҳон
03.03.2025, 16:05

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи
Жаҳон
26.02.2026, 10:29

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин
Жаҳон
11.02.2026, 13:58
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
