Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

«Ўзгидромет» 9–13 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Идора маълумотига кўра, дам олиш кунлари мамлакатда ноябрь ойи учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилди. Ҳаво ҳарорати кўп йиллик меъёрдан 10–12 даража юқори бўлиб, кундузи республика бўйича 25–28 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 30–32 даражагача кўтарилди.

Бироқ 9 ноябрь кунидан об-ҳаво ўзгара бошлади. Республикага совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан айрим ҳудудларда ёмғир, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ кутилмоқда. Фарғона водийсида эса бугун ёғингарчилик прогноз қилинмаган.

Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 15–20 даража, шимолда 8–13 даража бўлиши кутилмоқда.

10 ноябрь куни республика бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, шимолда 5–10 даража атрофида бўлади.

11 ноябрь куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир кутилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмаслиги прогноз қилинган. Ҳарорат кундузи 7–12 даража, шимолда 3–8 даража бўлади.

12 ноябрь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.

13 ноябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда об-ҳаво

Пойтахтда 9 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18–20 даража илиқ бўлади.

10 ноябрь куни ёмғир давом этиши, ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 12–14 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

11 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража, кундузи 8–10 даража бўлади.

12 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1–3 даража, кундузи 10–12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

 Ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради. Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон

06.10.2026, 10:02

Ўзбекистонга 44 даражагача жазирама иссиқ яқинлашмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, якшанба куни мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43–44 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон

27.06.2026, 15:45

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →