Фарғонада ўзбекистонлик бир гуруҳ террорчилар қўлга тушди
Фарғона вилоятида халқаро террористик ташкилотга алоқадор 11 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
07.11.2024, 11:41
Улашиш:

Fargʻonada oʻzbekistonlik bir guruh terrorchilar qoʻlga tushdi
Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида мазкур ҳудудда фаолият олиб борган "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилотининг тарафдорларидан иборат жамоат борлиги аниқланган.
Ушбу жамоада бўлган 11 нафар шахс Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳамда Қўқон шаҳрида яшаган. Улар 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Мазкур шахслар ҳудудда фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятда менежер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган. Шунингдек, уларнинг орасида хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган фуқаролар ҳам бўлган.
Ноқонуний гуруҳ аъзолари 2021-2023 йиллар давомида Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда "шанбалик ошлар" номи остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод, шаҳидликка ҳамда ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитиб келган.
Бундан ташқари, улар амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга xалифалик давлати қуришга қаратилган ғояларни гаплашган ҳамда жамоат аъзоларининг айримларини Сурияга ҳижрат қилиш масаласини муҳокама қилган.
Юқоридаги ташкилотнинг 2 нафар аъзоси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" халқаро террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этиб келаётган қўқонлик Жасур исмли шахсга моддий ёрдам бериш мақсадида 2023 йилнинг июль ва август ойларида жами 3000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи юборган.
Аниқланишича, ташкилот аъзолари жамоат аъзоларига ўз сафларини кенгайтириш учун йиғинларга бошқа фуқароларни ҳам жалб қилиб, уларнинг онгига экстремистик ғояларни сингдирган. Telegram мессенжерида эса ўзлари ташкил этган гуруҳда маълумотлар алмашиб, навбатдаги йиғин вақти ва жойини эълон қилиб турган. Улар ҳар 15 кунда 1 ой ичида қандай ишларни амалга оширганликлари бўйича гуруҳ етакчисига ҳисобот берган.
Сўнг қўлга тушган 11 нафар шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми ўқилган. Унда ноқонуний гуруҳ аъзолари Жиноят кодексининг 155-3, 159, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон
07.11.2024, 11:41
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қадимий олтин тангаларни пулламоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон
15.10.2024, 18:19

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик дорини уйида сақлаётган фуқаро ушланди
Ўзбекистон
17.09.2024, 13:43

60 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
09.08.2024, 10:23

ДХХ томонидан бир гуруҳ фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон
06.08.2024, 10:28
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
сўнгги янгиликлар

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шартларни илгари сурди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
