Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 04:25

Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳвандлик моддаларини сотмоқчи бўлган наркокурьерлар ушланди

Сурхандарё ҳамда Фарғона вилоятида Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган жами 47,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Afgʻoniston, Tojikiston hamda Qirgʻizistondan olib kirilgan giyohvandlik moddalarini sotmoqchi boʻlgan narkokurerlar ushlandi

Afgʻoniston, Tojikiston hamda Qirgʻizistondan olib kirilgan giyohvandlik moddalarini sotmoqchi boʻlgan narkokurerlar ushlandi

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 53, 50, 39 ёшли уч нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан 10 кг 50 гр "опий" ва 10 кг 29 гр "гашиш" моддаларини контранбанда йўли билан олиб ўтган вақтларида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган. 

Шунингдек, вилоятнинг Музработ туманида наркокурерлар томонидан Афғонистондан олиб келиниб, ҳудуддаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 953 гр "опий" ва 4 кг 116 гр "гашиш" моддаларини қабул қилиб олган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи 43 ёшли муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ушланган. Мазкур гиёҳвандлик моддаларини Термиз шаҳрида қабул қилиб олган 48 ёшли Қозоғистон фуқароси ҳам ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Шу каби вилоятнинг Термиз туманида наркокурерлар томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 922 гр "опий" ва 4 кг 03 гр "гашиш" моддаларини олиб, доимий яшаш манзилига кетмоқчи бўлган вақтида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 47 ёшли фуқаро ҳам қўлга тушган. Суриштирув давомида мазкур шахс ушбу гиёҳвандлик моддалрини ҳар бир килограммини афғонистонлик наркосавдогарлардан 2300 АҚШ долларидан сотиб олгани маълум бўлган. 

Яна вилоятнинг Сариосиё туманида 56 ёшли муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 4 кг 80 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган. 

Бундан ташқари, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 46 ёшли шахс бошқарувидаги "Гентра" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмида 975 гр "опий" моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур фуқаронинг яшаш хонадони ҳам текширилганда унинг уйидан 789 гр "опий" ҳамда 5 кг 239 гр "гашиш" моддалари топилган. 

Аниқланишича, фуқарога юқорида қайд этилган гиёҳваднлик моддалри тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган. Фуқаро норқотик моддалрни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган. 

Шу каби Фарағона вилоятининг Қувасой шаҳри ҳудудида қирғизистонлик наркокурерлар томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 4 кг 922 гр "гашиш" моддасини олиб, доимий яшаш манзилига кетаётган вақтида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқао ҳам қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон

11.10.2024, 11:09

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сомали ҳакамини Жаҳон чемпионатига нега киритмади?

АҚШда бўлиб ўтаётган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати атрофидаги баҳслар янада кучаймоқда. Оқ уйнинг турнир бўйича махсус гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани сомалилик ҳакам Умар Артаннинг мамлакатга киритилмагани юзасидан янги баёнот берди.

Спорт

14.06.2026, 08:41

Россияда ишлаб чиқарилган самолёт Ҳиндистонда фалокатга учради

13-куни Ҳиндистон ҳарбий-транспорт самолёти мамлакатнинг олис шимоли-шарқидаги ҳарбий ҳаво кучлари базасига қўнаётиб қулаб тушди.

Жаҳон

13.06.2026, 13:47

Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бир неча дақиқа ва саноқли босқичларни талаб қилади. Бироқ фаолиятни тугатишга келганда тадбиркорлар ойлаб давом этадиган бюрократик жараёнларга дуч келмоқда.

Иқтисодиёт

13.06.2026, 13:15

Москва ва Санкт-Петербургда айрим АЁҚШларда ёқилғи сотувига чекловлар жорий этилди

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидаги айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин ва дизел ёқилғиси сотувига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Жаҳон

13.06.2026, 13:02

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади

Хорижий ва нодавлат университетидан давлат олийгоҳларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчираётган талаба чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, унга табақалаштирилган ёки максимал балл берилади.

Таълим

13.06.2026, 12:34

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура, Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарликка алоқадор шахс ушланди.

Ўзбекистон

13.06.2026, 10:53

Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи

Сўров келаси пайшанба куни Украина мудофааси бўйича Мулоқот гуруҳининг йиғилишида билдирилади.

Жаҳон

13.06.2026, 09:46

Ўзбекистон – Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага етди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасидаги Колумбияга қарши учрашуви катта қизиқиш уйғотмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мазкур ўйин учун 74 725 та чипта сотилган.

Спорт

12.06.2026, 15:19

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ватанидаги Эбола эпидемияси сабабли Европада уч ҳафта изоляцияда қолишга мажбур бўлгач, ниҳоят Жаҳон чемпионати учун АҚШга етиб келди.

Спорт

12.06.2026, 14:57

Қозоғистонда миллий валюта (Тенге) номи ўзгармоқда

Қозоғистонда янги конституциявий моделга мувофиқлаштириш мақсадида, 1 июлдан солиқ кодексидаги "Тенге" номига тузатишлар киритилади.

Жаҳон

12.06.2026, 13:29

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи

Европа Иттифоқи 2013–2024 йиллар оралиғида афғонистонликлардан бошпана сўраб топширилган бир миллионга яқин аризани қабул қилган.

Жаҳон

12.06.2026, 11:37

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

12.06.2026, 11:24

Қумуқ тили: Шимолий Кавказнинг қадимий туркий мероси

Туркий тиллар оиласи нафақат Марказий Осиё, балки Кавказ, Сибир, Волгабўйи ва Шарқий Европагача бўлган кенг ҳудудда тарқалган. Ана шу бой тил меросининг муҳим ва ўзига хос тармоқларидан бири – қумуқ тилидир.

Таълим

12.06.2026, 10:48

Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?

Бугунги кунда иқлим ўзгариши, пластик чиқиндилар, сув танқислиги ва биологик хилма-хилликнинг камайиши каби муаммолар инсоният олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айланган. Бироқ экологик муаммолар ҳақида фақат рақамлар ва статистик маълумотлар орқали гапириш ҳар доим ҳам одамларни ўйлантира олмайди.

Маданий

11.06.2026, 18:05

Жеффри Эпштейн менга шантаж қилган — Билл Гейтс

Технология миллиардерининг айтишича, Эпштейн унинг никоҳдан ташқари муносабатларига оид махфий маълумотлар билан Гейтсга босим ўтказмоқчи бўлган.

Жаҳон

11.06.2026, 16:29

“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино

FIFA раҳбари сомалилик ҳакамнинг АҚШга киритилмаганини изоҳлар экан, ўз ташкилоти ҳукуматлар сиёсатига аралаша олмаслигини айтди. 

Спорт

11.06.2026, 14:44

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади

Шри-Ланканинг  йиллик пластик чиқиндилари ҳажми – 250 000 метрик тонна. Бироқ унинг оз қисмигина қайта ишланади. Чиқиндиларнинг аксарияти полигонлар, сув ҳавзалари ва океанга бориб тушади.

Жаҳон

11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида импорт ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ коррупцион схема фош этилди.

Ўзбекистон

11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади

Битим бўйича пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.

Ўзбекистон

11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда

Алиевлар режимининг бошоғриғига айланиб қолган Али Каримли айбдор деб топилса, 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Жаҳон

10.06.2026, 17:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →