«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Улашиш:

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду 23 йилдан ортиқ давом этган бетакрор халқаро фаолиятига якун ясаб, Португалия терма жамоасидан кетишини эълон қилди.

41 ёшли футболчи 5 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган таъсирли видеомурожаатида ўз қарорини тасдиқлаб, «7 рақамли футболкани топшириш» ва уни кейинги авлодга қолдириш вақти келганини таъкидлади.

«Бу осон қарор бўлмади, чунки шундай қарорлар борки, улар фақат ақл билангина қабул қилинмайди. Уларни юрак билан ҳам қабул қилишга тўғри келади», — деди Роналду.

У ўзининг узоқ хайрлашув мурожаатида нафақат голлари, совринлари ва рекордларини, балки ватан шарафини ҳимоя қилиш ўзи ва бутун дунёдаги португал халқи учун қанчалик муҳим бўлганини ҳам ёдга олди ҳамда сўзининг якунида: «Португалия ҳамиша қалбимда қолади», — деди.

Афсонавий футболчи Португалия катталар терма жамоаси сафида 234 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол урган ҳолда халқаро футболдаги фаолиятини якунламоқда — бу иккала кўрсаткич ҳам эркаклар футболида жаҳон рекорди ҳисобланади.

Унинг халқаро фаолияти 2003 йилнинг август ойида Қозоғистонга қарши баҳсда бошланган бўлиб, олтита Европа ва олтита Жаҳон чемпионатини қамраб олди.

Роналду сардор сифатида Португалияни Евро-2016 мусобақасида ўз тарихидаги илк йирик халқаро кубок сари етаклаб борди, кейинроқ эса 2019 ва 2025 йилларда UEFA Миллатлар лигаси бош совринини ҳам қўшиб қўйди. Шунингдек, у олтита турли Жаҳон чемпионатида гол урган ягона футболчига айланди.

Шунга қарамай, Роналду ўзининг хайрлашув нутқида хотирасида энг кўп муҳрланиб қоладиган нарса бу рақамлар эмаслигини таъкидлади.

«Шу йиллар давомида мен жуда оддий ҳақиқатларни англаб етдим. Голлар унутилади, совринлар музейларда қолади, рекордлар эса вақти келиб янгиланади. Аммо вақт ҳеч қачон ўчира олмайдиган бир нарса бор — бу бизнинг одамлар қалбидан эгаллаган ўрнимиздир».

 

Якуний боб

Бу эълон Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи Хорже Жезус билан оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинган келишмовчиликдан сўнг Роналдунинг терма жамоага қайтиш-қайтмаслиги борасида бир неча ҳафта давом этган ноаниқликка чек қўйди.

Роналду Норвегияга қарши олдинги ўйин давомида захирада қолдирилгач, 30 сентябрь куни Португалия терма жамоасининг Копенгагендаги ўқув-машғулот йиғинини тарк этганди.

Кейинчалик у Жезусни икки марта ваъдасини бузганликда айблади, айни пайтда йиғинни тарк этгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, бу иши учун жазоланиши кераклигини айтди.

Шундан сўнг Португалия футбол федерациясининг Интизом кенгаши уни 30 кунга ўйинлардан четлатди ва 255 евро миқдорида жаримага тортди; бироқ у Португалиянинг ноябрь ойидаги ўйинларида иштирок эта олиши учун тақиқ муддати аввалги санадан бошлаб ҳисобланди.

Дарҳақиқат, октябрь ойининг охирларида Роналду Миллатлар лигасининг Дания ва Уэльсга қарши ўйинлари олдидан Жезуснинг дастлабки рўйхатига киритилган ва бу билан унинг сафга қайтиш эҳтимоли сақланиб қолган эди. Энди эса бу эҳтимолга узил-кесил нуқта қўйилди.

Хайрлашув нутқида Роналду Жезус билан яқинда юз берган можарони тилга олмади. Аксинча, у ўз мурожаатида жамоадошлари, мураббийлари, тиббиёт ходимлари, экипировка бўйича масъуллар, расмийлар, оиласи ва энг аввало, португал халқига миннатдорчилик билдирди.

У ғалабалар билан бир қаторда мағлубиятларни ҳам эслаб ўтди.

«Ажойиб кунлар ва тунлар ўтди, мен ҳеч қачон унутмайдиган ғалабалар ва ҳали-ҳануз эслаш оғир бўлган мағлубиятлар бўлди. Мен ҳам муваффақиятсизликка учрадим, мен ҳам азобландим ва Португалия халқига улар жуда истаган нарсани бера олмаган дамларим ҳам бўлиб турди. Бироқ ҳеч қачон таслим бўлмадим. Энг муҳими, Португалия шарафини ҳимоя қилишдан фахрланиш туйғусини ҳеч қачон йўқотмадим».

Аввалроқ Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бергандик.

мавзуга оид янгиликлар

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Роналду Португалия терма жамоасини тарк этмоқда

"Мен қарор қабул қилдим", деб ёзди Криштиану Роналду.

Спорт

06.10.2026, 15:41

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

2026 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган «Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Спорт

13.10.2026, 09:58

Криштиану Роналду: «Футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин»

Криштиану Роналду профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга ишора қилди. 41 ёшли футболчи 1000 та гол маррасига етиш ва футболда ажойиб мерос қолдиришни истамоқда.

Спорт

12.09.2026, 13:56

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →