«Imarat Development» эгаси гумонланувчи сифатида ушланди
Марат Ҳамдамов компания фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида ушланди. У билан бирга яна бир киши ҳам ушланган.
Ўзбекистон
02.11.2026, 15:31
Улашиш:

«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида ушланди. Жиноят иши доирасида яна бир киши ҳам ушланган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, Марат Ҳамдамов ва Ж.А. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасида белгиланган тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат компания лойиҳаларидан хонадон сотиб олган фуқароларнинг эътирозлари, жумладан, уйлар шартномада кўрсатилган муддатларда топширилмагани ва тўланган маблағларни қайтариш билан боғлиқ муаммолар фонида юз берди.
1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси «Imarat Development» МЧЖ раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 192¹¹-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатган эди.
ИИББ маълумотига кўра, компания фаолиятидан норози бўлган бир неча фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, жамият раҳбариятига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Текширув давомида компания қуришни режалаштирган кўп қаватли турар жой бинолари Тошкент шаҳрида эмас, балки Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида жойлашгани аниқланган. Айрим харидорлар объектларнинг жойлашуви бўйича берилган маълумотлардан норози бўлиб, хонадонлар учун тўлаган пулларини қайтаришни талаб қилган. Бироқ маблағлар қайтарилмаган.
Можаро қандай бошланган?
«Imarat Development» атрофидаги эътирозлар 2025 йилда ҳам кузатилган.
2025 йил июль ойида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида жойлашган Sergeli City турар жой мажмуаси қурилишида қоидабузарликлар аниқланган. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотларига кўра, бешта блокда — A9, A10, A11, D1 ва D2 — ишлар зарур давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб борилган.
Шунингдек, мутахассислар бетон устунларда бўшлиқлар, пойдевор остида сув тўпланиши ва лойиҳада кўзда тутилган дренаж тизими мавжуд эмаслигини аниқлаган.
Инспекция қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бериб, мазкур блоклардаги қурилиш ишларини вақтинча тўхтатган. Ўзини лойиҳа асосчиси сифатида таништирган тадбиркор Марат Ҳамдамов эса ишлар бутунлай тўхтатилмаганини, балки вақтинча тўхтатиб турилганини ва компания қонун доирасида фаолият юритаётганини билдирган.
Аввалроқ эълон қилинган видеорепортажларда фуқаролар бир неча ой давомида компанияга тўлаган маблағларини қайтариб ололмаётганини айтган.
Харидорлар компания мижозларни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда машҳур блогерлар иштирокидаги кенг кўламли реклама кампаниясидан фойдаланганига эътибор қаратган. Реклама роликларида фуқароларга дастлабки тўловсиз ёки минимал тўлов билан, қулай шартларда бўлиб тўлаш имконияти орқали уй-жой сотиб олиш таклиф қилинган.
Харидорларнинг асосий эътирозларидан бири қурилиш объектларининг жойлашуви билан боғлиқ. Уларнинг айтишича, сотув менежерлари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида қурилаётган турар жой мажмуасини Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларида жойлашган лойиҳа сифатида тақдим этган. Паркент туманида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй эса Янги Тошкентдаги объект сифатида таништирилган.
Бундан ташқари, харидорлар айрим объектларда қурилиш ишлари жуда секин олиб борилгани ёки қурилиш котлован қазиш босқичидан нарига ўтмаганини билдирган.
Фуқароларда қурувчида қурилиш ва объектларни ягона электрон реестрда рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар мавжудлиги юзасидан ҳам шубҳалар пайдо бўлган.
Харидорларнинг эътирозларига кўра, шартномани бекор қилиб, пулларини қайтариб олишга уринган фуқароларга нисбатан компания жарима ва пеня қўллаган. Шунингдек, тўлов муддатлари мунтазам кечиктириладиган кафолат хатлари берилган. Кейинчалик эса компания молиявий қийинчиликларни сабаб қилиб кўрсатиб, маблағларни қайтаришни тўхтатган.
Сўнгги кунларда компаниянинг Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Буюк авлод кўчасида жойлашган бош офиси олдида норози фуқаролар мунтазам йиғила бошлаган. Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ компания фаолиятини текшириб, жиноят иши қўзғатган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
Ўзбекистон
30.07.2026, 16:52

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
