Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?

Ўзбекистондаги сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация (оқлаш) жараёни атрофида баҳслар авж олди. Россия сиёсатчиларига кўра, Ўзбекистон гўёки «ҳақиқий жиноятчиларни» оқламоқда. 

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?

Тошкент қатағон қурбонларининг номларини тиклаётган бир пайтда, Россиянинг айрим доираларида буни «тарихни қайта ёзиш» деб айблашмоқда. Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.

Ўзбекистон Олий суди архивларда улкан ишларни амалга оширмоқда. Биргина 2026 йилнинг 6 май куни 1920–1934 йилларда ҳукм қилинган яна 161 нафар шахс оқланди. Шўро ҳокимияти уларни «аксилқилобчилик» ва «босмачилик»да айблаган эди. Сўнгги йилларнинг ўзида жами 1200 дан ортиқ кишининг номи оқланди.

РФдаги танқидчиларнинг позицияси: Россиянинг айрим ОАВлари ва спикерлари Ўзбекистон гўёки «ҳақиқий жиноятчиларни» оқлаётганини даъво қилмоқда. Уларнинг фикрича, ўша даврдаги ишларда айблов исботлари мавжуд, оқлаш жараёни эса «умумий шўро ўтмишига қарши қаратилган сиёсий қадам»миш.

Тошкент бу айбловларга жавобан реабилитация жараёни сиёсий ўйин эмас, балки адолат тикланиши эканини билдирди. Оқланаётганларнинг аксарияти НКВД «учлик»лари томонидан сохта ҳужжатлар ва қийноқлар билан қатағон қилинганлардир.

Ўзбекистон учун бу жиноятчиларни кечириш эмас, балки мустабид тузум қурбони бўлган минглаб ватандошларимиз хотирасини эъзозлашдир.
Ўзбекистон  ўз архивини ўрганиш ва мустабид тузум қурбонлари хотирасини тиклаш — мустақил республиканинг суверен ҳуқуқи эканлигини эслатмоқда.

Ўзбекистон архивларни очиб, жабрланганларнинг номларини қайтараётган бир пайтда, Россияда тескари жараён кузатилмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Россия ҳарбий кассация суди прокуратура талаби билан аввалроқ оқланган айрим қатағон қурбонларига нисбати чиқарилган қарорларни бекор қила бошлаган. 

Ва 2022 йилнинг иккинчи ярмидан бери Россия прокуратураси 4000 дан зиёд шахсга аввал берилган "қатағон қурбони" мақомини бекор қилишга муваффақ бўлди.

Тарих — қотиб қолган ҳайкал эмас, у тирик хотирадир. Ўзбекистон учун реабилитация — «қора доғларни» ўчириш ва аждодлари қатағон лагерларида бедарак кетган минглаб оилалар олдидаги қарзни узишдир. Юз йил аввалги воқеаларга ягона қарашни мажбурлаб сингдиришга бўлган уринишлар, МДҲ давлатлари ўз келажагини нақадар турлича тасаввур қилаётганини яна бир бор кўрсатмоқда.

Муаллиф: Азиз Солиев

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

"Korzinka" компанияси Тошкент автотураргоҳлари аукционида ғолиб бўлди

Бошланғич қиймати 1,3 миллиард сўм этиб белгиланган лот савдолар якунида 20,9 миллиард сўмга сотилди.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 09:47

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди

Хитой сўнгги йигирма йил ичида темирйўл соҳасида дунёда мисли кўрилмаган ютуққа эришди. Бугунги кунда мамлакат нафақат энг катта тезюрар темирйўл тармоғига, балки энг тез ҳаракатланувчи поездларга ҳам эга давлатлардан бири ҳисобланади.

Жаҳон

13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?

The Times нашри Финляндия пойтахти Хельсинкининг эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги таҳлилий материалини эълон қилди. Унда мамлакатнинг кўп йиллар давомида шакллантирилган фуқаро муҳофазаси тизими ва ер ости инфратузилмаси ҳақида сўз боради.

Жаҳон

13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди

Бразилиянинг Форталеза шаҳри яқинидаги элита турар-жой мажмуасидан 62 ёшли аёл қутқариб олинди. Тергов маълумотларига кўра, у етти ёшидан бошлаб бир оиланинг уч авлодига қарийб 55 йил давомида маошсиз уй хизматчиси сифатида ишлатилган.

Жаҳон

13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади. Шу тариқа мамлакатда халқаро молия марказини ташкил этиш ҳуқуқий жиҳатдан Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланди.

Иқтисодиёт

11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

«Сунъий интеллект мустақил киберҳужум уюштирди: тарихда илк бор

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди

Сунъий интеллект тарихда илк бор киберҳужум уюштирди. У инсон иштирокисиз серверга кириб маълумотларни шифрлаб товон ҳам талаб қилган.

Фан-технология

10.07.2026, 14:43

Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” ўтказилмоқда

Ташаббуснинг асосий мақсади автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш, экологик барқарор муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини оммалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон

10.07.2026, 12:05

Туркий давлатлар иқтисодиёти 673,6 миллиард долларга етди

Туркий давлатлар ташкилоти эълон қилган "Турк иқтисодий шарҳи" ҳисоботида иқтисодий ўсиш, савдо айланмаси ва саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинди. 

Иқтисодиёт

10.07.2026, 11:34

Россияни ким ўзгартириши мумкин?

Путинга яқин бўлган миллиардер Андрей Мелниченко Россиянинг чуқур инқирозга юз тутаётгани, Хитойга қарамлиги кучаяётгани ва ёпиқ давлатга айланиш хавфи ҳақида очиқ огоҳлантирди.

Сиёсат

10.07.2026, 11:20

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кешбекка оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Иқтисодиёт

10.07.2026, 11:00

NATOнинг Анқара саммити: Трамп, Эрон ва Украина бўйича қарорлар

Украинага 70 млрд евролик ёрдам, Туркияга оид санкциянинг бекор қилиниши, Эрон ва Гренландия масаласи — NATOнинг Анқара саммитидаги  муҳим воқеалар тафсилоти.

Жаҳон

10.07.2026, 10:46

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, давлат байроғини кийим-кечак, реклама ёки маиший буюм сифатида ишлатишга рухсат берилмайди.  

Жаҳон

10.07.2026, 10:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →