Одамларнинг “Америка орзуси”ни амалга оширмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни ноқонуний йўллар билан Америкага жўнатмоқчи бўлган бир гуруҳ қонунбузарлар қўлга олинди.
Ўзбекистон
27.07.2024, 11:39
Улашиш:

Odamlarning “Amerika orzusi”ni amalga oshirmoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Наманган шаҳрида яшовчи шахс Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Тошкент-Истанбул-Мадрид-Тихуана” йўналишида Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда берган. Бунинг учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 334 млн сўм олаётган вақтида ушланган.
ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи шахс ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 нафар фуқарони АҚШга боришлари учун уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш беришини айтган. Виза олиб бериш бериш эвазига 42 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 28 800 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг алдов йўли билан ишончига кириб, унинг номига виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, “Туркия-Европа давлатлари-Мексика” йўналишида айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 17 500 АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у олдиндан 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи шахсга Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Туркия ва Мексика давлатлари орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда берган ва у ерда ишга жойлаштириш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 6200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи шахс Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Қўшма Штатларга ишга юборишни ваъда қилиб, бу каби ишларни қилишга ваколати бўлмасада, дастлаб, 2023 йилнинг апрель-май ойларида 14 300 АҚШ долларини олади. Шундан кейин уни айланма йўллар билан Жанубий Африка Республикасига юбориб, уни бошқа давлатда чорасиз ҳолатда қолдиради ва вазиятни ўнглаш, яъни уни Америкага ўтказиш учун унинг отасидан қўшимча 6700 АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
27.07.2024, 11:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўрмон хўжалигининг ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон
17.09.2024, 11:22

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
05.08.2025, 15:34

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди
Ўзбекистон
29.07.2025, 14:02

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон
12.07.2025, 11:57

Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди
Ўзбекистон
10.07.2025, 18:00

Тошкент вилояти кадастр ходими пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
23.06.2025, 11:03
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38
сўнгги янгиликлар

Нафақат нефть: Эрон аслида нималарга бой?
Иқтисодиёт
11.05.2026, 16:44

Молиявий хизматлар соҳасида 22,4 фоизлик ўсиш қайд этилди
Иқтисодиёт
11.05.2026, 16:08

Ҳиндистон бош вазири масофавий ишлашга қайтишни таклиф қилди
Жаҳон
11.05.2026, 15:40

Яқин Шарқда ёғингарчилик кўпайди: иқлим сунъий бошқарилганми?
Жаҳон
11.05.2026, 14:48

Ўзбек қизи малай тили бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди
Таълим
11.05.2026, 14:01

Қиймати 50 млн доллардан ортиқ бўлган лойиҳалар коррупцияга қарши текширувдан ўтади
Иқтисодиёт
11.05.2026, 12:55

Британиялик поп юлдуз Dua Lipa Samsung компаниясини судга берди
Жаҳон
11.05.2026, 11:26

Бухорода маст ҳайдовчи 40 нафар болани автобусда олиб кетгани аниқланди
Ўзбекистон
11.05.2026, 10:47

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди
Иқтисодиёт
11.05.2026, 09:27

Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди
Жаҳон
09.05.2026, 16:06

11 май куни мактабларда дарс бўладими?
Таълим
08.05.2026, 18:12

Нега “Пиво ўлкаси”да ичкилик даражаси пасайиб кетди?
Жаҳон
08.05.2026, 17:11

Саҳродаги тарсаки: Саудия Арабистони Трамп учун «осмонни» ёпди
Жаҳон
08.05.2026, 16:36

Оҳангарондаги видеомурожаат Омбудсман назоратига олинди
Ўзбекистон
08.05.2026, 15:35

Шакира Жаҳон чемпионатининг расмий “Dai Dai” қўшиғини тақдим этди
Спорт
08.05.2026, 10:48

Диний материалларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди
Ўзбекистон
08.05.2026, 10:27

Дунёни бирлаштирган неъмат ёхуд қайси миллат кўпроқ чой ичади?
Маданий
08.05.2026, 09:57

Сурхондарёда ногиронлик нафақаси билан боғлиқ муаммо Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди
Ўзбекистон
08.05.2026, 09:20

«Эркин бўлиш», «Эркин гапириш»: Тошкентда журналист аёллар подиумга чиқди
Маданий
07.05.2026, 16:22

Афғонистондаги гуманитар инқироз Марказий Осиёни логистика марказига айлантириши мумкин
Жаҳон
07.05.2026, 13:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда
Жаҳон
22.04.2026, 11:38
