Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?
1 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Sea Breeze Uzbekistan инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Лойиҳа майдони 577 гектар. Сармоя ҳажми 5 миллиард АҚШ доллари.
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26
Улашиш:

Фото: Пресс-служба президента Республики Узбекистан
Лойиҳани амалга ошириш шартлари
- Ер участкалари 25 йиллик имтиёзли ижарага берилади, кейинчалик узайтириш имкони бор.
- Ижара ҳақи умумий 1,7 трлн сўм (≈133,2 млн $) этиб белгиланган, аммо инвестор 5 йил давомида 17 млрд сўм (≈1,3 млн $) тўлайди – чегирма коэффиценти қўлланилади.
- Инвестор 2029 йил охиригача қурилишни ва лойиҳа ҳужжатларини бир вақтда амалга ошириши мумкин.
- Қурилиш меъёрларини мустақил белгилаш, участкаларни субижарага бериш, коммунал хизматлар кўрсатиш ва уларнинг тарифларини белгилаш ҳуқуқи берилади.
Лойиҳа 2025–2035 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Лойиҳа бош режаси Британиянинг Scott Brownrigg компанияси томонидан тайёрлаяпти.
Экология ва назорат
- Чорвоқ ва Чирчиқ дарёсига чиқинди оқизиш қатъиян тақиқланади.
- Барча чиқиндилар Чирчиқдаги тозалаш иншоотларига йўналтирилиши шарт.
- Назоратни Бош прокуратура ва Экология вазирлиги амалга оширади.
- Ҳар бир кесилган дарахт учун 10 та кўчат эклиши керак.
- Сувни қайта ишлаш ва қайта фойдаланиш тизимини қуриш мажбурий.
Ерларни олиб қўйиш ва товон тўлаш
- Белгиланган ерлар «эркин» деб топилиб, амалдаги фойдаланишдан чиқарилади.
- Ер эгалари ва ижарачиларга 5 млн долларлик компенсация маҳаллий бюджет орқали тўланади.
- Шахсий мулк (аграр ва ўрмон фондига кирмайдиган) фақат келишув асосида сотиб олинади.
- Қурилиш шартлари бузилса, ерлар товонсиз тартибда қайтариб олинади.
Инфратузилма ва мажбуриятлар
- Чорвоқ устидан кўприк, йўллар ва коммуникациялар қурилиши учун халқаро сармоялар жалб этилади.
- Инвестор 1 январь 2026 йилгача халқаро БОЖ (ГЧП) асосида ҳамкор топиши шарт.
- Инвестор:
- Халқаро бюроларни жалб қилган ҳолда мастер-план тузади;
- Сармоядор резидентлар билан шартнома тузади;
- 1 м² қурилиш учун 50 долларлик инфратузилма йиғимини тўлайди.
Бу маблағлар компенсациялар, инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилишига йўналтирилади.
Имтиёзлар ва мақом
- 2 ҳафта ичида лойиҳа “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонасига аъзо сифатида рўйхатдан ўтиши кутилаяпти. Бу унга солиқ ва маъмурий имтиёзлар тақдим этади.
Жамоатчилик муносабати ва танқид
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Экологлар ва фаоллар қурилиш Чорвоқ – Тошкент учун асосий ичимлик сув манбаи – экологиясига таҳдид солишидан хавотирда. Шунингдек, аҳоли учун сув хавзасига кириш чекланиши ва инфратузилмага юк орттириши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов аввалроқ ҳеч қандай расмий ҳужжат келиб тушмаганини ва экологик экспертизалар тугатилмасдан қурилиш бошланмаслигини билдирганди. Бироқ қарорда экологик экспертиза тўғрисида сўз юритилмаган. Янги экология тўғрисидаги қонун 25 августдан кучга киради.
«Ҳукумат барча хавф-хатарни зиммасига олмоқда»
Иқтисодчи Отабек Бакиров қарор матни билан танишиб, лойиҳага қаттиқ танқид билдирди. У инвестор танловининг шаффоф эмаслигини ва иқтисодий мантиқан асоссизлигини таъкидлади.
Бакировнинг таъкидлашича:
- Агаларовларга тегишли Sea Breeze Uzbekistan компаниясининг таклифи "энг яхши" деб топилган, лекин бошқа иштирокчилар ва уларнинг рад этилиши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
- Ушбу ҳудуд стратегик аҳамиятга эга ва унинг фақат битта чет эл компаниясига берилиши хавфли.
- 5 млрд доллар сармоя манбалари ноаниқ. Agalarov Development бу даражадаги маблағни ўз ҳисобидан амалга ошириши эҳтимолдан йироқ. Демак, кредитлар жалб қилинади – улар кимдан, қандай шароитда ва қайси кафолатлар билан олинади – номуайян.
Энг катта хавотир шундаки:
- Инвесторга ерни субижарага бериш ҳуқуқи берилган. Бакировнинг фикрича, бу жиҳат лойиҳани туризм маркази эмас, ер сотиш схемасига айлантиради.
- Ер ижараси жуда арзон: 577 гектар ер 1,3 млн долларга бериляпти, қўшимчасига жуда енгил шартлар билан.
- Экологик талаблар ёритилмаган, канализация ва тозалаш тизими кафолатланмаган. Агар муаммолар юзага келса, давлат бюджети зарарни ёпиши мумкин.
- Қурилиш ҳужжатлари тугалланмасдан қурилишни бошлашга рухсат бериш – кейинги йилларда кўплаб самарасиз ва шубҳали лойиҳаларнинг сабабчиси бўлган амалиётдир.
- Ҳукумат барча инфратузилма объектларини – йўллар, канализация, алоқа воситалари ва ҳатто Чорвоқ устидан ўтувчи кўприкни ҳам тўлиқ ўз ҳисобидан қуришга мажбур. Инвестор эса деярли барча имтиёзларга эга бўлмоқда.
Ўзбекистон
04.08.2025, 10:26
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи
Сиёсат
25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди
Спорт
25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди
Спорт
25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди
Иқтисодиёт
25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди
Жаҳон
25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб
Маданий
24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда
Жаҳон
24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»
Жаҳон
24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди
Ўзбекистон
24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди
Сиёсат
24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади
Жаҳон
22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади
Таълим
22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради
Сиёсат
22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди
Жаҳон
22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи
Жаҳон
22.08.2026, 10:11
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

