Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 18:12

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб бир қатор рейслар ортга қайтди

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли 15 январ куни Ўзбекистондан учган ва Ўзбекистонга йўналган бир қатор авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди.

Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб бир қатор рейслар ортга қайтди

Uzbekistan Airports матбуот хизматига кўра, қуйидаги рейслар ортга қайтган:

  • Fly One Asia авиакомпаниясининг 7Q7742 рейси (Мадина—Тошкент) ва 7Q4442 рейси (Мадина—Фарғона) — Мадина аэропортига;
  • Jazeera Airways’нинг J9650 рейси (Тошкент—Қувайт) — Тошкент аэропортига;
  • Sam Air’нинг 9S3303 рейси (Самарқанд—Жидда) — Самарқанд аэропортига;
  • Fly Khiva’нинг 2U7911 рейси (Урганч—Мадина) — Урганч аэропортига;
  • Uzbekistan Airways’нинг HY336 рейси (Жидда—Тошкент) — Жидда аэропортига.

Маълум қилинишича, Эрон махсус рухсат этилган парвозлардан ташқари барча рейслар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган. Мамлакатда 2025 йил декабрь ойи охиридан бери норозилик намойишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини митинг ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишга ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

мавзуга оид янгиликлар

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!

Эрон осмонида уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти экипажини қутқариш учун “Delta Force”, “Денгиз мушуклари” ва SRUнинг махфий гуруҳлари жалб этилди.

Жаҳон

08.04.2026, 07:44

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди

1947 йил 30 апрель куни Тошкентдаги машҳур қўнғироқли соат – Тошкент курантлари илк бор вақтни жамоатчиликка эълон қила бошлади. Бу сана пойтахт тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон

30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди

Туркия Исроил президенти Ицхак Герцог самолётининг Астана шаҳрига парвози чоғида ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Жаҳон

30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди

Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий муассасалар фаолиятини ўрганиб, театрлар ҳолатини шахсан назоратга олди.

Маданий

30.04.2026, 10:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →