Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 07:44

Нукусда кичик ҳажмли болалар уйи иш бошлади

Бу ерда болалар нафақат таълим ва тарбия олади, балки турли тўгараклар, спорт машғулотлари ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.

Улашиш:

Нукусда кичик ҳажмли болалар уйи иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Нукус шаҳрида замонавий ва қулай шароитларга эга кичик ҳажмли болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оила муҳитида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишдаги ишлар натижасида 2024–2025 йиллар давомида Тахиатош туманидаги болалар уйида тарбияланаётган 39 нафар боладан 29 нафари ота-онаси ёки яқин қариндошлари бағрига қайтарилди. Бу жараёнда манзилли ишлаш, оилалар билан психологик ва моддий кўмак кўрсатиш муҳим ўрин тутди.

Қолган 10 нафар бола эса оилавий муҳитга яқин шароит яратилган, ҳар бир боланинг шахсий ривожланиши ва тарбияси учун қулай имкониятларга эга бўлган Кичик ҳажмли болалар уйига жойлаштирилди. Бу ерда болалар нафақат таълим ва тарбия олади, балки турли тўгараклар, спорт машғулотлари ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистонда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳаётини яхшилаш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳамда ҳар бир боланинг бахтли келажагини яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги келгусида ҳам болаларни оила муҳитига қайтариш ва улар учун муносиб шарт-шароит яратиш ишларини изчил давом эттиришни режалаштирмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жеффри Эпштейн менга шантаж қилган — Билл Гейтс

Технология миллиардерининг айтишича, Эпштейн унинг никоҳдан ташқари муносабатларига оид махфий маълумотлар билан Гейтсга босим ўтказмоқчи бўлган.

Жаҳон

11.06.2026, 16:29

“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино

FIFA раҳбари сомалилик ҳакамнинг АҚШга киритилмаганини изоҳлар экан, ўз ташкилоти ҳукуматлар сиёсатига аралаша олмаслигини айтди. 

Спорт

11.06.2026, 14:44

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади

Шри-Ланканинг  йиллик пластик чиқиндилари ҳажми – 250 000 метрик тонна. Бироқ унинг оз қисмигина қайта ишланади. Чиқиндиларнинг аксарияти полигонлар, сув ҳавзалари ва океанга бориб тушади.

Жаҳон

11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида импорт ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди.

Ўзбекистон

11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади

Битим бўйича пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.

Ўзбекистон

11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда

Алиевлар режимининг бошоғриғига айланиб қолган Али Каримли айбдор деб топилса, 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Жаҳон

10.06.2026, 17:42

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди

Европа комиссияси Россиянинг Украинага қарши уруши муносабати билан 21-санкциялар пакетини таклиф қилди. 

Жаҳон

10.06.2026, 15:57

Светофор – йўлчироқ, парол – ўрон, аванс – бўнак: юридик атамалар ўзгартирилмоқда

9 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда қонунлардаги 7 та сўзни ўзбекча муқобилларига алмаштириш таклиф этилди.

Ўзбекистон

10.06.2026, 15:26

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди

Ўзбекистонлик талаба қиз глобал пластик муаммосига инновацион ечим топгани хабар қилинмоқда.

Фан-технология

10.06.2026, 11:35

Яна Покистон Афғонистонга ҳалокатли зарбалар берди. Қурбонлар бор

Исломобод ҳужумлар жангариларга қарши қаратилганини айтмоқда, аммо Кобулнинг таъкидлашича, бу — тинч аҳолига қилинган тажовуз.

Жаҳон

10.06.2026, 10:07

Тошкентда реклама воситаларини демонтаж қилиш ва бизнесни электрдан узиш давом этмоқда

Тошкент шаҳрида айрим тадбиркорларнинг реклама воситалари мажбурий тартибда демонтаж қилиниши ҳамда талаблар бажарилмаган тақдирда электр энергиясидан узиш ҳолатлари давом этмоқда. 

Ўзбекистон

10.06.2026, 09:41

Ўзбекистонда "Военкомат"лар фаолияти тугатилади

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув тизимини рақамлаштириш ва соддалаштириш бўйича янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон

10.06.2026, 09:09

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди

Рим Ғазога йўл олган фаолларга қилган ёмон муносабати юзасидан Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвирга нисбатан тергов бошлади. Бунга жавобан Бен Гвир Италияни масхаралади.

Жаҳон

09.06.2026, 17:36

ЕИ Қирғизистон авиакомпаниялари бўйича муҳим қарор қабул қилди - Paradigma

Европа Иттифоқи Қирғизистон авиакомпанияларини «қора рўйхат»дан чиқариш бўйича қарор қабул қилди. Шу тариқа, 2006 йилдан буён амалда бўлган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Paradigma Media мухбири хабар берди.

Жаҳон

09.06.2026, 17:08

Шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида йилига 132 соат вақт тежамоқда – тадқиқот

Сунъий интеллект шифокорларнинг вақтини тежамоқда. Бироқ соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг аксарияти ушбу технология бўйича ўқитиш етарли ёки умуман мавжуд эмаслигини айтишмоқда.

Фан-технология

09.06.2026, 16:34

Латвия осмонида Россия дрони уриб туширилди

НАТО қирувчи самолётлари Россия томондан Латвия ҳаво ҳудудига кириб келган дронни йўқ қилди. Бу ҳодиса 4 йиллик урушнинг Украина ташқарисига тарқалиши борасидаги хавотирларни кучайтирди.

Жаҳон

09.06.2026, 15:23

Давлат ажратган моддий ёрдам пулларининг 75 фоизи ишлатилмай қолган

Парламент йиғилишида Бандлик вазирлиги ва унга қарашли жамғармалар томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилинди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди

Фарғона вилоятида “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Кешбек” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 12:21

Букмекерликни реклама қилиш қонунчиликка зид – Рақобат қўмитаси огоҳлантирди

Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланиши арафасида ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида букмекерлик хизматлари, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи рекламалар тарқалиши фаоллашди.

Ўзбекистон

09.06.2026, 11:54

Кимлар фоизсиз таълим кредити олиши мумкин? Имтиёзли тоифалар маълум қилинди

Ўзбекистонда айрим тоифадаги талабалар учун таълим кредитлари фоизсиз (0%) асосида ажратилмоқда. Улар кимлар?

Таълим

09.06.2026, 11:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →