Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги нуфузли шахмат турнирида ғалаба қозонди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 2026 йилги Tata Steel Chess турнири якунланмоқда. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Спорт
02.02.2026, 09:47
Улашиш:

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Masters гуруҳи доирасидаги 13-тур учрашувида ҳиндистонлик Аржун Эригаиси устидан ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг Абдусатторов очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида якка пешқадам сифатида биринчи ўринни эгаллади ва чемпионликни қўлга киритди.
Нодирбек турнирнинг илк турида туркиялик Яғиз Каан Эрдогмуш билан дуранг ўйнаган бўлса, 2-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа устидан зафар қучди. 3-турда яна бир ҳиндистонлик шахматчи Аравиндҳ Читамбарам билан дуранг қайд этди. 4-турда эса оқ доналарда Чехия вакили Нгуен Тай Дай Ванни мағлуб этди.
5-турда Абдусатторов қора доналарда АҚШ вакили Ханс Ниманн билан дуранг ўйнади. 6-турда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, 7-турда эса германиялик Винсент Кеймер устидан ғалаба қозонди. 8-турда нидерландиялик Аниш Гирига қарши баҳсда имкониятни бой берди.
Абдусатторов 9-турда Жавоҳир Синдоров, 10-турда словениялик Владимир Федосеев, 11-турда эса нидерландиялик Йорден ван Форест билан дуранг ўйнади. 31 январь куни бўлиб ўтган 12-тур баҳсида эса германиялик Маттиас Блюбаум устидан ғалаба қозонди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик шахматчи 13 учрашувда 9 очко тўплаб, 2026 йилги Tata Steel Chess мусобақасининг бош совринига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов аввалги йилларда ҳам Tata Steel Chess турнирида совринли ўринларни эгаллаб келган. У 2023 йилда иккинчи ўринни, 2024 ва 2025 йилларда эса учинчи ўринни қўлга киритган. 2026 йилда эса чемпионликка эришди.
Спорт
02.02.2026, 09:47
Улашиш:
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон – Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага етди
Спорт
12.06.2026, 15:19

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57

Қозоғистонда миллий валюта (Тенге) номи ўзгармоқда
Жаҳон
12.06.2026, 13:29

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"
Ўзбекистон
12.06.2026, 11:24

Қумуқ тили: Шимолий Кавказнинг қадимий туркий мероси
Таълим
12.06.2026, 10:48

Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?
Маданий
11.06.2026, 18:05

Жеффри Эпштейн менга шантаж қилган — Билл Гейтс
Жаҳон
11.06.2026, 16:29

“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино
Спорт
11.06.2026, 14:44

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади
Ўзбекистон
11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда
Жаҳон
10.06.2026, 17:42

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди
Жаҳон
10.06.2026, 15:57

Светофор – йўлчироқ, парол – ўрон, аванс – бўнак: юридик атамалар ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 15:26

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Яна Покистон Афғонистонга ҳалокатли зарбалар берди. Қурбонлар бор
Жаҳон
10.06.2026, 10:07

Тошкентда реклама воситаларини демонтаж қилиш ва бизнесни электрдан узиш давом этмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:41

Ўзбекистонда "Военкомат"лар фаолияти тугатилади
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:09

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди
Жаҳон
09.06.2026, 17:36
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
