Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди
Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан 29 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:12
Улашиш:

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.
Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда уламо ва зиёлилар билан тарихни ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, мустақиллик ва тинчликни қадрлаш ҳақида мулоқот бўлди.
– Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз ҳақларига дуо қиламиз. Ватан учун, миллат учун, халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади, – деди давлат раҳбари.
Маълумки, ўша машъум йилларда 100 мингдан зиёд бегуноҳ ватандошимиз қатағон қилинган. Минглаб юртдошларимиз “халқ душмани” деган ноҳақ айблов билан отиб ташланган, ундан ҳам кўпи сургун қилинган. Уларнинг ортидан минглаб аёллар бева, болалар етим бўлиб қолган. Орадан қарийб бир аср ўтган бўлса-да, ўша мудҳиш даврни чуқур изтироб билан эсга оламиз.
Булар бугунги эркин ҳаётимизни янада қадрлашга, мустақилликни мустаҳкамлашга ундаши таъкидланди.
– Ватанимиз фидойиларини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қиляпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сўнгги саккиз йилда 1 минг 200 дан зиёд жафокаш боболаримиз номи оқланди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи реконструкция қилиниб, минглаб янги ҳужжатлар билан тўлдирилди. Ҳудудларда ҳам шундай музейлар ташкил этилди. Бу йил жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаяпмиз. Бухоро шаҳрида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил қилинмоқда.
Энди буларнинг мазмунини, “тирик” тарихимизни халқимизга кенгроқ етказиш керак.
Мана, ўтган йилдан эътиборан, ҳар йили октябрнинг биринчи ҳафтасини Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиладик. Бу йил ушбу тадбир Хотира ва тарбия ҳафталиги сифатида ўтказилади. Хўш, бу ҳафталикда халқимизга нималарни етказамиз, ёшларимизга нимани ўргатамиз? Тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар билан бирга буни чуқурроқ ўйлаб, халқчил, оммабоп қилиб йўлга қўйиш керак. Мактаб ва университетларда қўшимча дарслар, телеканалларда махсус кўрсатувлар бериш, ёшлар ўртасида танловлар ўтказиш мумкин. Мустақиллик қандай буюк неъмат эканини, қандай кучли аждодларимиз борлигини элнинг қон-қонига сингдириш керак. Агар ёшларимиз руҳан кучли бўлса, ўз олдига катта мақсадлар қўяди, фанларниям яхши ўрганади, етук шахслар бўлиб етишади.
Бу борада миллат ойдинлари ҳаётини ўрганиш ғоят муҳим экани таъкидланди.
– Жадид боболаримиз ҳар соҳада илғор эди. Биринчи ўзбек романи, театр ва кино асарлари, турли фанлар бўйича дарсликларни айнан улар яратган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Германияда таҳсил олган туркистонлик талабалар қатағон қилинмаганида, бутун жамиятни ўзгартирарди. Бор тарихимизни тўғри етказа олсак, ёшларимиз бошқа қаҳрамон изламайди, етук боболаримиз бунинг учун тайёр намуна, – деди президент.
Уламолар юртимиздаги шу тинчлик-хотиржамлик, файзу барака барқарор бўлишини тилаб дуолар қилишди.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:12
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди
Сиёсат
24.10.2025, 21:17

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”
Ўзбекистон
16.10.2025, 16:03

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
