9-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қизнинг ҳаётини сақлаб қолинди
Қиз ФВВ ходимлари кўмагида арқон орқали томдаги хавфсиз жойга чиқариб олинган.
Ўзбекистон
24.07.2025, 12:14
Улашиш:

Тошкентнинг Яккасарой туманида кўп қаватли уй томидан ўзини ташламоқчи бўлган ўсмир қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вояга етмаган шахс кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмига чиқиб, пастга ўзини ташламоқчи бўлган. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган фуқаролардан бири маҳалла ҳудудидаги «Ташвиш тугмаси»ни босиб, Ички ишлар органлари Қутқарув хизмати навбатчилик қисмини хабардор қилган. Маҳалла профилактика инспекторига ҳам воқеадан хабар топган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган маҳалла профилактика инспектори томга чиққан. Бу вақтда пастда жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланаётган ички ишлар ходимлари ҳам вазиятни назорат қилган.
«Воқеа жойига етиб борганимизда, ёши тахминан 15 ларда бўлган вояга етмаган қиз ўз жонига қасд қилиш мақсадида бинонинг 9-қаватига чиққан эди», — дейди «Дамариқ» МФЙ профилактика инспектори Санжар Бекмуродов.
У 9-қаватдаги бошқа хонадонлардан бирининг балкони орқали, ўз жонига қасд қилиш ниятидаги қизга яқинлашган. Қиз ниҳоятда агрессив ва стресс ҳолатида бўлгани сабабли, профилактик суҳбатлар олиб борилган. Унинг ёнигача бориб олиш жараёни 25−30 дақиқа давом этган.
«Вояга етмаган синглимизни 10−15 дақиқа давомида бор кучим билан ушлаб турган вақтимда, у менга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо ўзимни қўлга олган ҳолатда уни ушлаб туришга муваффақ бўлдим», — деди профилактика инспектори.
Қиз ФВВ ходимлари кўмагида арқон орқали томдаги хавфсиз жойга чиқариб олинган. Шундан сўнг, фуқаро ва вояга етмаган қиз тиббий кўрикдан ўтказилган, мутахассислар томонидан психологик суҳбатлар олиб борилган.
Ўзбекистон
24.07.2025, 12:14
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

