Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади. Унинг вазифаси нималардан иборат?
Энди Ўзбекистонда Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади. Бу ҳақда "Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди.
Ўзбекистон
11.10.2024, 11:52
Улашиш:

Fan olimpiadalari markazi tashkil etiladi. Uning vazifasi nimalardan iborat?
Унга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади. Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланган. 2025 йилда марказ томонидан:
— 5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
— ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;
— ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;
— фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
— ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;
— иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
2025 йил 1 январдан эса марказ томонидан қуйидагилар жорий қилиниши кутилмоқда:
— нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
— асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.
Шунингдек, қарорда 2025 йил 1 декабргача халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилиш ҳам белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади.
Ўзбекистон
11.10.2024, 11:52
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаси рақамлаштирилади
Ўзбекистон
22.01.2026, 16:11

Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди
Ўзбекистон
12.12.2025, 15:29
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Еревандаги Европа сиёсий ҳамжамияти учрашуви Марказий Осиё учун сигналми?
Сиёсат
06.05.2026, 12:46

Италия бош вазири сунъий интеллект қурбонига айланди
Жаҳон
06.05.2026, 12:25

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон
06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади
Ўзбекистон
06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
