Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 08:44

Қуввалантирувчи ичимликлар “қувватсиз” қилса-чи?!

Энергетик ичимликлар қисқа муддатда тетиклик ва куч бераётгандек туюлса-да, уларнинг таркибида инсон организми учун зарарли бўлган моддалар мавжуд.

Улашиш:

Қуввалантирувчи ичимликлар “қувватсиз” қилса-чи?!

Сўнгги йилларда қувватлантирувчи ичимликларга бўлган талаб сезиларли даражада ошмоқда. Айниқса, мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар орасида бу ичимликларнинг истеъмоли кундан-кунга ортмоқда. Энергетик ичимликлар қисқа муддатда тетиклик ва куч бераётгандек туюлса-да, уларнинг таркибида инсон организми учун зарарли бўлган моддалар мавжуд. Шу боисдан, бу маҳсулотни 18 ёшдан кичикларга сотиш қатъий тақиқланган бўлишига қарамай, бу қоидага барча савдо дўконлари тўлиқ амал қилмаяпти. Натижада, ёшлар орасида энергетик ичимликларга қарамлик ҳолатлари кенг тарқалмоқда.

Энергетик ичимликлар таркибида кофеин, шакар, таурин, B гуруҳи витаминлари, ўсимлик экстрактлари ҳамда қўшимча ингредиентлар мавжуд бўлиб, улар организмга қисқа муддатли энергия беради. Кофеин – бу нерв тизимини қўзғатувчи асосий модда ҳисобланиб у диққатни оширади ва чарчоқни камайтиради. Лекин кўп истеъмол қилинганда уйқусизлик, асабийлашиш ва юрак уришининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Қувватлантирувчи ичимликлар таркибидаги юқори миқдордаги шакар организм учун зарарли ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ичимликнинг юқори кислоталилиги тиш эмалини емириши ва ошқозон шиллиқ қаватининг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин.

Энергетик ичимликка қарамлик ҳолатлари ўрта ёшли ва кекса инсонларга қараганда ёшлар орасида жуда оммалашган. Бунинг асосий сабабларидан бири кучли маркетинг стратегияси ҳисобланади. Энергетик ичимликлар кўпинча тетиклик, куч-қувват ва муваффақият рамзи сифатида кўрсатилади, бу эса болалар ва ўсмирларни уларни синаб кўришга ундайди. Қолаверса, муҳит ҳам катта роль ўйнайди. Чунки, ўсмирлар орасида тез-тез қувватлантирувчи ичимликлар истеъмол қилиш “авторитет” вазифасини ҳам ўтамоқда.

Қувватлантирувчи ичимликларга қарамлик фақат жисмоний саломатликка зарар етказмайди, балки руҳий ҳолатга ҳам салбий таъсир қилади. Ёшларда безовталик, депрессия ва хотира билан боғлиқ муаммолар кўпаяди. Уларнинг ўрганишга бўлган қизиқиши пасаяди, ижтимоий фаолиятлари чекланади.

Аслида қонунчиликда энергетик ичимликларни 18 ёшдан кичик шахсларга сотиш қатъиян тақиқланган. Аммо ушбу қоидага фақатгина йирик-йирик супермаркетлар ва лицензияга эга дўконлар амал қилмоқда. Баъзи сотувчилар эса ушбу қонунни менсимай, фақатгина иқтисодий фойда эвазига қувватлантирувчи ичимликларни ёш тоифага қарамай пуллашмоқда. 

Аҳоли орасида қувватлантирувчи ичимликларга бўлган қизиқишни пасайтириш ва ёшлар орасида ушбу маҳсулот сотилишини чеклаш доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур. Ахборот майдонида ушбу маҳсулот орқали жинсий заифликка учраш, юрак қон-томир касалликлари, асаб тизими бузилиши, тишдаги эмал қатламининг емирилиши ва буйракларда заифлик ҳолатларини келтириб чиқариши ҳақида маълумотлар кунда бонг урмоқда. 

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун, аввало, 18 ёшдан кичикларга энергетик ичимликларни сотишни қатъий тақиқлаш ва назоратни кучайтириш лозим. Ҳар қандай савдо нуқталари бу қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.

Маркетинг ва реклама тизимини тартибга солиш ва инсонни алдашга олиб келадиган, уларни энергетик ичимликларга қизиқтирадиган реклама ва тарғиботни чеклаш керак.

Қолаверса, аҳоли орасида энергетик ичимликларнинг зарарли томонлари ҳақида батафсил маълумот бериш, уларнинг соғлиқ учун хавфларини тушунтириш муҳимдир.

Қувватлантирувчи ичимликларга қарамлик инсонлар орасида кенг тарқалиб бораётган жиддий муаммо ҳисобланади. Уларнинг таркибидаги зарарли моддалар организмга кўплаб ножўя таъсирлар келтириб чиқаради, айниқса, ўсиш даврида бўлган болалар ва ўсмирларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади. Шу сабабли, бу маҳсулотларни ёшлар учун чеклаш ва улар орасида маърифат ишларини кучайтириш зарур. Жамият, ота-оналар, мактаблар ва давлат органлари биргаликда ишлаш орқали ёш авлоднинг соғлигини ҳимоя қилиш ва уларни зарарли одатлардан узоқлаштириш мумкин.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кескин кўпаймоқда. Бу ҳолат инсоният учун янги глобал инқирозга айланиши мумкин.

Жаҳон

24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.

Жаҳон

23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт

Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўлаб берилиши шарт.

Ўзбекистон

23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун Синюан округидаги “Люшеню” кўмир конида газ портлаши содир бўлди. 

Жаҳон

23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар

Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берилди. Дастурнинг умумий йиллик мукофот фонди 240 минг долларни ташкил этади. 

Таълим

22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди

“Сен яҳудийларни ўлдираман!” деб бақиргани учун ҳибсга олинган, озодликка чиққанидан бир соат ўтиб эса яҳудий мактабларини портлатиш билан таҳдид қилган эркак жума куни Лондон судида антисемитизмга асосланган жиноятларини тан олгач, қамоққа олинди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →