Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 08:27

Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан 29 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.

Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда уламо ва зиёлилар билан тарихни ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, мустақиллик ва тинчликни қадрлаш ҳақида мулоқот бўлди.

– Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз ҳақларига дуо қиламиз. Ватан учун, миллат учун, халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади, – деди давлат раҳбари.

Маълумки, ўша машъум йилларда 100 мингдан зиёд бегуноҳ ватандошимиз қатағон қилинган. Минглаб юртдошларимиз “халқ душмани” деган ноҳақ айблов билан отиб ташланган, ундан ҳам кўпи сургун қилинган. Уларнинг ортидан минглаб аёллар бева, болалар етим бўлиб қолган. Орадан қарийб бир аср ўтган бўлса-да, ўша мудҳиш даврни чуқур изтироб билан эсга оламиз.

Булар бугунги эркин ҳаётимизни янада қадрлашга, мустақилликни мустаҳкамлашга ундаши таъкидланди.

– Ватанимиз фидойиларини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қиляпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сўнгги саккиз йилда 1 минг 200 дан зиёд жафокаш боболаримиз номи оқланди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи реконструкция қилиниб, минглаб янги ҳужжатлар билан тўлдирилди. Ҳудудларда ҳам шундай музейлар ташкил этилди. Бу йил жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаяпмиз. Бухоро шаҳрида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил қилинмоқда.

Энди буларнинг мазмунини, “тирик” тарихимизни халқимизга кенгроқ етказиш керак.

Мана, ўтган йилдан эътиборан, ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасини Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиладик. Бу йил ушбу тадбир Хотира ва тарбия ҳафталиги сифатида ўтказилади. Хўш, бу ҳафталикда халқимизга нималарни етказамиз, ёшларимизга нимани ўргатамиз? Тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар билан бирга буни чуқурроқ ўйлаб, халқчил, оммабоп қилиб йўлга қўйиш керак. Мактаб ва университетларда қўшимча дарслар, телеканалларда махсус кўрсатувлар бериш, ёшлар ўртасида танловлар ўтказиш мумкин. Мустақиллик қандай буюк неъмат эканини, қандай кучли аждодларимиз борлигини элнинг қон-қонига сингдириш керак. Агар ёшларимиз руҳан кучли бўлса, ўз олдига катта мақсадлар қўяди, фанларниям яхши ўрганади, етук шахслар бўлиб етишади.

Бу борада миллат ойдинлари ҳаётини ўрганиш ғоят муҳим экани таъкидланди.

– Жадид боболаримиз ҳар соҳада илғор эди. Биринчи ўзбек романи, театр ва кино асарлари, турли фанлар бўйича дарсликларни айнан улар яратган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Германияда таҳсил олган туркистонлик талабалар қатағон қилинмаганида, бутун жамиятни ўзгартирарди. Бор тарихимизни тўғри етказа олсак, ёшларимиз бошқа қаҳрамон изламайди, етук боболаримиз бунинг учун тайёр намуна, – деди президент.

Уламолар юртимиздаги шу тинчлик-хотиржамлик, файзу барака барқарор бўлишини тилаб дуолар қилишди.

Ўзбекистон

29.08.2025, 15:12

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди

Брюссель шаҳрига расмий ташриф доирасида Лакен саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияликлар қироли Филипп билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сиёсат

24.10.2025, 21:17

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Саудия Арабистонидан ташриф буюрган йирик инвестор – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

Ўзбекистон

16.10.2025, 16:03

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми доирасида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янгни қабул қилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 10:30

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон

17.09.2025, 10:48

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаётган “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти имкониятлари билан танишди.

Иқтисодиёт

16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Сиёсат

11.09.2025, 09:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади

Шунингдек, энди тадбиркорлар кредит олиш учун барча банк таклифларини ягона платформада кўра олиши мумкин. Гаровсиз микрокредит лимитини эса 200 миллион сўмгача оширилиш таклиф этилди.

Иқтисодиёт

26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кескин кўпаймоқда. Бу ҳолат инсоният учун янги глобал инқирозга айланиши мумкин.

Жаҳон

24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.

Жаҳон

23.05.2026, 15:40

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун Синюан округидаги “Люшеню” кўмир конида газ портлаши содир бўлди. 

Жаҳон

23.05.2026, 12:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →