ДХХ ҳудудларда гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Республиканинг турли нуқталарида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида бир қанча қонунбузарлик ҳолатлари очиқланди.
Ўзбекистон
26.07.2024, 16:49
Улашиш:

DXX hududlarda giyohvandlik hamda kuchli taʼsir qiluvchi dori vositalarining noqonuniy aylanmasiga chek qoʻydi
Маълум бўлишича, Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оқолтин туманидаги “Сардоба” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Тошкент-Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада, автомашина юкхонасига 3080 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланиб, протсессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Мазкур шахснинг жиноий шериги бўлган – Бахмал туманида яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинган. Аниқланишича, ушбу дори воситалари Қирғизистон Республикасидан олиб келинган.
Шунингдек, ДХХ ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ҳам тезкор тадбир ўтказилган. Унда Фарғона туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс Қирғизистондан келтирилган 2799 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 65 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Фарғона вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда, Фарғона туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасида белгиланган тартибни қўпол равишда бузиб, Қирғизистондан 5600 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, бу йўналишда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Унда “Тошкент-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси Ҳазорасп туманида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг юкхонасидан 1 кг 814 гр “опий” моддаси топилган. Ушбу қонунбузарлик Ҳазорасп туманида туғилган фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланган. Унинг яшаш хонадонида ҳам 158 гр “опий” ва 1 кг 988 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланган.
“Мазкур шахсни гиёҳвандлик воситалари билан таъминлаб келган, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 ва 1991 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланиб, улардан бирининг яшаш хонадонидан 424 гр “опий” моддаси олинди. Ушбу ҳолатда наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан олиб келинганлиги аниқланди”,
дейилади ДХХ томонидан очиқланган маълумотларда.
ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳри томон ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқарога тегишли бўлган ва Қирғизистондан келтирилган 4 кг 861 гр “Прегабалин” номли кучли таъсир қилувчи модда борлиги маълум бўлган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни қабул қилиб олган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи шахс ушланди.
Шунингдек, унинг танишлари бўлган Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи 2 нафар аёл ҳам протсессуал тартибда ушланиб, улардан 1 кг 987 гр “Прегабалин” моддаси ҳамда 1342 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилуви дори воситалари олинган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон
26.07.2024, 16:49
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўрмон хўжалигининг ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон
17.09.2024, 11:22

60 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
09.08.2024, 10:23

Одамларнинг “Америка орзуси”ни амалга оширмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон
27.07.2024, 11:39

Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
24.09.2025, 11:01

Самарқанд вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Ўзбекистон
10.09.2025, 10:02

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Ўзбекистон
05.09.2025, 19:34
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
сўнгги янгиликлар

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
