Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган фарзандлар жиноий жазога тортилди
Ота 3 нафар фарзандини судга берди. Фарзандлар суд қарори билан отасининг таъминоти учун ҳар бирига белгиланган ойлик – 130 минг сўм алимент пулини тўламай келган. “Турмуш ўртоғим вафотидан кейин фарзандларим мени ёлғиз ташлаб қўйди. Ахир мен уларни туғилганидан вояга етгунларига қадар парваришлаганман”, деган отахон судда.
Ўзбекистон
03.09.2025, 18:35
Улашиш:

Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган уч фарзандга оид жиноят ишлари судда кўриб чиқилди. Kun.uz суд ҳукмлари билан танишди.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, Боғот туманида яшовчи, 5 фарзанднинг отаси бўлган Х.Х. кексайганида қаровсиз қолган. У 2023 йил июл ойида фуқаролик ишлари бўйича Шовот туман судига фарзандларидан алимент тўловлари ундириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Суд қарори билан отахоннинг моддий таъминоти учун фарзандларининг ҳар биридан ойлик 130 минг сўм қатъий суммада тўлов ундириш белгиланган. Аммо бир ўғли ва икки қизи ушбу алимент тўловини тўламай келган.
Х.Х. судда турмуш ўртоғи вафотидан сўнг фарзандлари уни ёлғиз ташлаб қўйганини билдирган.
“Ўзларининг фарзандлик бурчларини бажармади. Ахир уларни туғилганидан вояга етгунларига қадар парваришлаб, тарбиялаб келганман. Бироқ шундай бўлишига қарамасдан, мени кексайган ва соғлиғим ёмонлашган бир даврда ўз ҳолимга ташлаб қўйишди”, деган отахон судда.
Х.Х.нинг уч фарзанди белгиланган алиментни тўлашдан бўйин товлаб келган. Улар 2024 йил сентябр ойида маъмурий жазога тортилган. Аммо моддий ёрдамга муҳтож бўлган отасига алимент тўлашдан бўйин товлашда давом этишган. 2023 йил июлдан 2025 йил 1 июнгача бўлган даврда уларнинг ҳар бирида 2 млн 721 минг сўмдан тўланмаган алимент қарздорлиги юзага келган.
Ота суддан ушбу қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраган. Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди ҳукмларига асосан фарзандлар Жиноят кодексининг 123-моддаси (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Ўғил фарзанд ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган. Икки қиз фарзанднинг ҳар бирига эса Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда БҲМнинг 20 баравари, яъни 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 123-моддасига кўра, вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
Ўзбекистон
03.09.2025, 18:35
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
